close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон суннийлари етакчиси мамлакатнинг шиа раҳбариятини танқид қилди

Эронда энг юқори мартабали ва энг машҳур сунний Имом Мавлавий Абдулҳамид Исмоилзахий қўшни мамлакатлар ва Форс кўрфази минтақасидаги бир хил этник гуруҳлар «яхшироқ яшаётгани»ни айтиб, Эрондаги озчиликларнинг умумий аҳволидан ташвиш билдирди.

«Ўз ҳаётини Қувайт ва бошқа Форс кўрфази мамлакатлари аҳолиси ҳаёти билан таққослаб, ватандош-араблар тирикчилик учун маблағ топишда яққол қийинчиликларга дуч келишмоқда», - дейди Имом Эроннинг сунний жамоатчилиги аҳволини кузатиб борувчи ахборот агентлиги «Sunni Online» га. «Улар ўз келажагини ҳал қилиш учун ҳеч қандай ваколатарга ва бойликка эга эмаслар, чунки улар босим ва камситишдан ҳам азоб чекишяпти», деди у Хузистондаги этник арабларни назарда тутиб.
Икки ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида Жанубий ғарбий Эрондаги асосан араблар истиқомат қиладиган минтақада сув инқирози оқибатида норозилик намойишлари тўхтагани йўқ, бу эса шундоқ ҳам ташвишли бўлган ишсизлик ва қашшоқликни ёмонлаштирди.
Бироқ, Абдулҳамид Хузистондаги норозиликлар фақат сув танқислиги билан чекланмайди, балки у ҳукуматни бунда айблаганидек, «қашшоқлик ва қолоқлик»ни ва унинг натижаси «ошкора норозилик ва ғазаб» ҳисобланадиган «хўжасизлик»ни ҳам қамраб олади.
Amnesty International Хузстондаги намойишлар вақтда Эрон хавфсизлик кучлари қўлида камида 8 киши ҳалок бўлганини айтди. Бироқ фаоллар ҳукуматнинг цензурасини ҳисобга олиб, бу рақам анча юқори бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Шу билан бирга, Хузистонда митинглар мамлакат бўйлаб, жумладан пойтахт Теҳрон бўйлаб ҳамжиҳатлик ҳаракатларини тўплади, шиорларда эса умидсизликнинг умумий даражаси акс этмокда.
Мўътадил ёндашув ва «Ислом республикаси» билан ҳамкорлик қилишга уринишларига қарамай, Абдулҳамид бир неча марта Эрон ҳукумати томонидан чекловларга, жумладан, сафарлар бўйича чекловларга ва шахсий ҳаётининг кузатув остига олинишига дуч келди.
Балуж миллатига мансуб Абдулҳамид, Систан-Балужистон вилоятининг жанубий шарқий қисмида жойлашган Зоҳидон шаҳридаги Эроннинг сунний Макки масжидининг энг йирик имом-хатиби ва шаҳардаги энг йирик мадраса Жамия Дар ул-Улюм Зоҳидоннинг директори ҳисобланади. Унинг шиа ҳукуматини танқид қилиши озчиликларнинг Эрон бошқарувига иштирок этишига даъват билан биргаликда кузатилади. «Уммон кўрфази ва Форс кўрфази мамлакатларида вазир ёки қўмондон бўлиб хизмат қиладиган, келиб чиқиши эронлик бўлган балужлар бор, бу ерда бизнинг ватанимизда ҳеч бўлмаганда маҳаллий ҳоким бўлиши учун курашиш керак». У ҳозирги вазиятни бошқа миллатларга «ишончсизлик» меритократияга йўл қўймайдиган Теҳрон расмийларини айблади.
Имом худди шу хавотирни уларнинг қабиладошлари «қўшни Ироқ ва Туркияда ўзларини яхши ҳис қилаётган бир пайтда Эронда эса улар камситилишдан азият чекаётган» Эрон курдлар жамоасига нисбатан ҳам билдирди.
Эронда олий раҳбар ва президент лавозимлари, қонунга кўра, расмий дин - шиа тарафдорлари томонидан эгалланади. Бироқ, Эрон Конституциясида вазир лавозимларига бундай чекловлар қўйилмаган. Республиканинг кетма-кет президентлари сунний озчиликни ҳукумат таркибига киритишдан бир неча бор қочиб, сайловолди митингларида ўз ваъдаларини инкор этдилар. Ва бу ваъдаларнинг бажарилмаслиги Абдулҳамид ва бошқа сунний имомлар томонидан билдирилган умидсизликни келтириб чиқарди.
2017 йилда Систан-Балужистонда ҳал қилувчи овозни олган президент Ҳасан Руҳонийнинг қўллаб-қувватлашига қарамай, президент сунний имомни иккинчи инаугурация маросимига таклиф қилишдан бош тортди.
Эронда июн ойида бўлиб ўтган президентлик сайловлари арафасида, ярашиш тарафдори бўлган имом кенг кўламли бойкот кампанияларидан бош тортиб, консерватив Иброҳим Раисийни қўллаб-қувватлади. Бу ҳаракат унга бир қанча ҳужумларни келтириб чиқарди, лекин Абдулҳамид этник балужлар ва кенг суннийлар жамияти учун янги президент билан муомала қилиш кераклигини таъкидлади.
Sunni Online га берган интервьюда Абдулҳамид «Раисий сунний озчиликлар учун сўнгги умид» эканлигидан огоҳантлирди ва янги президентга «реал воқеликка асосланган» сиёсат юритишни маслаҳат берди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase