close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
15.12.2021 05:53

Қўшма Штатлар одамларни юзидан таниб олиш дастурини ишлаб чиққан Хитой компанияси ва Шинжон раҳбариятининг икки аъзоси, этник уйғурларни ушбу минтақадаги репрессияларга алоқадорликда айблаб, молиявий санкциялар ва бошқа чекловларни жорий этди.

11.12.2021 00:11

«Хитойда миллионлаб одамлар инсон ҳуқуқларининг шафқатсиз поймол қилинишига дуч келмоқда: оммавий кузатувдан тортиб, кенг кўламли қийноқлар, жумладан, бир кишилик камералар ва мажбурий стерилизациягача», дейди АҚШ расмийларидан бири.

10.12.2021 06:19

“Россиянинг Украинага бостириб кириши” эҳтимоли, Хитойнинг Тайванга босими ва Эрон атом дастури бўйича беқарор музокаралар президент Байден учун қийинчилик туғдиради, дейди The Wall Street Journal муаллифи. Ўқувчилар эса бошқача ўйламоқда. «Бу «инқироз»ларнинг биронтаси АҚШ хавфсизлигига алоқадор эмас» - дейди шарҳловчилардан бири.

09.12.2021 18:41

Хитой компаниялари Афғонистондаги иқтисодий инқироз ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий базанинг йўқлигидан фойдаланиб, мамлакатдаги қазилма бойликларни талон-тарож қилиши мумкин, деган хавотирлар юзага келмоқда.

05.12.2021 14:47

Хитой етакчиси Си Цзинпин диний эътиқодларни хитойлаштириш ва социалистик жамиятга интеграциялашувига эришиш учун самарали бошқариш кераклигини айтди. Си Цзинпин исломни алоҳида нишонга олгани таъкидланди.

04.12.2021 17:28

3500 га яқин аккаунтларнинг аксари Хитой Коммунистик партиясининг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан босимига оид нарративни кучайтириш билан шуғулланувчи тармоқнинг бир қисми бўлган.

03.12.2021 01:38

Америка разведкаси Абу-Даби амирлигининг Халифа портидаги Хитой компаниясининг контейнер терминалида "шубҳали" қурилиш фаолиятини аниқлади. Вашингтон Амирликлар раҳбариятидан у ердаги ҳар қандай ишни тўхтатишни талаб қилди.

01.12.2021 16:16

Хитойнинг Уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсати ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган махфий ҳужжатлар Шинжон Уйғур автоном вилоятида мусулмонлар ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига олиб келган қарорлар қабул қилишда Хитой Президенти Си Цзинпиннинг бевосита иштирокини ёритиб берди.

29.11.2021 17:47

Хитой ОАВ хабар беришича, Хитой Афғонистонда литий қазиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти.

24.11.2021 21:34

Хитой бугунги кунда йирик иқтисодий ва ҳарбий куч бўлиб, супердавлат мақомига даъвогарлик қиляпти. Мамлакат нафақат заводлар ва шаҳарларга, балки янги ҳудудларга ҳам эга бўлди: 30 йил давомида Хитой бирданига 8 мамлакатдан баҳсли ҳудудларни олиб қўйди. Қуйида қайси ҳудудлар Хитойга ўтгани ва бу нима сабабдан рўй бергани ҳақида қисқача сўзлашамиз.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase