Трамп толибонлар билан музокаралар қайта тиклангани ҳақида маълум қилди
Америка президенти Дональд Трамп АҚШ толибонлар билан тинчлик музокараларни қайта тиклагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у Афғонистонда жойлаштирилган АҚШ қўшинлари қароргоҳига шукрона байрами муносабати билан кутилмаган ташрифида эълон қилди.
Қийноқлар, зўрлашлар ва қотилликлар: Афғонистондаги Британия ҳарбий операциясининг тафсилотлари ошкор бўлди
Оммавий ахборот воситаларида Британия ҳарбий хизматчиларининг Афғонистондаги операциясининг янги ёқимсиз тафсилотлари аниқланди, нашрларга кўра, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ўрнига, уни жиддий равишда террор қилишган.
Марказий Осиё учун Россия ва Хитойнинг рақобати
Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун рақиблар - Хитой ва Россия - Ислом террорчи гуруҳлари Афғонистондан қўшни мамлакатларга ўтиб кетишидан қўрқишади, бунда Пекин ўзининг "бир камар, бир йўл" ташаббусини ҳимоя қилишга интилади. Афғонистондаги исломчиларга қарши туриш учун Москва ва Пекин томонидан ҳарбий ресурсларни кўпайтириш – олдиндан айтиб бериш қийин бўлган қўшимча омилдир…
Кўзлaри кўр қочоқ қиз Қуръон қориясигa aйлaнди
Бу дунёга кўзлари кўрмайдиган ҳолда келган афғонистонлик муҳожир қиз Қуръон ҳофизи бўлди. 18 ёшли Ҳамида Ўзбек Муқаддас Китобнинг матнини ватанида ёд олди ва Туркияда ўқишни тугатди, дея ёзади Yeni Şafak. Ҳамида, унинг укаси ва ота-онаси Aфғонистондан Туркиядаги Қиршаҳарга бундан икки йил олдин кўчиб келганди. Ўзбекнинг яна уч нафар укаси ва синглиси ватанида қолиб кетган.
АҚШ ва Толибон тинчлик шартномаси қоидаларини келишиб олдилар
АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги олти кунлик музокаралар Афғонистонда урушни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини келишиб олиш билан якун топиб, унга кўра мамлакатдан хорижий ҳарбий кучлар олиб чиқиб кетилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида 26 январь куни Reuters хабар берди.
Афғонистон: америкаликлар тарк этаётган яна бир мамлакат
АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондан минглаб америкаликларни олиб чиқиб кетмоқчи, дейилади президент америкалик солдатларни Суриядан олиб чиқиш ҳақида маълум қилганидан бир неча кун ўтгач пайдо бўлган хабарларда. Бу ҳақида АҚШ расмий шахсларининг 2001 йил Вашингтон бостириб кирганидан сўнг ағдарилган, лекин ҳозирда Афғонистон ҳудудининг катта қисмини назорат қилаётган толибонлар билан музокаралар олиб борилаётган шароитларда хабар қилинди.
Эрон армияси Афғонистон билан умумий чегараларни қўриқлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади
Эрон армияси Афғонистон билан умумий чегараларни қўриқлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб баёнот берди Эрон Қуролли кучлари штаб бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Хуссайн Бакерий. Бакерий бу ҳақида душанба куни, қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлари иштирокидаги анжумана атди, хабар беради IRNA.
Туркманистон Афғонистонда масжид қурилишига маблағ ажратади
Туркманистон маблағлари ҳисобига Афғонистонда 500 ўринли масжид қурилади. Мос келувчи қарорни Туркманистон президенти Гурбангулы Бердимуҳамедов қабул қилди, хабар беради мамлакатнинг Давлат ахборот агентлиги. Ҳужжат билан 2018 йил ноябрида қурилиш ишларини бошлаш ва 2020 йил декабрида масжидни фойдаланишга топшириш белгилаб қўйилган.
«Толибон» 2001 йилдан буён Афғонистоннинг энг катта ҳудудини назорат қилмоқда
«Толибон» халқаро террорчилар гуруҳи Афғонистоннинг тобора кўплаб ҳудудини ишғол қилишда давом этмоқда. Афғонистонни тиклаш бўйича махсус бош инспектор Джон Сопконинг ҳисоботига кўра, ҳозирда толиблар 2001 йилдан бошлаб ҳисоблаганда мамлакат ҳудудининг энг катта қисмини назорат қилмоқда.
Афғонистондаги уруш
Афғонистондаги уруш 10 йил давом этди, собиқ иттифоқ ҳарбийларидан ўн беш мингдан зиёд аскарлар ҳалок бўлди. Афғонлардан эса, турли ҳисобларга қараганда икки миллионга яқин одам ўлдирилган. Буларнинг ҳаммаси сарой тўнтаришлари-ю сирли заҳарлашлардан бошланди.