close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикча «нуллаш»

11 октябрь, якшанба куни Имомали Раҳмон кетма-кет бешинчи марта Тожикистон президенти этиб сайланади. 1992 йил 27 ноябрдан бошлаб Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши раиси сифатида Раҳмон (у пайтда паспорт бўйича Имомали Раҳмонов) мамлакатни қарийб 28 йил бошқармокда.

Собиқ Иттифоқ ҳудудида давлат бошқаруви тажрибасига кўра, у Лукашенкодан (26 йил) ҳам олдинда ва сайловлардан кейин у деярли 30 йил давомида ҳукумат жиловини қўлдан кўймаган Нурсултон Назарбоевдан ҳам ўтиб кетиш имкониятига эга бўлади.
Имомали Раҳмон 2003 йилда конституциявий референдум доирасида ўтказилган президентлик муддатини «нул қилиш», шунингдек, президент муддатини беш йилдан етти йилгача чўзиш орқали "миллий раҳбарлик" категориясида устунликка эриша олди, бунинг учун мамлакат Конституциясига яна ўзгартириш киритилиши керак бўлди.
"Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — миллат етакчиси" мақоми Раҳмонга умрбод Тожикистон раҳбари этиб сайланиш ва, эҳтимол, уни ўғли Рустам Имомалига топшириш ҳуқуқини беради.
Республикада Тожикистондаги барқарорлик Президент Раҳмоннинг асосий ютуғи деб ҳисобланади. 1992-1997-йилларда фуқаролар урушини бошдан кечирган мамлакатда осойишталик ва тинчлик миллий ғояга айланди. Расмий тарғибот урушдан кўрилган барча йўқотишлар, 10 миллиард долларга баҳоланаётган зарар ҳали қопланмаганини эслатади. Тожикистон аҳли биринчи навбатда иқтисодиётни жонлантириш ва фуқаролар ҳаётини яхшилаш ҳақида ўйлаши керак.
Аслида, жорий сайловларда президентлик кабинетига номзод бўлган бошқа барча номзодлар бу ҳақда ўз дастурларида ёзишган. Уларда сиёсий шиорлар, коррупция, маҳаллийчилик, судларнинг қарама-қаршилиги ва оммавий ахборот воситалари назоратини тугатишга чақириқлар йўқ. Фақат ижтимоий-иқтисодий истаклар бор: қашшоқликни камайтириш, арзон уй-жой, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги ислоҳоти, камбағалларни қўллаб-қувватлаш. Расмий тожик матбуотига берган интервьюсида сайловчилар ўзининг бешинчи президентлик ваколатини (ва у билан, эҳтимол, 80% дан ортиқ овозларни) олган Имомали Раҳмон ўзининг президентлик ваколати сифатида муқобил дастурларнинг барча нуқталарини ҳисобга олишига умид билдирмоқда.
Демократик ислоҳотлар, сўз ва матбуот эркинлигини тарғиб қилган тожик демократлари етакчиси Саиджафар Усмонзода сайловга қабул қилинмади, чунки Марказий сайлов комиссияси у тўплаган имзоларнинг бир қисми сохта деб ҳисоблади.
Рўйхатга олиш лабиринтидан ўтган номзодлар мухолифат уларнинг партияларини "чўнтак партияси" деб атаса, хафа бўлади. Бироқ Тожикистонда мухолиф овозлар зўрға кўзга ташланади.
1997 йил июнида ҳукумат ва Бирлашган тожик мухолифати ўртасида "Тожикистонда тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатиш тўғрисидаги бош битим" имзоланганидан бери Имомали Раҳмон мамлакатдаги сиёсий маконни изчиллик билан тозалади.
Биргина ҳақиқий муқобил сиёсий куч, Тожикистон Ислом Уйғониш партияси бундан беш йил аввал тақиқланган эди. Тарқоқ мухолифат етакчилари хорижда, асосан Европада яшириниб, ижтимоий тармокларда ички машмашалар билан шуғулланади. Тожикистон хавфсизлик хизматлари хориждаги тожик жамоаларини яқиндан ҳимоя қилади ва бир миллиондан ортиқ сондаги муҳожирлар сиёсий муҳокамалар билан шуғулланишни истамаяпти.
Халқаро кузатувчилар Тожикистондаги сайловларни ҳеч қачон чинакам демократик деб тан олишмаган, ҳукуматнинг ҳақиқий мухолифлари овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум килинганини таъкидлашган. Лекин хорижий фикр Душанбе учун анчадан бери ҳеч нарсани англатмайди. Имомали Раҳмон режими қўшни Афғонистондаги нотинч воқеалар, қўшни Қирғизистонда ҳокимият ва мулк яна бир инқилобий қайта тақсимланиши фонида барқарорлик минтақавий воҳаси каби кўринади. COVID-19 пандемияси фонида Тожикистон ЯИМнинг 32% ни ташкил этувчи муҳожир ишчиларнинг даромадлари йил бошида 50% га тушиб кетгани ҳам унга салбий таъсир кўрсатмади.
Бироқ коронавирус ҳали ўзининг маккорлигини кўрсатгани йўқ ва иккинчи тўлқин иқтисодиётга жиддий зарба бўлиши мумкин. Бу ҳолат иш жойини йўқотган муҳожирлар, асосан ёшлар портловчи оммани ҳосил қилган Бишкекда содир бўлди.
Қўшни Ўзбекистонда раҳбарнинг алмашинуви мамлакатни тезда ислоҳот йўлига қўйиши ва иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкинлиги ҳақида провокацион мисол бўла олди.
Хитой Тожикистон аҳолиси учун ҳаёт қадриятларини таққослаш моделига ўхшамайди, аммо Раҳмон даврида Хитойда юз берган ўзгаришлар Тожикистон барқарорлигининг қиммати борасида шубҳаларга олиб келиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ваъдалари бажарилиб, америкалик аскарлар Афғонистонни тарк этса, бу мамлакат Тожикистон учун муаммолар манбаи бўлишга ваъда бермоқда. Толибоннинг ҳокимиятга қайтиши минтақада Исломий омил ролини мустаҳкамлайди.
Яқин ойларда Тожикистонда коронавирус ҳолатлари кўпайгани сабаб ишсизлик кўпайишини кутмоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими янги синов учун тайёр эканлиги эҳтимоли паст.
Жаҳон банки 2020 йилда Тожикистондаги рецессия 2% бўлишини тахмин қилмоқда.
Режимнинг устунларига путур етказадиган яна бир кўзга ташланмайдиган қурт ҳокимиятдан чарчашдир. Ҳокимият тепасидагиларнинг ўзгармаслиги аҳолининг жонига тегади. Ижтимоий муаммолар кучайган шароитларда сайловчилар яна шуни таъкидлашадики, президентнинг куёви барча даромад келтирадиган бизнес турларини ўз қўлига олиб бўлган ва ўзи учун ҳар хил имтиёзлар таъминлаган, президент маъмуриятига эса Раҳмоннинг қизи Озода Раҳмон бошчилик қилади. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг жами тўққиз фарзанди бор.
Янги сайланган Имомали Раҳмонни инаугурация ва одатий тантаналар кутиб турибди. Лекин байрам ортидан номаълум муаммолар юзага келади. "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — миллат раҳбари" ҳамма дахлсизлик ва барқарорликка қарши исён кўтарган минтақада барқарорлик ва дахлсизликни сақлаб қолиши керак бўлади.

Вадим Козюлин, РФ ТИВ Диплоатия академияси долзарб халқаро маммолар институти илмий ходими, Марказий Осиёда хавфсизлик бўйича дастур директори
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase