
Долзарб мавзу (1145)
Подкатегории
Ислом дини тарихида худоликка даъвогарлик қилган гуруҳлардан бири бу - Муқанниядир. Мазкур фирқанинг асосчиси Муқанна саналади. Муқанна - тарихий шахс бўлиб, у мураккаб тарихий даврда яшаган бўлиб, ўша даврнинг ўзига хос ўта мураккаблиги, инқирозларга мойиллиги, жамиятдаги адолатсизликнинг кучайиши, ички низолар ва турли уруш ҳамда қарама-қаршиликлар, хусусан халифаликка қарши курашнинг авж олиши Муқанна шахсияти ва фаолиятида ўз аксини топган. Афсуски, собиқ шўролар даврида Муқанна шахсини миллий озодлик ҳаракатини олиб бориб, халифаликка қарши курашган инсон сифатида талқин қилиш кучли бўлган. Шу боис, бугунги замондошларимизнинг Муқанна шахсиятига бўлган муносабати ва тарихий баҳоси ранг-баранг бўлиб, турли қарашлар ичида маълум фарқлар, тафовутлар мавжуддир.
Россия Москвадаги террор хуружи учун Украина томонига расман айблов эълон қилишга яқин.
1. Қаҳҳор, жаббор, золим табиатдаги подшоҳлар, улар ер ва унинг мулки меники, деб даъво қиладиган, одамларни хақир-паст кўрадиган Фиръавн каби зўравонлар: «Ўз қавми ичида Фиръавн нидо қилиб айтди: Эй қавмим! Миср мулки ва остимдан оқиб турган мана бу дарёлар меники эмасми? Ахир кўрмаяпсизларми? Мен – балки мана бу (сўзини ҳам тузукроқ) баён қилолмайдиган хор бўлгандан яхшироқдирман?».(Зухруф: 51-52)
Сиончи яҳудийларнинг Ал-Ақсо масжидида оммавий рейдлар ўтказишига рухсат бериш тартиб-қоидаларини бажаришга шошилишмоқда. Шу мақсадда экстремистик диний гуруҳлар “Сарғиш сигир”ни Ал-Ақсо масжиди қаршисидаги Зайтун тоғида сўйишмоқчи.
«Крокус Сити Холл» га ҳужум қилганлардан икки нафари Россиядаги яшаш муддатини янгилаш учун Туркияга бориб келган
Ҳулулия яъни, худоликни даъво қилган фирқалар ислом тарихида ўн гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳаммаси мусулмон давлатларидан чиққан. Мақсадлари - Яратувчининг якка-ягона эканига, яъни тавҳид масаласига шубҳа уйғотиш асосида ортодоксал динга футур етказишдан иборат бўлган. Уларнинг энг ашаддийлари рофизийлардан чиққан. Сабаъия, жаноҳия, хаттобия, нумайрия фирқаларининг барчаси ҳулулияга мансубдир.
Тарихдан, унинг ҳодисаларидан, Аллоҳнинг қонунларидан ибрат олмоқ лозим. Зеро, ўтмиш ҳодисалар томиридир. Аждодларимиз қолдирган илм-одобларни яхшилаб ўрганиб, текшириб бўлгандан сўнг, улардан бизнинг асримиз, шароитимизга тўғри келадиганларини олмоғимиз даркор.
Туркия президенти учун жиддий зарба: дастлабки маълумотларга кўра, Эрдўғон тарафдорлари «забт этмоқчи бўлган» Истанбул, Измир ва Анқарада камолчилар катта фарқ билан ғалаба қозонмоқда.
Туркиядаги сайловларни кузатишдан келиб чиқадиган ҳаракатни биржадаги сессияда қатнашиш билан солиштириш мумкин: интрига сўнгги дақиқагача давом этади, ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Бу пойгада иштирок этаётган партияларнинг сайлов участкалари ва офисларида чироқлар ўчирилгандагина жиддий хулосалар чиқариш мумкин.
Минг афсуслар бўлсинким, ҳижрий еттинчи асрдан кейин барча исломий билимлар бошига тушган таназзул тасаввуфни ҳам четлаб ўтмади. Замон ўтиши билан тасаввуфнинг суврати бузилиб, Ислом таълимотларидан, шариат аҳкомларидан узоқлашаверди.
Бугун Туркияда муниципал сайловлар бўлиб ўтмоқда, унда 34 сиёсий партия, шунингдек, мустақил номзодлар иштирок этмоқда. Ушбу сайловларда 61 млн 441 минг 882 сайловчи рўйхатга олиниб, мамлакат бўйлаб 206 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилди.
Тожикистон муфтийси муҳожирларни эҳтиёт бўлишга чақирди
Россияда мусулмонлар ўртасидаги ички зиддиятнинг асосий чизиғи анъанавий равишда сўфийлик ва "салафизм" (ҳам реал, ҳам шартли, "янгиликсиз соф ислом" мафкурасида ифодаланган) чизиғи бўйлаб боради. Бироқ, ҳозир Мари Эл мусулмон уммати сўфий жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли бўлиниш хавфига дуч келмоқда.