Бу кейинги қадамлар учун, жумладан, ўқ отишни тўхтатиш ва ҳар томонлама тинчлик учун асос сифатида олиниши керак асосий тамойили ҳисобланади. Бу ҳақида Туркия Президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин Канал 7 телеканалида маълум қилди.
«Адолатсиз тинчлик бўлиши мумкин эмас. Тоғли Қорабоғ можаросининг асосида Озарбайжоннинг тарихий ерларини босиб олиш ҳақиқати ётади», - деб таъкидлади у.
Қалиннинг сўзларига кўра, Арманистон тарғибот саноати ва Ереваннинг иттифоқчилари Жанубий Кавказдаги вазият ҳақида бузиб тасаввур ҳосил қилишга уринмоқда. «Гўёки, вазият нормал эди ва кейин Туркия аралашди. Аслида, биз Арманистон томонидан Озарбайжон ерлари оккупацияси ўнлаб йиллар давом этаётган муаммо эканлигини кўриб турибмиз. Анқаранинг бу борадаги позицияси жуда аниқ», - деди Туркия етакчисининг матбуот котиби.
Франция президенти Эммануел Макроннинг Туркия билан боғлиқ арман-озарбайжон можаросига доир баёнотларини шарҳлар экан, Қалин Франция раҳбари жаҳон ҳамжамияти эътиборини арман оккупацияси ҳақиқатидан узоқлаштиришга уринаётганини таъкидлади.
«Макроннинг фикрлари – арман стратегиясининг бир қисмидир. У эътиборни арманлар оккупациясидан олиб қочишга ҳаракат қилади. Туркиянинг Жанубий Кавказдаги ҳаракатлари мудофаа соҳасдаги ҳукуматлараро битимларга асосланади ва бу борада ҳеч қандай янгилик йўқ», - деб таъкидлади Қалин.
Унинг сўзларига кўра, туқнашув томонларининг ҳеч бири асосан ўқ отишнинг тўхтатилишига қарши эмас, бироқ урушнинг узоқ вақтга тўхташи муҳим ва бу фақат муайян шароитларда, хусусан, Арманистон қуролли кучларининг Озарбайжон ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши билан ўринга эга бўлиши мумкин.
"Биз Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг позициясини қўллаб-қувватлаймиз ва буни адолатли деб ҳисоблаймиз. Озарбайжон раҳбарининг айтишича, арман оккупацияси тугаса, жанглар тўхтайди ва минтақага тинчлик ва барқарорлик келади", - деди президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг матбуот котиби.
Иброҳим Қалин айтиб ўтишича, Озарбайжон ўн йилликлар давомида музокаралар йўли билан тинчликни яқинлаштиришга уриниб келган, лекин Бокунинг барча уринишлари Ереваннинг деструктив позицияси туфали барбод бўлган.
Бунда у турк армиясининг Жанубий Кавказдаги жанговар ҳаракатлардаги иштироки ҳақидаги гапларни уйдирма деб атади.
"Озарбайжон ўз самолётлари ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланади. Нимагадир, Россия ёки Ғарб давлатларини дунёнинг турли бурчакларига кўп миллиард долларлик қурол-яроғ жўнатишда ҳеч ким танқид қилмайди. Бироқ Озарбайжон ўз ресурсларидан фойдалана бошлагач, улар айбни кимга тўнкашни излашади", - дейди у.
Президент матбуот котиби Арманистон Тоғли Қорабоғ можаросини адолатли ҳал этишда энг кўп фойда кўришини таъкидлади. Озарбайжон ва Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш Арманистонни инқироздан олиб чиқишга ёрдам беради, деди у.
Можаро йилларида Арманистон таназзулни давом эттирди, Озарбайжон эса фаол ўсди ва ривожланди, деди Қалин.
Макрон дунё эътиборини арманлар оккупацияси ҳақиқатидан узоқлаштиришга уринмоқда
Туркия президентининг матбуот котиби арман-озарбайжон можароси бўлиб ўтаётган ҳудуддаги вазиятга изоҳ берди. Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш йўли Озарбайжон ерларини оккупациядан чиқариш орқали бўлади, худди Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш Исроил оккупация тугашини талаб килганидек.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди