Улар Америка Қўшма Штатлари элчихонаси ходимларига ҳамроҳлик қилган транспорт воситалари колоннасини қўриқлаган, сўнгра Нисур майдонидаги қирғин номини олган воқеа давомида ироқлик қуролсиз бир гуруҳга қарата ўт очган.
2007 йил сентябрдаги отишма Ироққа АҚШ бошчилигидаги бостириб киришнинг энг шармандали ва жанжалли воқеалардан бири эди ва Абу-Грейбдаги қийноқлар билан боғлиқ жанжалдан атиги бир неча йил кейин рўй берди.
Чоршанба куни Ироқ ташқи ишлар вазирлиги бу ҳаракат "содир этилган жиноятнинг жиддийлигини инобатга олмайди" деди ва АҚШни ўз қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Ушбу афв этиш Ироқ раҳбарияти учун айрим фракцияларнинг босқичма-босқич олиб чиқиш зарурати билан АҚШ қўшинларини Ироқдан тўлиқ олиб чиқиш учун даъват қилаётган нозик бир фуртсатда рўй бераётгани оловга мос сепгандай бўлади.
«Машъум Blackwater компанияси Нисур майдонида Ироқ фуқароларини ўлдирган. Бугун биз улар гўёки ироқликларнинг қони тўкилгани ҳеч кимни хавотирга солмайдигандй, президент Трампнинг шахсий буйруғи билан озод этилганидан хабар топдик», - деди Бағдодда яшовчи Салех Абед.
«Ҳеч қачон адолатга эриша олмасигимизни билардим», - деди AFP агентлигига терговга бошчилик қилган Ироқ полицияси офицери Фарес Саади.
Ўшанда ўлдирилган тиббиёт соҳасидаги талабанинг собиқ синфдоши ушбу афв этишни у "тўлиқ ғазабга лойиқ" деб атади, аммо ажабланарли эмаслигини қўшимча қилди.
«Уларнинг нуқтаи назардан, бизнинг қонимиз сувдан арзон, бизнинг адолат ва жавобгарликни талаб қилишимиз эса – кичик бир ёқимсизлик, холос», - деди номини ошкор қилишларини истамаган шахс.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси чоршанба куни авфдан «чуқур хавотирда» эканини айтиб, унинг сўзларига кўра, бу «жазосизликни тарғиб қилади ва бошқаларни келажакда бундай жиноятларни содир этишга ундайди».
Ирокда хизмат қилган америкалик истеъфодаги генерал Марк Хертлинг афвни «ўтакетган жирканч ҳаракат» деб атади.
«Бу ҳарбий жиноят бўлиб, унинг оқибатида Ироқнинг 17 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганди. Уят сизга, жаноб президент», - деб ёзди Хертлинг Твиттерда.
Пол Слау, Эван Либерти, Дастин Херд ва Николас Слаттен 2014 йил Вашингтон федерал судида кўп ойлик суд терговларидан сўнг жазога ҳукм қилинганди, уларнинг ҳар бири ўзининг айбсизлиги ҳақида намойишкорона баёнот берганди.
Слау, Либерти ва Херд 30 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, федерал апелляция суди такрорий ҳукм ҳақида қарор чиқарганда, уларнинг ҳар бири камроқ муддатга жазоланди.
Прокуратура низо қўзғашда айблаган Слаттен умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Федерал апелляция суди кейинроқ биринчи даражали қотиллик учун Слаттенга айблов ҳукмини бекор қилди, лекин адлия вазирлиги уни яна суд қилди ва ўтган йили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Ҳозирги пайтда мавжуд бўлмаган Blackwater эгаси Эрик Принс Трамп маъмуриятида таълим вазири Бетси ДеВоснинг укаси ва Трампнинг яқин тарафдори эди.
Трамп 2007 йилда Бағдодда қирғин уюштирган ёлланма жангариларни афв этди
Доналд Трампнинг 2007 йилги Бағдод қирғинида камида 14 нафар ироқлик фуқарони ўлдирганликда айбланган америкалик ёлланма аскарларни авф этиш ҳақидаги қарори халқаро шов-шувга сабаб бўлди. Бу Ироқда алоҳида ғазабга сабаб бўлди. Кеча Трамп олти йил олдин қотиллик ва одам ўлдиришда айбланган тўрт нафар Blackwater компанияси пудратчиларини авф этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми