close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.02.2022 13:28

Автомобил чипларининг етишмаслиги бир йилдан ортиқ вақт давомида автомобиль ишлаб чиқарувчиларни қийнаб келмоқда. АҚШ, Европа Иттифоқи ва ҳатто Хитойнинг бир нечта фабрикалари чиплар етишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишига тўғри келди.

06.02.2022 07:07

Хитой Ахборот-коммуникация технологиялари академияси 2021 йилда 5Gни жорий этиш жараёни ҳақида ҳисобот эълон қилди. Агентлик маълумотларига кўра, Хитой ўзини зарур миноралар билан деярли тўлиқ таъминлаган – ҳозирда 5G таянч станциялари барча шаҳар ва шаҳарларда ўрнатилган, шунингдек, туманларнинг 97 фоиздан ортиғи ва шаҳарчаларнинг қарийб 50 фоизини қамраб олган.

04.02.2022 11:02

Хитойнинг Сучжоу шаҳридаги Биотиббиёт муҳандислиги ва технологиялари институти олимлари гуруҳи аёлнинг иштирокига эҳтиёж сезмасдан, инсон эмбрионини олиб юриш учун зарурий қобилиятга эга сунъий бачадон яратганига қатъий ишончи комил.

18.01.2022 23:06

Пандемиянинг учинчи йили бошланди ва COVID-19 келиб чиқиши ҳақида саволлар қаердадир ортда қолиб кетгандай. Лекин агар XXI асрда янги пандемиянинг олдини олишни истасак, ҳозиргисининг сабабларини аниқ билиб олишимиз керак.

14.01.2022 17:52

Хитойнинг Шинжон-Уйғур вилоятида муслима аёл ўз маҳалласи фарзандларига маънавий таълим бермоқчи бўлгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

04.01.2022 13:35

2021 йил декабрининг охирида ОАВда Хитойнинг Сиан шаҳрида карантиннинг ғалати тикланиши ва блокировкалар ҳақида биринчи хабарлар пайдо бўлди, у ерда жами 13 миллион киши балога қолди.

28.12.2021 14:25

Якшанба куни собиқ президент Доналд Трамп COVID-19 пандемиясидаги роли учун Хитой репарациялар тўлаши лозимлигини айтди.

25.12.2021 17:31

Қўшма Штатлар Шинжондаги уйғурларга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилиши муносабати билан бир қанча Хитой компанияларига қарши янги санкциялар эълон қилди. АҚШ Савдо вазирлиги Хитой Ҳарбий тиббиёт фанлари академияси ва унинг ҳарбий биотехнологияга ихтисослашган 11 тадқиқот институтини уларнинг экспорт ҳуқуқларини чекловчи фирма ва муассасаларнинг санкциялар рўйхатига киритди.

21.12.2021 12:46

Ҳаётнинг барча соҳаларини тўлиқ назорат қилиш, кузатиш, қийноқлар ва "қайта тарбиялаш лагерлари" - Шинжон ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. Бундан 80 йил муқаддам минтақада сиёсий эҳтирослар авж олиб, уйғурлар, ўзбеклар, қозоқлар ва қирғизлар бошчилигида Шарқий Туркистон инқилобий республикаси ташкил топишига олиб келди.

16.12.2021 13:29

Хитой Халқ Озодлик Армияси (ХХОА) қўшма ҳарбий бригадаси яқинда ядро, кимёвий ва биологик уруш шароитларини моделлаштирган “ҳақиқий жанговар машқлар” ўтказди. Машқлар Тибетда, Шарқий Ладахдаги Хитой-Ҳиндистон чегарасида давом этаётган кескинлик фонида ўтказилгани айтилмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase