close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған: Арманистон мағлубиятга учради ва бунинг учун Анқарани айблашга ҳаракат қилмокда

Туркия Президенти Шарқий Ўртаер денгизи, Сурия, Ливия ва Жанубий Кавказдаги вазиятга изоҳ берди. Арманистон жанг майдонида қақшатқич мағлубиятга учради ва шу боис Туркиянинг ҳарбий амалиётларда иштироки ҳақида фикр шакллантиришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатарнинг инглиз тилида чиқадиган The Peninsula газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Анқарага қилинган ҳужумлар Ереваннинг бугунги кундаги умидсизлиги ва боши берк кўчадалигидан далолат беради.

«Деярли 30 йил давомида Арманистон Озарбайжон ерларининг бир қисмини босиб олиб, оммавий жиноятларни амалга оширган. Халқаро ҳамжамият бу ҳақиқатни ўн йиллар давомида эътиборсиз қолдириб, Озарбайжонга қарши янги провокацияларга замин яратди. Бунга жавобан Боку тарихий ерларни озод қилиш бўйича операция бошлашга қарор қилди. Бугун Озарбайжон арманлар томонидан бандитизм орқали қўлга киритилган ерларни босқичма-босқич озод қилмоқда», - деди президент.
Унинг таъкидлашича, Туркия ҳақ томонда ва керак бўлса Озарбайжондаги биродарларни қўллаб-қувватлаш учун барча ресурслардан фойдаланишга тайёр.
Шу билан бирга, Эрдўған Арманистон-Озарбайжон можаросини ҳал этишда воситачи сифатида ҳаракат қилган давлатлар Тоғли Қорабоғ муаммосини умидсизликка маҳкум этганини қайд этди.
Арманистон-Озарбайжон можаросини узоқ муддатли тартибга солиш учун БМТ хавфсизлик Кенгашининг тўртта резолюцияси амалга оширилиши ва халқаро ҳуқуқ нормалари инобатга олиниши керак, дея таъкидлади Президент.
«Арманистон можаро кўламини кенгайтириш ва кенг кўламли можаро учун асос яратиш учун ҳаракат қилмоқда. Халқаро ҳамжамият воқеликни ниҳоят англаб етиши ва икки томонлама стандартлар сиёсатидан воз кечиши керак. Халқаро ҳамжамиятни Арманистон босиб олган Озарбайжон ерларини озод қилиш учун қадам ташлашга чақираман», - деди Эрдўған.

Анқара Шарқий Ўртаер денгизи масаласида ён бермайди

Туркия давлат раҳбари Ўртаер денгизининг Шарқий қисмидаги вазият юзасидан Анқаранинг позицияси ўзгармаслигини яна бир бор таъкидлади.
Президентнинг сўзларига кўра, Туркия ён бермоқчи емас. "Туркиянинг Шарқий Ўртаер денгизида ҳуқуқ масаласида қатъиятини амалга оширган давлатлар Анқаранинг мулоқотга чақириқларига қулоқ сола бошлади", - деди Эрдоған.

Туркия узоқ муддатли тинчликдан сўнг Суриядан қўшинларини олиб чиқади

Туркия Президенти Ливия ва Суриядаги вазиятга ҳам эътибор қаратди.
Эрдўған Ливияда қонун устуворлиги ҳукм суришини, путчилар эса муваффақиятсизликка маҳкум этилганини таъкидлади.
Сурияга келадиган бўлсак, Президент сўзларига кўра, Туркия бу мамлакатда доимий қолиш ниятида эмас. "Можарога узоқ муддатли ечим топилгач, бу ерлардан чиқиб кетамиз", - дея изоҳ берди Туркия раҳбари.

Туркиянинг Қатардаги базаси Форс кўрфазидаги барқарорлик ва тинчлик гарови

Айрим давлатларнинг Қатарда турк ҳарбий базасига нисбатан танқидий муносабатига тўхталадиган бўлсак, Президент Қатарда турк ҳарбий базаси фақат Форс кўрфазидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётган доиралардан хавотирда эканини таъкидлади.
«Доҳадаги Туркия ҳарбий базаси нафақат Қатар, балки бутун Форс кўрфази учун ҳам барқарорлик ва тинчлик кафолатидир», - деди Эрдоған.
Давлат раҳбари, шунингдек, Туркия АҚШ билан терроризмга қарши кураш, демократияни ҳимоя қилиш, барқарорликни таъминлаш ва зиддиятларни тугатиш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга қатъий қарор қилганини таъкидлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase