close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қирғизистондаги белдан пастга зарбалар, фирибгарлик ва аймоқлар ўртасидаги рақобат

"(...) Қирғизистондаги нотинчлик мамлакат шимоли ва жануби ўртасидаги анъанавий рақобат билан, иқтисодий инқироз ва COVID-19 оқибатлари натижасида авж олган кланлар ва ҳатто мафия гуруҳлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ мураккаб сиёсий манзаранинг бир қисмидир.

Ушбу қашшоқ мамлакат аҳолиси асосан Россияда ва қўшни Қозоғистонда меҳнат қиладиган ватандош-муҳожирларнинг даромадлари ҳисобига яшайди. Бироқ ўтган йилнинг апрелидан бошлаб пандемия туфайли пул ўтказмалари ҳажми 62% пасайди. Хорижда иш жойини йўқотган 200 мингга яқин ёшлар умуман ҳеч қандай имконият бўлмаган ватнига қайтди", - деб ёзади Le Figaro журналисти Ален Барлюэ.
"Қирғизистонда ҳам, худди Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги каби, ҳукумат пандемияга тайёр турмаган ва уни уддалай олмаган, - дейди Москва Карнеги марказининг Марказий Осиё бўйича эксперти Темур Умаров. – Бироқ минтақадаги бошқа мамлакатлардан фарқли равишда, Қирғизистонда ОАВ эркинлиги йўқ. Навбатлар, эшиклари ёпиқ касалхоналар, кўчада нафаси сиқилиб қолган одамлар ҳақида хабарлар ҳамма жойда: катта ёшдаги сайловчилар ўқийдиган ОАВда ва ижтимоий тармоқларда".
"(...) Инқироз президент Жээнбеков ва ундан олдинги президент - унинг собиқ устози, ҳозирда унинг рақибига айланган Алмазбек Атамбаев ўртасидаги шахсий тўқнашув фонида юзага чиқмоқда. Ўтган ҳафта Алмазбек Атамбаев жиноят оламида ном қозонган шахсладан бирини ноқонуний озод қилишда айбланган ҳолда 11 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган қамоқдан озод қилинди. Бироқ ижтимоий тармоқларда шанба куни жойланган видеода Атамбаев тўқнашув пайти унинг автомобили ўққа тутилгани, унинг тарафдорлари эса ўша куни норозилик намойиши уюштирганини айтади. Ўшандан кейин собиқ давлат раҳбари яна ҳибсга олинди ва қамоққа қайтарилди", - дейилади мақолада.
"2011 йилдан 2017 йилгача ҳокимият тепасида бўлган Алмазбек Атамбаев мамлакат жануби билан шимоли ўртасида мувозанат ўрнатишга интилди. Бу "шимоллик" ўз вориси этиб жанублик Сооронбай Жээнбековни қолдирди", - дейди мақола муаллифи.
"(...) Шахсий рақобат бир палатали парламентдаги сиёсий кураш билан кучайтирилади. Авторитар режимлар устунлик қиладиган Марказий Осиёда ушбу мамлакат плюрализм билан ажралиб туради, унда депутатлик учун 16 партия вакиллари курашган. Бироқ 4 октябрдаги сайловдан кейин фақат «жанубликлар» назорати остида бўлган 4 та партия парламентга ўта олди ва бу тўқнашувларга олиб келди. Фирибгарликлар ва «маъмури ресурслар»дан фойдаланиш ҳақида хабарлар – собиқ СССРда бюрократия манипуляцияларини тавсифлаш учун айнан шундай пардали ибора айтиларди – сайловлар давомида ўз тасдиғини топди", - изоҳ беради Барлюэ.
"Бундай хавотирли вазиятда шанба куни депутатлар Бош вазир лавозимига таржимаи ҳоли ибрат бўла оладиган бошқа бир киши - Садир Жапаровни тайинладилар. 2017 йил ушбу миллатчи ўтган галги сиёсий инқироз вақтида одамни гаровга олгани учун ўн йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганди... Ўтган сешанба намойишчилар уни қамоқдан озод қилишди. AFP маълумотларига кўра, шанба куни собиқ президент Атамбаевга суиқасд ортида Жапаров тарафдорлари турган бўлиши мумкин. Айрим кузатувчиларнинг фикрига кўра, Алмазек Алтамбаевга амнистия берилиши ва икки рақобатчи президент ярашуви ҳолатидагина инқироздан чиқиб кетиш мумкин бўлади", - деб ёзади Le Figaro.
"Бироқ душанба куни бундан ҳали анча узоқ эди ва Қирғизистондаги беқарорлик давом этарди. Қудратли Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) сиёсатчилар синфини тартиб ўрнатишга чакирди. Россия, бошқа вариант йўқлиги сабабли, сўнгги тартибсизликлар кунларида МХДҚ ни назорати остига олган Омурбек Суваналиевнинг обрўсини тан олишдан бошқа иложи қолмади", - хулоса қилади Ален Барлюэ.

Манба: Le Figaro

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase