Абу Муслим
Марказий Америкада жойлашган Сальвадор (Эль-Сальвадор Республикаси) давлатининг янги президенти лавозимига фаластинлик муҳожир-мусулмоннинг ўғли сайланди. Найиб Букеле Сальвадорда бўлиб ўтган президент сайловларида учала рақибини бирга қўшганда ҳам улардан кўп овоз тўплаб, президент сайловида ғалаба қозонди ва чорак аср давомида мамлакат сиёсатида етакчилик қили келган икки асосий партияни сиқиб чиқарди.
Рим Папаси Франциск католиклар черковида роҳибалар руҳонийлар томонидан жинсий зўрланиб келганини тан олди. Унинг сўзларига қараганда, бу муаммо ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Папанинг айтишича, ҳаттоки руҳонийлар роҳибаларни жинсий қулликда сақлагани ҳақида ҳолатлар ҳам маълум.
Ислом ва давлат муносабати ҳақида жуда кўп бора мақолалар ёзилган. Бироқ, бугунги кунда дунёда ижтимоий-сиёсий вазият ва ҳолат ўзгармоқда. Ўз навбатида 2014 йил дунё сиёсатида драматик ўзгаришлар билан аҳамиятли бўлганлигини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Ер куррасининг турли жойларидаги содир бўлаётган воқеаликлар тобора мураккаб аҳамият касб этмоқда.
“Европа дегани бу, дунёнинг онаси дегани эмас. Европанинг тарихи дегани бу, дунё тарихи дегани эмас. Оқ танли одам бўлиш ушбу заминнинг хожаси бўлиш дегани эмас. Ғарбнинг цивилизацияси дегани барча цивилизациялар учун олий мисол дегани ҳам эмас. Ғарбнинг мафкураси дегани олимлар учун илҳом манбаи дегани ҳам эмасдир.” Шайх Юсуф Қаразовий
Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди. Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ва кениялик мактаб ўқувчиларининг ҳижобда юриши ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди.
Бу дунё жадал равишда оғир маъсиятлар ва куфрга ғарқ бўлиб бормоқда. Биз бу нарсаларга шу даражада бефарқмизки, хатто оғир гуноҳлар, ширк ва куфр катта залолат эканини билиб туриб ҳам ўзимиз бу нарсаларга алоқамиз борлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Аксар мусулмонлар тош ёки дарахт тотемларга илоҳ тимсоли дея очиқчасига сиғанадиганларни мушриклар деб ҳисоблайдилар.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнот беришича, Россия Хитойнинг ички ишларига аралашиш, айниқса, Пекин билан алоқаларни бузиш ниятида эмас. У ХХРда Шинжон-Уйғур автоном райони аҳолиси учун ташкил қилинган «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари» муаммосига шунгдай шарҳ берди.
Сизга “бепуштлик” ташхиси қўйилдими? Тушкунликка тушманг ва ваҳимага ўрин йўқ, чунки ҳаёт бу билан тугаётгани йўқ. Биринчи навбатда, “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш керак, шу билан Аллоҳ таолонинг тақдирига розилик билдирган бўласиз. Сўнг эса, даво йўлларини излаш керак, чунки Аллоҳ таоло ҳар бир дардга қўшиб шифосини ҳам яратиб қўйган.
Москвада православ ибодатхоналари қурилиш кўлами аввалроқ «Дастур 200» да кўзда тутилган даража билан таққослаганда анча кенгайтирилади. Бу ҳақида Рус православ черкови матбуот-хизматида хабар берилди. "Аввал «Дастур 200» деб аталган дастур энди оддийгина қилиб «Москвада ибодатхоналар қурилиши дастури» деб аталади.
“Azon New Media" МЧЖга қарашли AzonTV онлайн илмий-маърифий телеканали 10 февралдан бошлаб ўз дастурларини намойиш эта бошлайди. Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги саҳифасига таянган ҳолда Азон.Уз сайти хабар тарқатди.
Аҳоли сони таркибида ёшлар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатлар сиёсий зўравонлик ва фуқаролик урушига кўпроқ мойиллик намойиш этади, ҳисоблайди демографлар. Етакчи демограф эксперт ва тарихчи Пол Морланднинг сўзларига кўра, аҳоли таркибидаги ўзгаришлар нима учун айрим мамлакатлар низоларга жалб қилингани, айримлари эса четда қолганини тушунтириб беради.
Аввалроқ Қирғизистоннинг РФдаги элчиси Аликбек Джекшенкулов мамлакат жанубида Россиянинг иккинчи базаси очилиши эҳтимолини истисно қилмаслигини маълум қилганди.