close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркманистон Афғонистонда масжид қурилишига маблағ ажратади

Туркманистон маблағлари ҳисобига Афғонистонда 500 ўринли масжид қурилади. Мос келувчи қарорни Туркманистон президенти Гурбангулы Бердимуҳамедов қабул қилди, хабар беради мамлакатнинг Давлат ахборот агентлиги. Ҳужжат билан 2018 йил ноябрида қурилиш ишларини бошлаш ва 2020 йил декабрида масжидни фойдаланишга топшириш белгилаб қўйилган.

Ҳужжатни имзолар экан, давлат раҳбари Туркманистон қўшни мамлакатга ҳар томонлама ёрдам беришни давом эттиришини қайд этган.
Ҳозирги пайтда Туркманистон Афғонистон билан ҳамкорликни фаол кучайтирмоқда. Ашхободнинг фикрига кўра, бу афғон ерида тинчлик ўрнатилишига хизмат қилиши лозим. Масжид қурилиши жануб томондаги қўшни мамлакатни бирлаштириш ва яхши ҳаётга интилишни қўллаб-қувватлашда биродарлик ёрдами кўрсатиш ва дўстона қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида баҳоланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase