Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, томонлар бир-бирига катта ён беришга рози бўлган. Келишувларга асосан, хорижий ҳарбий кучлар битим имзоланган кундан бошлаб 18 ойдан сўнг Афғонистонни тарк этишлари лозим. Толиблар ўз навбатида, мамлакатни ИШИД ва «Ал-Қоида» жангариларидан тозалаш ва республика ҳукумати билан музокаралар бошлашга тайёр. Ўқ отиш узил-кесил тўхтатилгандан сўнг Афғонистон муваққат ҳукумати ташкил этилиб, унга «Толибон» вакиллари ҳам киритилиши лозим. Бундан ташқари, ҳаракат ҳарбий асирларни амлашинишга ҳам рози бўлди. «Толибон»нинг бир нечта етакчиларидан халқаро санкциялар олиб ташланади.
Музокаралар якунлари ҳақида америкаликлар Афғонистон президенти Ашраф Ғанини шахсан хабардор қилишга қарор қилган. Бу мақсадда Қобулга Оқ уйнинг Афғонистон масаласини тартибга солиш бўйича махсус вакили Залмай Халилзад йўл олган. Қатардаги музокаралар вақтида «Толибон» ҳаракати хавфсизлик кучларига қарши кенг миқёсли ҳарбий операция амалга оширган бўлиб, унинг оқибатида Афғонистон махсус хизмати ходимларидан 120 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
АҚШ ва Толибон тинчлик шартномаси қоидаларини келишиб олдилар
АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги олти кунлик музокаралар Афғонистонда урушни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини келишиб олиш билан якун топиб, унга кўра мамлакатдан хорижий ҳарбий кучлар олиб чиқиб кетилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида 26 январь куни Reuters хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси