Ислом ва террорчилик ташкилотларини бир-бири билан боғлашга ҳаракат қиладиганлар эса энг қаттиқ танқидга ва кескин қоралашга лойиқ.
Туркия президентининг фикрига кўра, террорчилар орасида мусулмонлар ҳам бўлиши мумкинлиги бутун исломни қоралаш кераклигини англатмайди.
Террорчиларни “яхши ва ёмон”га ажратиш, Туркия президентининг фикрига кўра, умуман мақбул келмайдиган позиция.
«ИШИД террорчилари ҳақиқий ислом тарафдорлари бўлолмайди. Ҳакиқий мусулмонлар террор қилиши мумкин эмас. «Ислом терроризми» атамасидан фойдаланишга йўл қўйиб бўлмайди», – деди Эрдўғон.
Президент Эрдўғон шуни ҳам афсус билан қайд этдики, анъанавий равишда демократия намунаси саналиб келган мамлакатларда ксенофобия ва исламофобия тўлқини ўсмоқда. Ривожланган мамлакатлар учун мақбул келмайдиган радикаллар ҳаракатлари шунга олиб келадики, уларнинг ҳаракатларидан қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар, ҳамма азият чекмоқда.
Асрлар давомида уруш пайтлари ибодатхоналар дахлсиз жой ҳисобланган ва одамлар яширинадиган жой бўлган.
«Агар дунёнинг бирон-бир қисмида кимдир диний объектларга ҳужум қиладиган бўлса, бомбардимон қилиб, тинч аҳолини аёвсиз қирғин қиладиган бўлса, демак бу бутун инсоният учун огоҳлик қўнғироғи демакдир», – деди Туркия етакчиси.
Ислом терроризми атамасидан фойдаланишга йўл қўйиш мумкин эмас - Эрдўғон
Ўткан куни Кембриджда (Буюк Британия) Жоме масжиди очилди. Очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон қатнашди. Туркия етакчиси ўз нутқида йиғилганларнинг асосий эътиборини террорчилар таҳдидлари билан боғлиқ муаммоларга қаратди. Шунингдек, Туркия президенти Эрдўғон динни ҳар қандай тарзда терроризм билан боғлаш асло мумкин эмас деб айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси