close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чехия институтларида ҳижобга рухсат этилади: Чехия Республикаси Олий суди

Чехия Республикаси Олий суди бугун мамлакатнинг давлат ОТМларида мусулмонлар рўмолларини ўраб юришнинг тақиқланишини конституцияга зид деб топди. Айтилишича, барча олий таълим муассасалари диний плюрализмни ҳурмат қилиши керак, рўмол ўраш эса жамоат тартибини бузиш саналмайди.

Ушбу қарор тиббиёт институти собиқ талабаси Айян Джамал Ахмеднур иши бўйича қабул қилинган бўлиб, у ОТМ раҳбарияти унга ва бошқа талаба қизларга рўмол ўрашни тақиқлаганидан сўнг институтни тарк этишга мажбур бўлганди. Бунда Айян Жамол Аҳмаднурнинг даъво аризаси олдинги икки инстанцияда рад қилинди, лекин пировардида у мамлакатнинг олий суд инстанциясида ғолиб чиқди.
Таъкидлаш жоизки, умуман олганда, Чехия жамияти мусулмон талаба қизлар тараифда эмас ва мусулмонларга нисбатан хайрихоҳлиги билан ажралиб турмайди. Бироқ Чехия ЕИ аъзоси эканлиги, Олий судда инсон ҳуқуқлари тўғрисида Европа тасаввурларига қўшиладиган юристлар етакчилик қилиши сабабли, якунда ҳуқуқий давлат тамойиллари тантана қилди.
Бунда ЕИ га аъзо бўлган мамлакатларнинг барчаси ҳам бундай бағрикенглик билан мақтана олмайди. Масалан, мусулмонлар сони Чехиядагидан анча кўп бўлган ва бу ерда бир неча авлод мусулмон яшайдиган Францияда ҳижоб мактаб ва институтларда ҳанузгача тақиқлаб қўйилган. Исламофоблар бошқа мамлакатларда ҳам ҳижобни тақиқлаш ёки чеклаш борасида ҳаракатлар амалга оширмоқда, лекин ҳозирча уларнинг муваффақиятлари ниқоб ва буркани ёки кичик синфларда ҳижобни тақиқлаш билан чекланди.
(суратда – мусулмон талаба қиз ва уни ОТМни тарк этишга мажбур қилган ОТМ директори ўз тарафдорларидан гулдаста билан)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase