Долзарб мавзу (1109)
Подкатегории
Россиянинг Gurkhan сайти арманларнинг узоқ йиллик қуроли – қалбакилаштиришдан фойдаланиб, жаҳон ҳамжамиятининг онгини моҳирона бошқараётгани ҳақида мақола чоп этди. Нашриёт арман диаспораси Россия ва Озарбайжон ўртасига раҳна солиш, рус халқини озар халқига қарши қилиб қўйиш мақсадида дин мавзусидан фаол фойдаланаётганини ёзади.
"(...) Қирғизистондаги нотинчлик мамлакат шимоли ва жануби ўртасидаги анъанавий рақобат билан, иқтисодий инқироз ва COVID-19 оқибатлари натижасида авж олган кланлар ва ҳатто мафия гуруҳлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ мураккаб сиёсий манзаранинг бир қисмидир.
11 октябрь, якшанба куни Имомали Раҳмон кетма-кет бешинчи марта Тожикистон президенти этиб сайланади. 1992 йил 27 ноябрдан бошлаб Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши раиси сифатида Раҳмон (у пайтда паспорт бўйича Имомали Раҳмонов) мамлакатни қарийб 28 йил бошқармокда.
Кеча Москвада Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари келишиб олган ва кучга кирган ўт отишни тўхтатиш Пашиняннинг Арманистони "энгаштирилгани"ни қайд этди. Ереван қарийб ўттиз йил давомида масаланинг туб моҳияти бўйича музокаралардан ҳар томонлама қочиб келган, вақтни чўзган, у ёки бу механизмга рози бўлган ва кейинчалик эришилган келишувларни бузган.
Туркия Президенти Шарқий Ўртаер денгизи, Сурия, Ливия ва Жанубий Кавказдаги вазиятга изоҳ берди. Арманистон жанг майдонида қақшатқич мағлубиятга учради ва шу боис Туркиянинг ҳарбий амалиётларда иштироки ҳақида фикр шакллантиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатарнинг инглиз тилида чиқадиган The Peninsula газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Озарбайжонга Арманистон қуролли кучларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиш жадвали - аниқ халқаро кафолатлар берилиши керак, деб таъкидлади Алиев. Озарбайжон ерларини деоккупация қилиш операцияси муваффақиятли ва белгиланган режага мувофиқ давом этмоқда. Бу ҳақида президент Илҳом Алиев Туркиянинг ТРТ HABER телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Якшанба куни ўтказилган парламент сайловларининг расмий натижаларидан норози мухолиф партиялар ва ҳаракатларнинг минглаб тарафдорлари Қирғизистон пойтахтида митинг ўтказмоқда. Бишкекдаги Президент саройи яқинидаги Ала-Тоо майдонида тўпланган намойишчилар такрорий сайловлар белгиланганига қадар қолиш учун "ўтов шаҳарча" ўрнатишга тайёр.
Кечадан бери инглиз тилида (нафақат) сўзлашувчи исломий интеллектуал муҳитда машҳур Maydan сайтида «Исломий фикр» рубрикасида эълон қилинган мақола асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди. Мақола "Исломий автократиянинг модернистик илдизлари: Шайх Абдуллоҳ Бин Байяҳ ва БАА-Исроил тинчлик шартномаси" деб номланади.
Туркия президентининг матбуот котиби арман-озарбайжон можароси бўлиб ўтаётган ҳудуддаги вазиятга изоҳ берди. Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш йўли Озарбайжон ерларини оккупациядан чиқариш орқали бўлади, худди Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш Исроил оккупация тугашини талаб килганидек.
Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати мунтазам ва яхши қуролланган гуруҳларга қарши курашишнинг ажойиб воситаси ҳисобланади.
Нима сабабдан пандемия демократия, дин ва Европа Иттифоқига зарба беради. Пандемия инсонни ўзгартирмайди, лекин дунё бошқача бўлади. Қандайдир ўзгаришларни ҳозирданоқ башорат қилиш мумкин.
Арманистон ва Озарбайжон ўртасида 30 йилдан ортиқ вақт давом этаётган Тоғли Қорабоғ можароси Жанубий Кавказда кескинлик кучайган шароитларда халқаро кун тартибидан яна ўрин олди.
Хавфсизлик Кенгашида сўзга чиққан Озарбайжон мудофаа вазири Қорабоғдаги еттита Озарбайжон қишлоғини фашистлар босқинидан озод қилиш ҳақида Президентга хабар берди. 30 йил давомида бу қишлоқлар ўзларининг қонуний ва тарихий аҳолисини кўрмаганди, мана энди озарбайжонликлар яна у ерга қадам босмоқда.