close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ракеталар билан зарба берилди

Бағдоднинг яхши қўриқланадиган яшил зонасида жойлашган АҚШ элчихонасига ракеталар зарбаси берилди. Келаси ой эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганига бир йил тўлиши муносабати билан тартибсизликлар янгиланиши борасида хавотирлар уйғотмокда.

Эрон ҳарбийларининг якшанба куни берган баёнотида айтилишича, «тақиқланган гуруҳ яшил ҳудудга қарата саккизта ракета учирган», натижада КППда турган битта ироқлик ҳарбий яраланган ҳамда одатда бўш турадиган турар-жой комлпекси ва автомобилларга моддий зарар етказилган.
Элчихонанинг баёнотида айтилишича, ҳужумни қайтариш учун ракеталарни ҳаводаёқ йўқ қиладиган C-RAM ҳимоя тизими ишга туширилган.
"АҚШ елчихонаси халқаро ҳудудга [яшил ҳудудга] қаратилган ракеталар элчихона мудофаа тизимларига зарар етказганини тасдиқламоқда", - дейилади баёнотда, элчихона ҳудуди бироз шикастлангани ҳақида қўшимча қилиниб.
"Биз барча Ироқ сиёсий ва ҳукумат раҳбарларини бундай ҳужумларнинг олдини олиш ва масъулларни жавобгарликка тортиш учун чоралар кўришга чақирамиз", - дейилади баёнотда.
Ҳимоя тизимлари овозини Дажла дарёсининг нариги томонида турган Associated Press мухбирлари ҳам эшитди.
C-RAM тизими АҚШ да йилнинг ўрталарида, қуролли гуруҳлар элчихона ва унинг биноларига ракета ҳужумларини кучайтирганда ўрнатилди.
Шу ой бошида АҚШ Бағдоддаги элчихонасидан айрим ходимларни чақириб олиб, АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида 3 январь куни Бағдод аэропортида эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилган биринчи йиллиги олдидан ходимлар сонини вақтинча қисқартирди.
АҚШ расмийларининг айтишича, ходимларни қисқартириш эҳтимолий жавоб ҳужуми ҳақида хавотирлар билан боғлиқ.
Сулаймонийнинг ўлдирилиши ғазабга сабаб бўлди ва бир неча кундан сўнг Ироқ парламентини Ироқдан барча хорижий қўшинларнинг чиқариб юборилишига чақирувчи мажбурий бўлмаган резолюцияни ўтказишга ундади.
Эслатиб ўтамизки, Трамп лавозимини тарк этишидан олдин АҚШ январь ойида Ироқдаги ҳарбий хизматчилар сонини 3000 кишидан 2500 кишигача қисқартиришни режалаштирган Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангари гуруҳлар, жумладан, Катаиб Ҳизбуллоҳ гуруҳи ҳужумларни уюштиришда айбланмоқда. Бу гуруҳлар октябрь ойида белгиланмаган муддатга сулҳга рози бўлди, аммо якшанба кунги ҳужум учинчи аниқ қоидабузарликдир.
Биринчи ҳолатда 17 ноябрь куни АҚШ ‘лчихонаси ва Ироқ пойтахтининг турли қисмларига ракета зарбаси берилиб, бир ёш аёл ҳалок бўлганди.
10 декабрь куни ироқликларга қуролли гуруҳларга қарши курашда ёрдам берувчи АҚШ бошчилигидаги коалиция учун логистика ускуналарини олиб кетаётган икки конвой йўл бўйидаги бомбалар билан портлатилди.
Сентябрь ойида Вашингтон Ироқни агар ҳукумат Эрон тарафдори бўлган жангариларнинг АҚШ ва иттифоқчилар манфаатларига қаратилган ракета зарбалари ва бошқа ҳужумларни тўхтатиш учун қатъият билан ҳаракат қилмаса, Бағдоддаги элчихонасини ёпиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Аммо бир неча гуруҳ якшанба кунги ҳужумни қоралагани кутилмаган воқеа бўлди.
Машҳур шиа воизи ва сиёсатчи, кўниллилар собиқ раҳбари Моктада Садр Твиттерда "давлатдан бошқа ҳеч ким қурол ишлатишга ҳақли эмас" деб ёзди.
Ҳатто бошқа ҳужумларда айбланган «Катаиб Ҳизбуллоҳ» ҳам онлайн баёнот берди. "Ёвузлик элчихонаси (АҚШ элчихонаси) бомбардимон қилиниши ҳозирда тартибни бузиш ҳисобланади",-дейилади баёнотда, унда шунингдек, АҚШ элчихонасининг C-RAM тизимидан фойдаланиши ҳам қораланган.
Бундай қоралаш билан АҚШ элчихонасининг янги ўққа тутилиши учун ким жавобгар экани ҳали номаълум қолмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase