Депутатлар душанба куни президентдан қонун чиқарувчи органни тарқатиб бориш ва 2020 йил ноябрда бўлиб ўтиши лозим бўлган сайловларни навбатдан ташқари ўтказишни сўрадилар.
Ҳукмрон «Янги Озарбайжон» партиясининг ижрочи котиби Али Аҳмедовнинг маълум қилишича, Алиевнинг ислоҳотлар дастурини амалга ошириш учун парламентнинг янги таркиби зарур.
Бунда ваколатларнинг катта қисми президентнинг қўлида эканлиги сабабли парламент Озарбайжон сиёсий тизимида чекланган рол ўйнайди. Бош вазир лавозими асосан номинал сифатида кўриб чиқилади ва анъанавий равишда уни Алиевга яқин бўлган кишилардан бири эгаллайди.
Ўтган ой бош вазир Новруз Мамедовнинг истеъфоси ҳаммани ҳайратда қолдирди. Бир неча соатдан кейин Алиев яқин иттифоқчиси Али Асадовни Мамедовга ўринбосар деб атади. Технократ Мамедовнинг тайинланиши парламент томонидан бир овозда маъқулланди.
Озарбайжонда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтади
Озарбайжон президенти Илхам Алиев парламентни тарқатиш ва 9 февраль куни муддатидан олдин сайлов ўтказиш ҳақида фармон имзолади. Президент сайтида пайшанба куни жойлаштирилган эълон Алиев тарафдори бўлган «Янги Озарбайжон» партияси устунлик қиладиган парламентда кутилмаган овоз бериш ортидан жойлаштирилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси