
Долзарб мавзу (1145)
Подкатегории
Абу Юсуф айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбия йили(Ҳудайбия йили - маккаликлар билан Ҳудайбия сулҳи тузилган йил (628).)да қурайшликлар билан сулҳ тузиб, улар билан уруш қилмадилар. Имом ҳам бу билан ислом динига фойда бўлса ҳамда душманни исломга ошно қилдиришни хоҳлаб мушриклар билан сулҳ тузиши мумкин”.
Тасаввуф тарихига назар ташлаганимизда шуни кўрамизки, дастлаб амалий томони кучли бўлган, зухд ҳаёти моҳиятига эга бўлган тасаввуф, ҳижрий II-ва III-асрларда назарий шакл ола бошлади.
Тўғрисини айтадиган бўлсак, робита ҳақидаги мақолани бу китобга киритиш ёки киритмаслик ҳақида узоқ бош қотирдик. Тасаввуфга оид ихтилофлар ичида бугунги кунда энг кўп тортишилаётган масалалардан бири бўлган робита масаласи бизнинг диёрларимизда деярли зикр қилинмас эди. Баъзи бир соликлардан сўралганда, уларнинг робита ҳақида тасаввурга эга эмаслиги ҳам бунинг далили эди.
Исмоилаға тариқатининг янги раҳбари сифатида эълон қилинган Фикри Дўған ҳожа афандининг кимлиги қизиқ. Мана Фикри Дўған ҳаёти...
Юқорида тилга олинган АҚШ ветоси БМТнинг ваколати ва самарадорлигини янада пасайтирди.
Ислом илмлари орасида тасаввуф илми ҳам улкан аҳамиятга молик.
Эрон разведкасининг собиқ бошчиларидан Али Ризои “300 дрон ва 100 та ракета билан бирорта ҳам стратегик нишонни ура олмадик. Бу ҳужум халқни алдаб хурсанд қилиб қўйиш учун амалга оширилди” деди.
"Шийъа" сўзи луғатда, "тарафкаш" маъносини англатади. Ислом оламида эса, ҳазрати Алига тарафкашлик оқибатида кўпчилик мусулмонлардан ажралиб, алоҳида йўл тутган тоифага айтилади.
Эроннинг Исроилга ҳужуми мусулмонлар орасида икки асосий реакцияга сабаб бўлди.
Ислом таълимоти одамлар ҳаёти ва ҳурфикрлилигини ҳимоя қилади, мусулмонларга бошқа кишига нисбатан ёмон гап айтишни, ғийбат ва туҳмат қилишни, ҳатто нохолис фикрга боришни таъқиқлайди, одамлар ўртасида адоват ва ихтилофларни тўхтатишга буюради. Ислом жисмоний зўравонлик ва ваҳшийликнинг барча кўринишларини ҳам, одамларга нисбатан озгинагина ғоявий босим ўтказишни ҳам бирдай манъ этади. «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди» (Бақара, 256) «Бас (эй Муҳаммад), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан сиз фақат панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос» (Ғошия, 21).
Мотуридия аталмиш ақидавий йўналишнинг асос ва қоидаларини Абу Мансур Мотуридийнинг ўзи кашф қилган эмас. Чунки ақоиднинг асослари, арконлари ва бандлари унгача ҳам муайян даражада шаклланган эди. Ақида илми тобеинлар давридан бошлаб, яъни II ҳижрий асрда мустақил фан сифатида кўзга ташлана бошлаган.
Ҳаётимизнинг қай тарафига қараманг - у моддий тараф бўладими, маънавийми, фикрий тараф бўладими, ижтимоийми ёки иқтисодий тарафми, сиёсийми - бирламчи вазифалар мезонига халал етганини кўрасиз.
«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Дажжолга Асфиҳоннинг яҳудийларидан етмиш минги тайлисонларни кийиб олиб эргашадилар», дедилар». (Муслим)