Мишустин ҳукумати ҳақида: «Умуман олганда, пандемия шароитларида ҳукумат етарлича самарали ишлаяпти, гарчи озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари билан боғлиқ вазиятнинг тизгинини қўлдан чиқарган бўлсада. Ҳукумат стратегик мақсадларни кўзлаб шаклланган ва бу вазифаларга жавоб беради. Кадрлар борасида ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар режалаштирилмаган».
Бизнес
«Шимолий оқим-2» ҳақида: «"Шимолий оқим-2" Европа ва Германия учун мутлақо фойдали лойиҳа. У деярли охирига етказилди. Умид қиламанки, бу лойиҳа амалга ошади. Умид қиламанки, АҚШнинг янги маъмурияти "Шимолий оқим-2" туфайли европалик ҳамкорларга босим ўтказмайди ва ҳалол рақобат доирасида ҳаракат қилади».
Норильскдаги экологик ҳалокат ҳақида: «Авария туфайли етказилган зарар бўйича "Норникель"га талаблар жуда юқори, компания қилинган ҳамма ишлар учун жавоб бериши керак».
Шов-шувли ишлар
Иван Сафронов иши ҳақида: «У журналистик фаолияти учун судланмаяпти. Бу унинг узоқ вақт давомида Рогозиннинг маслаҳатчиси лавозимида ишлагани билан боғлиқ. Сиз у хато қилган бўлиши ва бунинг учун кечириш мумкинлиги ҳақида гапиряпсиз. У жамоатчиликка қанчалик зарар етказганига қарша керак. Сотқинлик – бу энг катта гуноҳ. Чет эл махсус хизматларига ахборот етказиш эса – сотқинликдир. Мен сизга ҳамдардман ва мен унга ҳамдард бўлишим мумкин. Аммо агар у хорижий разведка хизматлари вакилига маълумотни атайлаб топширган бўлса, бу унинг ички дунёсини кўрсатади».
Алексей Навальныйнинг захарланиши ҳақида: «Берлин клиникасидаги бу беморга келсак. Бу тергов емас, бу америка махсус хизматлари материалларини легаллаштиришдир. Нима, улар геолокацияни кузатишини билмаймизми? Бу берлинлик бемор уларнинг қўллаб-қувватлашига эга, деган маънони англатади. Агар бу ҳақиқат бўлса, унда махсус хизматлар уни кузатишлари тўғри. Лекин бу заҳарланиш керак дегани эмас, кимга ҳам керак ўзи у? Агар хоҳлашганида, ишни охирига етказган бўлишарди».
Сергей Фургал иши ҳақида: «Мен у билан яхши муносабатда бўлганман, у билан ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Менимча, у умуман анча тўғри ишлади, минтақа раҳбари сифатида ҳаракат қилди. Аммо унга - бошқа нарсалар қатори рақобатчиларни йўқ қилиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзоси сифатида қўйилган айбловлар жуда оғир. Гап одамларни ўлдириш ҳақида кетяпти, бу жиддий айблов. Тергов тугашига қўйиб беришимиз керак. Бу сиёсий таъқиб эмас, балки жиноий ишдир».
Сиёсат
Президентлик муддатларини ноль қилиш ҳақида: «Менда бир универсал қоида бор: биз қилаётган ишлар мамлакат фойдасига ишлайдими-йўқми, шуни тушуниш керак. Ўзим учун мен ҳали 2024 йил сайловларга боришим ёки бормаслигим ҳақида қарор қилмадим. Расман халқнинг қарори мавжуд. Кейинроқ ўйлаб кўраман».
Владимир Путин атрофидагилар тергови ҳақида: «Бундай маълумот ташлаш ҳар доим бўлган ва ҳар доим бўлади. Бу материални ўқиб бўлмайди. Мен уни варақлаб чиқдим, албатта, лекин у ерда шундай компиляция борки, ҳаммаси аралаш-қуралаш, мен уни охиригача ўқиб тугатмадим. Улар "президентнинг куёви" деб ёзадилар, аммо охирида барибир собиқ куёви деб ёзадилар. Мақсад - ўч олиш ва мамлакатимизда жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишга уринишдир».
Конституцияга тузатишлар киритиш ҳақида: «Ҳаммаси ўз муддатида, ўз вақтида. 1993 йил у мураккаб шароитларда, Москвада жанговар ҳаракатлар шароитларида одамлар ҳалок бўлиб, танклар параментни ўққа тутган пайтда қабул қилинган. Бу фуқаролик тинчлиги ва сиёсий тараққиёт учун замин яратишга ёрдам берди. Лекин ҳозир бизда бошқача ҳолат. Бу борада эса ўзгаришлар қилишимиз керак эди».
Сайловлар шаффофлиги ҳақида: «Россия сайлов кузатувчилари учун мисли кўрилмаган тарзда очиқ. Дунёнинг ҳеч бир жойида биздаги каби бунақа очиқлик йўқ».
Россиядаги сайловларга аралашиш эҳтимоли ҳақида: «Албатта, бизнинг сайловларга аралашишади, биз буни биламиз ва тайёргарлик кўрамиз. Асосийси – буни англаб етиши ва четдан туриб уни бошқаришга уриниб кўришларини тушуниши керак».
Янги партиялар ҳақида: «Уларга (янги партияларга — “Ъ”) йўл бериш керакми-ўқми, буни фуқаролар, сайловчилар ҳал қилади. Лекин бизнинг сиёсий тизимимиз ривожланиб, кўп сонли партиялар ва сиёсий кучлар иштирок этишига имкон беради».
Жамият
Коронавирусдан эмлаш ҳақида: «Мутахассисларнинг айтишича, вакциналар малум бир ёш доирасидаги фуқаролар уун кўзда тутилган. Мен мутахассислар тавсияларига қулоқ соляпман ва ҳали ўзимни эмлатганим йўқ. Лекин имкон туғилиши билан вакцина қилдираман. Оммавий эмлашга келадиган бўлсак, эмланмаслик учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман, бизнинг вакцина хавфсиз».
Шифокорларга «қизил ҳудуд»да ишлаганлик учун устама тўланётгани ва бепул дорилар етишмаётгани ҳақида: «Пуллар қани? Мана шу ҳам мени жуда қизиқтиряпти. Губернаторлар ҳаммаси жойида деб ҳисобот беряпти. Умид қиламанки, ёлғиз ҳолатлар, лекин аслида бундай эмас кўринади. Ҳаммасининг тагига етамиз».
Россия соғлиқни сақлаш тизимининг аҳволи ҳақида: «Ҳаммаси таққослашда аниқлашади ва Россия тизими бошқалардан кўра самаралироқ бўлиб чиқади. Муаммолар етарли, лекин ҳаммаси бизнинг тизимимиз тўғри жавоб қайтарганидан далолат беради».
Халқаро сиёсат
Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар ҳақида: «Сиз билан таққослаганда биз оппоқ ва юмшоқмиз. Ёки ПРО ва РСМД бўйича шартномалардан биз чиқиб кетдикми? Нима, НАТОга аъзо мамлакат сифатида бизнинг ҳудудимиздан учиб ўтиб, америкаликларга маълумот етказасизми? Ахир сиз ақлли одамсизлар, наҳотки бизни шунчаллик аҳмоқ деб ўйласангиз?»
Донбасс ҳақида: «Россия Донбассни қўллаб-қувватлаб келган ва қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Биз Донбассга бераётган кўмагимизни кучайтирамиз».
Тоғли Қорабоғдаги низо ҳақида: «Бу кескинлик узоқ йиллар давом этди ва бу ташқаридан аралашув билан боғлиқ эмас. Россиянинг позицияси доим шундан иборатки, биз қон тўкишларсиз музокаралар тарафдоримиз. Қорабоғнинг мақоми ўзгармасдан қолиши ва келажакда ҳал этилиши лозим. Тоғли Қорабоғ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Озарбайжоннинг бир қисми ҳисобланади. Лекин ҳаммаси анча мураккаб, бу ерда ҳамма ўзича ҳақ».
Францияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар чоп этилиши ҳақида: «Диндорлар ҳуқуқларининг бузилишига муносабат инсоннинг ҳаётдан маҳрум бўлишига олиб келмаслиги керак. Парвардигор бизга ҳаётни берди. Фақат Парвардигоргина бизни ҳаётдан маҳрум қилиши мумкин. Европада мультикультурализм лойиҳаси барбод бўлди, бизда эса асрлар давомида ўз-ўзидан юзага келган».
АҚШ президенти сайловлари ҳақида: «Россиялик хакерлар америка сайловларига ва АҚШнинг бошқа ички ишларига аралашмаган. Бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш учун ўйлаб чиқарилган нарсалар».
Белоруссиядаги вазият ҳақида: «Белорус халқига ташқаридан аралашувсиз, мамлакат ичида ҳал қилишга имкон бериш керак. Ҳозир эса бундай аралашув ўринга эга. Чет элдан ҳеч қандай яхшилик ҳеч қачон олинмайди».
Эрдоған ҳақида: «У ўз сўзида турадиган одам, ҳақиқий эркак. Думини ликиллатмайди. Агар бу мамлакати учун фойдали деб топса, охиригача боради».