«Исроил билан муносабатлар пировардида нормаллашиши мумкин ва биз Форс кўрфазидаги инқироз ҳал этилишидан умид қиламиз… Лекин ушбу босқичда биринчи галдаги вазифа фаластинликлар ва исроилликларни музокаралар даврасига қайтаришдир», - дея иқтибос келтиради ТИВ раҳбарининг сўзларидан ТАСС.
Ал-Сауднинг сўзларига кўра, мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка фақат Исроил ва Фаластин ўртасида келишувгина олиб келиши мумкин.
«Агар биз бунинг уддасидан чиқа олмасак, минтақада битмас яра қолиб кетади», - таъкидлади дипломат.
Яқинда АҚШ давлат котиби Майк Помпео ар-Риёд Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақида Авраам битимларига қўшилиш имкониятини кўриб чиқишига қўшилишига умид билдирганди.
Исроилнинг БАА ва Бахрайн билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақида битим имзолаши 15 сентябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтганди.
Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш эҳтимолини инкор қилмади
Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатлар нормаллаштирилиши мумкин, бироқ Фаластин-Исроил музокараларини бошлаш устувор бўлиб қолаверади. Бу ҳақида АҚШ га ташрифи давомида Яқин Шарқ сиёсати Вашингтон институтига берган интервьюда қироллик ташқи ишлар вазири Фейсал бен Фархан ал Сауд.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди