close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Адашганлар кўп. (Киноя. Фельетон)

Иккала қаҳрамон ҳам ўйлаб топилган бўлиб, хорижий агентлар эмас. Чекиш саҳналари йўқ. Бирорта эшакка зарар етмаган.

Иккала қаҳрамон ҳам ўйлаб топилган бўлиб, хорижий агентлар эмас. Чекиш саҳналари йўқ. Бирорта эшакка зарар етмаган. Қаердадир мавжуд бўлмаган ҳақиқатда, "ишончли толибларнинг маърузаларидан ўрганган" ижтимоий тармоқларда тобланган биродаримиз исломга яқинда кирган зиёли йигитни учратиб қолади.
Учрашувдан икки дақиқа ўтгач.
— "Эҳтиёт бўлинг, биродар, ҳозир адашганлар кўп. Уларга қулоқ солишингиз билан сизни шубҳалари ила йўлдан оздирадилар. Мени бундай гапларни бекорчиликдан айтяпти деб ўйламанг. Адашганлар ҳақида огоҳлантириш - сўз билан жиҳоддир, ин ша Аллоҳ.
— Қандай адашганлар ҳақида?
— Хўш, булар... ҳаворижлар, хаддийлар, мазҳабчилар, жарҳчилар, ихвонийлар, сўпилар, такфирчилар, сурурийлар, Аузубиллаҳ!
— Бу хавор…рийлар нималарда ноҳақ?
— Ҳаворижлар далил-исботларни олиб, уларга ўзлари хоҳлаганча эргашадилар. Олимларимиз уларга қарши чиқадилар, (мадҳалий) олимларни эса,  ҳукуматнинг одамлари, деб ҳисоблашади. Айтишларича, олимлар Саудия Арабистони махсус хизматларига ишлар экан.
—Муфтиятчилар-чи?
— Улар ҳукуматга ишлайди, биродар. Ўзларидан исталган нарсаларни айтишади, фақат ҳукуматни рози қилишса бўди, субҳаналлоҳ. Далил-исботларига, уларнинг сўзларига қаранг - умумий нарса йўқ.
— Мазҳабчилар-чи?
— Уларга олимлар қарши чиқадиган далил-исботларни берсанг ҳам улар барибир олимларга эргашади. Олимлар яхшироқ тушунади, дейишади.
— Олимлар улардан яхшироқ тушунмасмиди?
—Биз олимларни жуда ҳурмат қиламиз, лекин олимлар ҳам инсон, биродар. Улар хато қилишга ва заиф фикрларни билдиришга мойилдирлар. Абу Ҳанифа ўз мулоҳазалари билан суннатга зид эди, Молик кўп ҳадисларни билмас эди, далиллар Шофеъийга етиб бормагани. Аҳмад ибн Ҳанбал суннатга яқинроқ эди, лекин заиф ҳадисларга амал қилган. Тўғрироқ фикрга кўра, бу тақиқланган эканини билмасди. Умуман олганда, кўпчилик олимлар кўпинча хато қилади. Кейинчалик яшаб, суннатни ўрганган ва ҳадис тарафдорлари бўлган уламолар нима дейишларига қараш керак.
— Мен айни мавлид ҳақида билмоқчи эдим. Кеча менга кўпчилик уламолар, жумладан, Ҳофиз Ибн Ҳажар ва Ҳофиз Суютий уни ўтказишга рухсат беришларини айтишди.
— Нималар деяпсиз, биродар?! Уни на Абу Ҳанифа, на Молик, на Шофиъий, на Аҳмад ибн Ҳанбал ўтказган! Агар унда яхшилик бўлганида биздан олдинда бўлардилар! Улар мусулмонларнинг энг яхши авлодларини кўрганлар. Ўша пайтда олимлар Ислом ҳақида энг тўлиқ билимга ва уни энг яхши тушунишга эга едилар!
— Майли... Бу ҳақида кейинроқ ўйлаб кўраман. Яна ким ҳақида гапирдингиз? Жарҳчилармиди?
— Ҳа. Жарҳчилар.
— Уларнинг айби нимада?
— Улар ўзлари рози бўлган шайхларнинг тор доираси билан чекланмаганларни алданишда айблайдилар.
— Тушунарли. Такфирчилар ким?
— Булар, биродар, шундай қабиҳ одамлар-ки... Бизнинг ишончли олимларимиз уларга камлик қилади. Наждий даъвати имомларидан иқтибослар билан ҳар хил Хозимий ва Ғомидийларни тинглайдилар, кейин эса, мусулмонларни куфр ва муржийликда айблайдилар.
—Ўша наждий имомлар ноҳақмиди?
— Мутлақо ҳақ эдилар! Уларни тўғри тушуниш керак. Бунинг учун уларнинг сўзларини тўғри тушунтириб берадиган олимлар ва биродарларни тинглашингиз керак. Биз буни ўзимиз аниқлай олмаймиз.
— Кимни тинглаш кераклигини қандай билиш мумкин?
— Буюк алломалар тавсияси билан.
—Хазимийда йўқмиди?
— Бор эди, лекин ҳисобга ўтмайди.
— Яна ихвонлар ҳам бор эди, шундайми?
— Тўппа-тўғри! Ҳамма бало шулардан. Биродар, Шайх Албоний айтганидек, барча адашганларни бир нарса бирлаштиради: улар Қуръон ва Суннатга эргашадилар, лекин асорларда келган салафлар тушунчасини - улардан етказилган хабарларни тушунмасдан қолдирадилар. Агар салафлар тушунчасига зид бўлмасалар, бидъатчи бўлмас эдилар.
— Буни эътиборга оламан. Ҳаддадийларни ҳам айтгандингиз, улар ҳам адашганларми?
— Ҳа, улар қаттиқ адашганлар. Улар Салафларнинг хабарларини олиб, уларга эргашадилар, кейинги олимларга зид келадилар. Олимлар бу ҳисоботларни ўрганиб, уларни бирлаштирдилар, энг аниқ, энг тасдиқланган далилларни танладилар, ҳаддадийлар эса бу ишларнинг барчасини бекор қиладилар ва кейинши олимлар Салафлар тушунчасига зид эканликларини эълон қилишади!
— Энди тушунарли. Хажурийлар ва сурурийлар қаердан келганини тушуниш учун улар ҳақида бир неча сўз айтинг.
— Булар Яҳё ал-Хажурий ва Муҳаммад ибн Сурурнинг издошларидир. Улар ўзларини уларнинг издошлари деб билмасликлари мумкин, лекин улар бошқа мусулмонлардан ўз йўлидан боришлари билан ажралиб туради. Қолаверса, хажурийлар орасида шайхларини севмаслигини кўрсатишинг билан улар учун бидъатчи бўлиб чиқасан.
— Мадхалийлар ҳақида эшитгандим, улар ҳам адашганларданми?
— Нималар деяпсиз, биродар?! Мусулмонларга ҳақоратли лақаблар бериш мумкин эмас. Шайх Робия ал-Мадхалий буюк олимдир. У ўз оқимини тузмаган ва ҳеч ким ўзини унга мансуб деб билмайди. У бизга динни адашганлардан ҳимоя қилишни ўргатди. Агар бирор киши шайхнинг даъватлари билан таниш бўлса, унда у адашганларга қарши огоҳлантириши билан дарҳол бошқалар орасида тан олиниши мумкин. Кимки Шайх Робияни яхши кўрса аҳлу суннатдандир, Иншааллоҳ.
— Илм учун раҳмат, биродар.
— "Раҳмат" эмас, барака Ллаҳу фикум!
—    Сиз яхшироқ биласиз, биродар.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Адабиёт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase