close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Китоблар

Китоблар (8)

Сешанба, Окт 08 2019

Бугун шундай даврда яшаяпмизки, кўпчилик ўз тарихини билмайди, билса ҳам унинг оз қисмидан хабардор холос. Ўз жонлари ва молларини ушбу пок ва гўзал дин даъвати йўлида фидо қилган одамларнинг жасоратлари, шонли тарихлари вақт чанги қоплаган китобларда қолиб кетмоқда. Бироқ биз, яъни келажакка умид билан боқаётган авлод ўз тарихимизни яхши билишларимиз керак. Тарихида не-не буюк давлатлар, қанчадан-қанча жасур подшоҳлар ва лашкарбошилар ўтгани ҳақида қарийб ҳеч нарса билмаймиз. Андалус ҳам ана шундай давлатлардан бири бўлиб, мусулмонлар ушбу мамлакатда саккиз юз йилдан зиёд давр мобайнида ҳукмдорлик қилган.

Сешанба, Авг 20 2019
Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди? Эҳ қани, онам мени туғмаганида эди, кошки бундан илгари ўлсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди!

Аудио китобни юклаб олинг

Китобни ўқиш

 

 

 

Шанба, Авг 17 2019
Дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон оламининг маърифи меҳвари номи ила тарихда қолган Бағдоднинг таназзулга юз тутиши, бунга сабаб  бўлган омиллар ҳақида.  Уни тоқат билан эшитиб, муҳим хулосалар чиқаришингиздан умидворман.

Жума, Апр 26 2019

Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир оёғимни олдинга боссам, иккинчисини олиб қочардим. Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг ҳалокати эълонини ёза оларди? …Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди? Эҳ қани, онам мени туғмаганида эди, кошки бундан илгари ўлсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди!

Сешанба, Апр 16 2019

Китоб Имоми Аъзам билан шогирдлари Абу Мутиънинг савол-жавобларига асосланиб ёзилган

Якшанба, Апр 14 2019

Аллоҳ номи ила қувилган шайтоннинг ёмонлигиндан паноҳ сўрайман! “Сен: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман ва мен аввалги мусулмонларданман” деб айт” (Анъом 162,163). “Албатта, биз сенга Китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат қил. Огоҳ бўлингким холис дин Аллоҳникидир” (Зумар 2,3). “Ҳолбуки улар Аллоҳга динни холис қилган ҳолда, ҳаққа мойил бўлиб ибодат қилишга буюрилган эдилар” (Баййина 5).

Сешанба, Апр 09 2019

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг ушбу китобида пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, ибратли ҳаѐтлари, Қуръон каримдаги баъзи сураларнинг нозил бўлиш сабаблари баѐн қилинади. Айниқса, муборак Қуръон оятларида зикр қилинган қиссалар жуда қизиқарли ва тушунарли услубда талқин қилинган. Бу ибратли қиссалар инсон нафсини разолатдан ҳидоят сари бошлайди, қалб кўзларини очади, разил ва чиркин одатлардан қутулишга чақиради. Ушбу асар инсон табиатининг, руҳиятининг Аллоҳгагина маълум бўлган ўзига хос қирралари, нозик жиҳатлари очиб берилгани билан ҳам аҳамиялидир.

Сешанба, Апр 09 2019

 Мазкур китоб олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган бўлиб, иқтисодчи Б. Жўраев томонидан исломий молия соҳасида ўзбек тилига таржима қилинган иккинчи асар ҳисобланади. Китобдан исломий молиялаштиришнинг назарий асослари, механизмлари, маҳсулотлари, шу соҳа билан шуғулланадиган халқаро ташкилотларга оид маълумотларни топишингиз мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase