Мактаб ўқувчилари 16 яшар ўсмир мактаб ходимини пичоқ билан яралагани, у эса қуролдан ўқ уза бошлаганидан кейин яқин атрофда жойлашган масжидга қараб қочдилар, хабар қилади IslamNews сайти New York Post га ҳавола қилган ҳолда.
Аҳмад масжид эшигини очадиган кодни тезда терди ва тенгдошларининг ичкарига югуриб киришлари учун имконият яратди. Сўнгра қиз отасига қўнғироқ қилди ва рўй берган воқеа ҳақида маълум қилди. У эса ишларини ташлаб, масжид томонга ошиқди ва маълум муддатдан кейин стресс ҳолатига тушиб қолган ўқувчиларни чой, қаҳва ва енгил тамадди билан меҳмон қилди.
«Ҳамма даҳшатга тушиб қолганди, – деди Дуа воқеадан сўнг. – Одамлар ҳўнграрди, кимдир бошқа бировни юпатарди. Ҳақиқий тартибсизлик ҳукмрон эди».
Ёш мусулмон қиз воқеадан кейин у билан боғланган ҳаммага қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва фавқулодда вазиятда ёрдам бера олганидан хурсанд эканлигини қўшимча қилди.
Мактаб ўқувчиси бўлган муслима фавқулодда вазият рўй берганда 100 дан ортиқ тенгдошларини қутқариб қолди
Қўшма Штатларда ёш мусулмон қиз ўзининг реакцияси тезлиги туфайли маҳаллий мактаблардан бирида совуқ қурол ва отишма билан боғлиқ вазиятда юздан ортиқ тенгдошлари хавфсизлигини таъминлади. Висконсин штатида 17 яшар мактаб ўқувчиси Дуа Аҳмад Камар Ошкош масжиди эшикларини очди ва ўзи хавфсиз жойга яширинишидан олдин юздан ортиқ болаларни ибодатхонага киритди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди