close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Илҳом Алиев: Туркия Қорабоғ можаросини ҳал қилишда иштирок этиши керак

Озарбайжонга Арманистон қуролли кучларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиш жадвали - аниқ халқаро кафолатлар берилиши керак, деб таъкидлади Алиев. Озарбайжон ерларини деоккупация қилиш операцияси муваффақиятли ва белгиланган режага мувофиқ давом этмоқда. Бу ҳақида президент Илҳом Алиев Туркиянинг ТРТ HABER телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Президент Озарбайжон армияси фақат Арманистон қуролли кучларининг мамлакат босиб олган ҳудудларидаги ҳарбий объектларига зарба бераётганини қайд этди.
«Озарбайжонда арман халқи билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Арманлар Ереванда амалдаги режимнинг гаровига айланган», - дейди Алиев.
Озарбайжон етакчиси ўқ отишни тўхтатиш режими фақат белгиланган шартларда ўринга эга бўлиши мумкинлигини қайд этди.
Озарбайжон раҳбарининг сўзларига кўра, Бокуга аниқ халқаро кафолатлар– Арманистон қуролли кучларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиш жадвали берилиши керак.
«Озарбайжон 30 йил тинчликни кутди. Озарбайжон халқининг сабр косаси тўлди. Озарбайжон тарихий адолатни тикламоқда. Боку арман қўшинларининг босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқилиши кафолатини олиши керак. Озарбайжон ўзининг тарихий ерларини ҳимоя қиляпти ва Арманистон ҳудудига даъво қилмаяпти», - деди президент.
Арманистон нима учун Озарбайжонга Арманистон ҳудудидан ҳужум қилмоқда? Биз бунга жавобан Арманистон ҳудудига зарба беришимиз учун, Арманистон, ўз навбатида, Россия ва ЖХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилади.
Қорабоғ Озарбайжоннинг тарихий ерлари, деб таъкидлади Алиев.
"Бир йил олдин Арманистон Бош вазири бизнинг ерларимизда "Қорабоғ – бу Арманистон", деб айтган ва у Озарбайжон халқидан кечирим сўраши керак. Иккинчидан, у Қорабоғ Арманистон эмаслигини айтиши керак. Учинчидан, Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши керак. Тўртинчидан, арман қуролли кучлари қайси кунларда ва қайси ҳудуддан кетаётганини эълон қилиши керак. Бу шартлар Минск гуруҳ ҳамраислари томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Бундай ҳолатда, албатта, сулҳ тикланади ва бу масала муҳокамалар орқали ҳал этилади, Озарбайжон халқи эса ўз она ерига қайтади", - деди давлат раҳбари.
Унинг қайд етишича, Озарбайжон халқи 30 йилдан бери деоккупацияни кутмоқда, аммо айтилган сўзлар амалга ошмаяпти. «Озарбайжон халқи энди бунга тоқат қила олмайди, Озарбайжон давлати бунга тоқат қила олмайди. Бизга муайян, ҳақиқий сана керак – қайси вақтда, қайси ҳудуддан чиқиб кетади", - деди Илҳом Алиев.
«Айрим воситачилар буни фақат ўқ отишни тўхтатиш бўлишини истайди. А ўқ отишни тўхтатиш режими 1994 йилдан бери амал қиляпти. Нима учун бу масала йиллар давомида ҳал қилинмади? Нима учун Бирлашган Миллатлар ташкилотининг қарорлари амалга оширилмади? Нима учун босқинчи давлатга санкциялар қўлланилмади?"- таъкидлади давлат раҳбари.
Бу масалаларнинг барчаси муаллақ қолаётганини таъкидлаган Озарбайжон Президенти: "Бу саволларга жавоб йўқ. Бугун Озарбайжоннинг шонли армияси ўзининг муваффақиятли операцияларини амалга ошираётган, боболаримиз, улуғ бобокалонларимизнинг юртларини озод қилаётган бўлса, асло олға бормасликка, танаффус беришга чақириқлар бор. Урушнинг ўз қоидалари, ўз қонунлари бор. Ҳар бир куннинг ўз аҳамияти, муҳимлиги бор. Танаффус қилсак, қарши томон йиғилиб, қўшимча куч тўплайди. Зотан, уларнинг баёнотлари бу урушда Арманистондан ташқарида яшаётган арманларни жалб қилишдан далолат беради. Шундай қилиб, улар бу урушни минтақавий кўламдан олиб чиқиб, глобал урушга айлантирмоқчи. Шунинг учун ўқ отишни тўхтатиш бўйича сўзимиз битта ва ягона. Биз бунга тайёрмиз. Лекин муайян шартлар бор ва мен уларни айтиб ўтдим"-деди.
Озарбайжон раҳбари Бокунинг адолатли позициясини қўллаб-қувватлагани учун Туркия, Покистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга миннатдорлик билдирди.
Президент Арманистон-Озарбайжон можаросини ҳал қилишда Туркия иштирок этиши кераклигига ишонч билдирди.
Москванинг Қорабоғ муаммосини ҳал қилишдаги позициясига тўхталадиган бўлсак, Озарбайжон раҳбари Россия Озарбайжоннинг қўшниси эканини таъкидлади.
"Россия билан алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда. Бугунги кунда Россия билан кўплаб соҳаларда ҳамкорлик жуда юқори даражада. Имзоланган ҳужжатларда акс этган стратегик ҳамкор сифатида бир-биримизга муносабат билдирамиз. Бундай ҳолатда Россия ўзини масъулиятли ва катта мамлакат сифатида кўрсатади. Россиядан ижобий хабарлар келмоқда ва томонларнинг биронтасини қўллаб-қувватлаш муҳокама мавзуси эмас", - дейди Илҳом Алиев.
Унинг сўзларига кўра, Арманистон можарога Россияни жалб қилиш мақсадини кўзламоқда.
"Арманистон нима учун Озарбайжонга Арманистон ҳудудининг ўзидан ҳужум қилмоқда? Биз бунга жавобан Арманистон ҳудудига зарба беришимиз учун, Арманистон, ўз навбатида, Россия ва ЖХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилади. Арманистоннинг Товуз тумани йўналишида 2020 йилнинг июлида Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасида провокация ўтказилишидан ягона мақсад Озарбайжон армиясини Арманистон чегарасидан ўтказиш, сўнгра Арманистон Озарбайжонга қарши биргаликда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш учун ЖХШТга мурожаат қилиши керак эди. Бизда жавоб бериш имконияти бор эди. Лекин бу провокацияни нима мақсадда содир этганликларини билдик. Арманистон Россияни бу можарога жалб қилмоқчи ва бу – навбатдаги провокация, улар бунга эриша олмасликларига ишончим комил", - дейди Илҳом Алиев.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase