
Долзарб мавзу (1140)
Подкатегории
"Алексей Навалний кутилмаганда ўзининг Россияга қайтиши ҳақида эълон қилди – гарчи ватанида унга қамоқ жазоси таҳдид солиб турган бўлса-да. Якшанба куни режим танқидчиси Москвага қўнгач нима бўлади? Владимир Путин кутилмаган бурилишни таъминлаши мумкин", - ҳисоблайди немис нашри Die Welt журналисти Павел Локшин.
Жапаров мамлакат тарихида биринчи турда рекорд даражада энг кўп овоз тўплаб, президентлик пойгасида ғолиб чикди. Қирғизистон президенти сайловларида собиқ мухолифатчи Садир Жапаров ғалаба қозонди. Мамлакат ММК маълумотларига кўра, Садир Жапаров учун сайловчиларнинг 79,18%и овоз берди ва шу тариқа у мустақил Қирғизистон тарихида олтинчи президентга айланди.
Россияликларнинг кўпчилиги озарбайжонларнинг аксарияти Озарбайжоннинг ўзида эмас, балки қўшни Эронда яшашини билишмайди. Бугун бир Озарбайжон миллатининг икки давлат ўртасида қандай бўлингани ва бирлаша олиши эҳтимоли ҳақида сўз юритамиз.
Эрон Фордодаги атом объектида уранни 20% га бойитиш жараёнини бошлади. Бу ҳақида мамлакат ҳукумати расмий вакилининг баёнотига таяниб, "Mehr" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Мамлакат ҳукумати йилига камида 120 килограмм ана шундай уран ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Теҳрон ўз режалари ҳақида халқаро атом энергетикаси агентлигига хабар берганини таъкидлади.
Даъвогарлар қаторида Вишну маъбудини ва жайнизмнинг афсонавий асосчиси Ришабҳани ҳам ўз ичига оладиган даъво Қутб Минар комплекси қурилишида таҳқирланган 27 та ҳинд ва жаин ибодатхоналарини тиклашни талаб қилади, деб хабар қилади Sabrangindia.in.
"(...) Россияда COVID-19 оқибатида ўлим ҳолатлари тахмин қилинганидан кўра уч баравардан ортиқ рўйхатдан ўтказилгани ҳақида демографик маълумотлар чоп этилиши хавотир уйғотмоқда. Росстат келтирган ракамлар Россиянинг ўлим ҳолатлари бўйича дунёд АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринга жойлаштиради", - деб ёзади Ouest-France Москвадаги мухбири Пол Гого.
Покистон Бирлашган Араб Амирликларига Исроил-Фаластин можароси ҳал бўлмагунча Исломобод Исроилни тан олмайди, деб аниқлик киритганини айтади. «Мен Покистоннинг Исроил бўйича позициясини БАА ташқи ишлар вазирига шундай тақдим этдимки, Фаластин масаласи аниқ ва доимий ечимини топмагунча биз Исроил билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаймиз», - деди журналистларга Покистон ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайший.
"Россия автократининг ҳокимияти шубҳасиз кўринади, лекин унинг ҳукмронлиги абадий эмас. Йигирма йил давомида унинг тизими қарама-қаршиликлар юзага келтирди. Буни Россия элитаси ва оддий халқ кўриб турибди", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
Доналд Трампнинг 2007 йилги Бағдод қирғинида камида 14 нафар ироқлик фуқарони ўлдирганликда айбланган америкалик ёлланма аскарларни авф этиш ҳақидаги қарори халқаро шов-шувга сабаб бўлди. Бу Ироқда алоҳида ғазабга сабаб бўлди. Кеча Трамп олти йил олдин қотиллик ва одам ўлдиришда айбланган тўрт нафар Blackwater компанияси пудратчиларини авф этди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов «ал-Бухорий» халқаро сунъий йўлдошли телеканалини очиб, мусулмон аҳолиси улуши юқори бўлган мамлакатлар тилларида Ўзбекистонда зиёрат туризми салоҳиятини кўрсатиш орқали тарғибот кампаниясини кучайтиришни таклиф этди.
Бағдоднинг яхши қўриқланадиган яшил зонасида жойлашган АҚШ элчихонасига ракеталар зарбаси берилди. Келаси ой эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганига бир йил тўлиши муносабати билан тартибсизликлар янгиланиши борасида хавотирлар уйғотмокда.
Австралия махсус хизмати ходимлари Афғонистон аҳолисини қандай ўлдиргани ҳақида...
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши ҳақида: «Қаердадир объектив равишда ўсмоқда, рубл бироз ўтирган. Объектив сабаблар билан боғлиқ бўлмаган жойларда нархларнинг ўсиши мени ранжитди. Бизда рекорд даражада ҳосил тўпланди. Нон, макарон нархи ўсяпти, лекин нима сабабдан?»