close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
12.12.2019 15:18

Исломий молиялаштириш бутун дунёда, шу жумладан мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам машҳурликка эришган самарали воситага айланди. Йирик молия бозорлари исломий молиялаштириш аллақачон глобал молия тизимига қўшилганлигини ва ўта қашшоқликни тугатиш ва умумий фаровонликни ошириш муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришини исботламоқда.

11.12.2019 05:24

Eр юзидаги ҳар бир инсонни, ҳар биримизни шу нарса бирлаштириб турадики, одамлар жинси, ҳолати, мавқеи ва бошқа ютуқларидан қатъи назар, бу дунёни тарк этади, ўлади, ҳақиқий ҳаёти бошланадиган абадий оламга боради. Ўлимни хотирлаш ибодат сифатида кўриладиган хайрли ишлардан биридир. Ўлимни ва абадий ҳаётни тез-тез эслайдиган одам ўзининг ҳақиқий мавқеини англайди, Яратувчига янада яқинроқ бўлади ва сажда қилишда астойдил ҳаракат қилади. Одам ўлгандан кейин уни кутаётган сўроқни қанчалик кўп англаса, шунчалик мукаммал ҳаётга интилади.

11.12.2019 04:35

Охирги бир неча кун ичида Иордания армияси бўлинмалари Исроилнинг бостириб киришини имитация қилган ҳолда ҳарбий машқлар ўтказди. Машқлар қирол Абдуллоҳ II ва мамлакат бош вазири иштирокида кенг расмий қизиқиш шароитида ўтказилиб, қиролликдаги умумий кайфият турли хил сценарийларга, шу жумладан, у ҳақида аллақачон маълум бўлган нарсани ҳисобга олган "аср келишувидан" ҳам баттар бўлган ҳолатларга тайёрланиш кераклигини англатади.

11.12.2019 02:45

Озарбайжон президенти Илхам Алиев парламентни тарқатиш ва 9 февраль куни муддатидан олдин сайлов ўтказиш ҳақида фармон имзолади. Президент сайтида пайшанба куни жойлаштирилган эълон Алиев тарафдори бўлган «Янги Озарбайжон» партияси устунлик қиладиган парламентда кутилмаган овоз бериш ортидан жойлаштирилди.

11.12.2019 00:02

Ислом солномаси инсоният тарихидаги энг ёрқин даврлардан бири ҳисобланади. Бу нафақат мусулмонларнинг янги дунё маданияти яратишдаги ютуқлари, балки улар асосида янги дунёни барпо этган ғалабалари натижасидир. Шарқ ва Ғарбга бўлинмайдиган ислом дунёсини, дарҳақиқат, Шарқ деб ҳам, Ғарб деб ҳам аташ қабул қилинмаган.

10.12.2019 09:16

Ўзбекистондан Саудия Арабистонига кичик ҳаж (умра) сафарига йўл олган бир гуруҳ зиёратчилар қалбаки визалар туфайли бу мамлакатга киритилмади. Бу ҳақида «Интерфакс» Ўзбекистон ҳукумати қошидаги дин ишлари қўмитасига ҳавола қилган ҳолда маълум қилди.

10.12.2019 09:11

Америка Қўшма Штатлари Теҳронга қарши туриш учун Яқин Шарқ мамлакатларига қўшимча қўшин ташлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради CNN.  Хабардор манбаларга кўра, минтақага етти минггача ҳарбий хизматчи юборилиши мумкин.

10.12.2019 05:54

Ўткан куни Кембриджда (Буюк Британия) Жоме масжиди очилди. Очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон қатнашди. Туркия етакчиси ўз нутқида йиғилганларнинг асосий эътиборини террорчилар таҳдидлари билан боғлиқ муаммоларга қаратди. Шунингдек, Туркия президенти Эрдўғон динни ҳар қандай тарзда терроризм билан боғлаш асло мумкин эмас  деб айтди.

09.12.2019 08:41

Хитой мусулмонлар ассоциацияси АҚШ Конгресси вакиллар Палатаси томонидан асосан мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида (Шарқий Туркистон) инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинишини қоралаб чиқди. Диний идора АҚШ ҳаракатларини Хитойнинг ички ишларига аралашув деб баҳолади ва шу тариқа Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон бўйича позициясига тўлик қўшилди.

09.12.2019 05:50

Қўшма Штатларда ёш мусулмон қиз ўзининг реакцияси тезлиги туфайли маҳаллий мактаблардан бирида совуқ қурол ва отишма билан боғлиқ вазиятда юздан ортиқ тенгдошлари хавфсизлигини таъминлади. Висконсин штатида 17 яшар мактаб ўқувчиси Дуа Аҳмад Камар Ошкош масжиди эшикларини очди ва ўзи хавфсиз жойга яширинишидан олдин юздан ортиқ болаларни ибодатхонага киритди.

09.12.2019 03:16

Саудия Арабистонида «Мухталифун» (Ҳар хиллар) ташкилоти илк марта рўйхатга олинди, бу ташкилот ноанъанавий жинсий муносабалар тарафдорларини (ЛГБТ) ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди. Тарихан ислом анъаналари қарор топган қиролликда ноанъанавий жинсий муносабатлар улар учун жазо кўзда тутилган ахлоқсиз ва номуносиб ҳаракатлар сифатида кўриб чиқилади.

09.12.2019 00:31

Чехия Республикаси Олий суди бугун мамлакатнинг давлат ОТМларида мусулмонлар рўмолларини ўраб юришнинг тақиқланишини конституцияга зид деб топди. Айтилишича, барча олий таълим муассасалари диний плюрализмни ҳурмат қилиши керак, рўмол ўраш эса жамоат тартибини бузиш саналмайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase