Нидерландияликлар Европа Иттифоқининг қолган мамлакатларидан фарқ қиладиган ўз йўлидан боришга қарор қилдилар. Марк Рютте ҳукумати «пода иммунитети» стратегиясига амал қилишини маълум қилди: қанчалик кўп одам коронавирусга чалинса, унга қарши иммунитет шунчалик кўп ишлаб чиқилармиш. Голландларга ЕИ бошқа мамлакатлари ҳам қўшилиши мумкин, уларнинг сони кўп бўлмаслигига қарамай. Бу муҳим, чунки Урсула фон дер Ляйен бошчилигидаги Европа комиссияси асосий эътиборни одамларни максимал даражада изоляция қилишга қаратади. Мана сизга пандемиянинг биринчи муҳим оқибати: натижада Европа Иттифоқи кўп нарсани ўзгартириши, эҳтимол, ўзи ҳам ўзгаришига тўғри келади
Эркин бозорларга ва эркинлаштиришга муҳаббат қўйган ўжар британлар чиқиб кетганидан сўнг Иттифоқ қолган қисми Европа Федерал Қўшма Штатлари қуриш билан шуғулланади, деб умид қилганлар, бу орзуларини жуда узоқ вақтга унутишлари мумкин. Воқеалар ривожига Брюсселнинг реакцияси секинлиги, биринчи бўлиб азият чеккан Италия қўллаб-қувватлашнинг амалда рад қилиниши, бир пайтлар "Европа канцлери" саналган Ангела Меркелнинг тушунарсиз сукунати, айниқса, Эммануел Макрон ва Польша президенти Анджей Дуда қатъияти айниқса ғалати – буларнинг барчаси Иттифоқи доирасида миллий суверенитетини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш тарафдорларини рағбатлантиради. Анъанавий ўнг-марказчилар қонуний ва мантиқий асосда марказчидан кўра кўпроқ ўнг қанот вакиллари бўлиш ва "Германия учун муқобил вариантлар"каби кўпроқ ўнг қанот популистлардан овоз олиб қўйиш имкониятига эга бўлади. Польша, Болтиқбўйи давлатлари ва Чехияда коронавирус эпидемиясига қарши ташкил қилинган реакция абадий хар нарсани биладиган катта оғалар – французлар ва немислар донишмандлигини ҳар доим «нотўғри тушунадиган» ва «муносиб баҳолай» олмайдиган «укалар» мавзусини ёпиши керак.
Италияда яшаш гувоҳномасига эга бўлган Владимир Соловьев телешоуси экспертлари қанчалик орзу қилмасин, Европа Иттифоқи парчаланиб кетмайди. Шунчаки вақт ўтиши билан ЕИ 1992 йилгача фаолият кўрсатган Европа иқтисодий ҳамжамиятини кўпроқ эслата бошлайди. «Суверенитет» сўзи Брюсселда ҳақорат сўзи бўлмай қолади.
Иттифоқнинг кенгайиши узоқ вақт давомида кечиктирилиши мумкин – ахир ҳозирги таркибда жуда кўп муаммолар мавжуд бўлса, уни қандай кенгайтириш мумкин? Украина, Грузия ва Молдова Брюсселнинг эътиборидан четда қолади, бу Путинга жуда ёқади. Албатта, Кремл Россияда пандемияни бир ёқли қилиши шартида.
Бу, аслида, жиддий масала: ҳозирги вазиятда нима яхшироқ – диктатурами ёки демократия? Епидемияга қарши авторитар сиёсий ва фалсафий анъаналарга эга Осиё давлатлари – Сингапур ва Хитой яхшироқ курашаётган кўринади. Лекин фақат биринчисига. Ахир, ўртоқ Сининг Пекин диктатураси бир неча ой давомида, барча диктатура учун одатдагидек, очиқ ёлғон гапирмаганида эди, биз бугун янги вирусга қарши вакцинага эга бўлишимиз мумкин бўларди. Эпидемия дунёнинг кўплаб мамлакатларида демократиянинг самарадорлигига шубҳа уйғотди, Россияда еса киселев-кургинян-норкинлар бу уруғларни 24/7 режимида «кўкартиради». Бу ҳозирги сиёсий режимга албатта қўл келади.
Бироқ, Россия – ўзини ўзи интизомга бўйсундириш ва оқсоқоллар донолиги олдида конфуцийча бош эгадиган Хитой эмас. Бу ерда асосий функция – авторитар, яъни пул ва ваъдаларни тарқатишдир. Уйда қолиш ҳақида кўрсатмаларга амал қилиш ёки ҳали ҳам минглаб бошқа одамлар билан концертга бориш масаласида биз ўзимиз учун қарор қабул қиламиз. Агар бирдан комендант соати жорий қилинса, полиция патрулига пул бериб қутулиб қолиш мумкин. Агар Хитой сиёсий бюроси ёки Ли Куан Юнинг сингапурлик ворислари ҳақида хавотир қиласлик мумкин бўлса, келажакда собиқ СССР ҳудудида «доно ҳукмдорлар» номзодларига шубҳамиз бор.
Пандемия, афсуски, дунёдаги монотеистик динларга кучли зарба бўлади
Албатта, фитна назариётчилари, мунажжимлар, хиромантлар, шаманлар, шунингдек, ўз динини яратмоқчи ва унинг пайғамбарига айланмоқчи бўлган фирибгарлар ва тентаклар ҳақиқатда порлоқ истиқболга эга бўлганлардир. Ўн миллионлаб одамлар: "Энди қандай қилиб яшаш керак?" деган саволга оддий ва аниқ жавоб кутяпти. Бу саволни беришга тайёр одамлар талайгина. Коронавирус заифлик ва жаҳолатдан фойдаланадиган, издошларидан пул сўриб, уларни жинсий қулларга айлантирадиган ва жамоавий ўз жонига қасд қилишга мажбур қиладиган «гуру»лар армиясини яратади.
Пандемия, афсуски, дунёдаги монотеистик динларга кучли зарба бўлади. Бундай инқирозлар табиий равишда атеизм тўлқинини ("Отам ўлганида сенинг Худойинг қаерда эди?") ёки имон заифларниг Джим Джонс ёки Сёко Асахара каби фирибгарлар тарафига ўтишини келтириб чиқаради.
Бугунги кунда Россияда бўлгани каби, барча саволларга асосий жавоб сифатида "илм-фан" тарғиботчилари бўлган турли хил трансгуманистлар куни келади. Булар, одатда, мантиқийлиги ва ҳиссиётларга қаршилиги билан мақтанадиган дарвинистлар, эвтаназияни севувчилар бўлади, улар ҳар доим ҳам физик-биолог-математиклар эмасдир. Ницшенинг нуфузини ўзида ҳис қилмоқчи бўлган адабиёттшунос-тарихчи-филологлар бор. Уларда ҳар доим барча саволларга жавоб топилади - дўконда пишлоқ танлашдан тортиб, сунъий вентиляция аппаратлари етарли бўлмаганда нима қилиш керак деган саволгача. Уларнинг жавоби, одатда оддий: кекса ва сурункали касал одамлар ёш, соғлом ва оқилона фикрлайдиган одамларга йўл бериш учун ўлиши керак. Яъни, уларга. Агар оддий одам, респираторни кимга бериш - 80 ёшли ёки 20 ёшли одамга беришни танлашда даҳшатли азобни бошдан кечирса, "илмий билим гувоҳлари сектаси" жавоби ҳар доим тайёр: албатта, 20 ёшлиларга. Агар 80 ёшли одам нисбатан кучли ва 20 ёшли одам ногирон бўлса-чи? Янаям осони - ҳар иккисини ўлишга қолдириш, ахир инсониятнинг янги элитасини сақлаб қолиш учун икки бўш респиратор бўлади. То янги элита қариб, уни тараққиёт йўлида оёқ остида ўралашиб юрмаслиги учун «суперодамлар» кейинги авлоди уларни «ухлатмагунча».
Гитлернинг ўзгартирилган камзулига бурканган трансгуманизм билан фитна ва бидъатлар тўқнашуви коронавирусдан кейинги даврнинг асосий оқибати ва фалсафий моҳияти бўлишидан қўрқаман.
Коронавирус, Путин ва атеистлар
Нима сабабдан пандемия демократия, дин ва Европа Иттифоқига зарба беради. Пандемия инсонни ўзгартирмайди, лекин дунё бошқача бўлади. Қандайдир ўзгаришларни ҳозирданоқ башорат қилиш мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди