close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Якшанба, Янв 02 2022

Огайо штати университети бакалавриати ёш талабаси Холид Дада Америка-Ислом алоқалар Кенгашининг (CAIR) Огайо штатидаги офисида амалиёт ўташни бошлаганида у ҳавас қилган одамнинг ташкилот томонидан “қулоқ” деб аталишини ҳеч қачон кутмаган эди. Middle East Eye нашри Огайо штатидаги Америка жамоатида содир бўлган сўнгги жосуслик можароси ҳақида Дада истиқболи нуқтаи назаридан хабар берди. Биз уларнинг материалларини такрорлаймиз.

Жума, Дек 31 2021

Ироқ олий суди, 27 декабр душанба куни, октябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловларини ратификация қилди ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган шиа гуруҳлари апелляциясини рад қилди. Уларнинг даъволари рад қилинди, мамлакатда такрорий овоз бериш бўлмайди.

Пайшанба, Дек 30 2021

Теҳроннинг расмий версиясига кўра, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли мамлакатдан эвакуация қилинган Эроннинг Ямандаги элчиси Ҳусайн Ирлу коронавирус келтириб чиқарган асоратлар туфайли вафот этган. Аммо минтақада унинг ўлимига Саудия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан исёнчи хусийлар базасига ҳаво ҳужуми пайтида олинган жароҳат сабаб бўлгани қатъий таъкидланмоқда.

Чоршанба, Дек 29 2021

Кунар ва Нангарҳор вилоятлари чегарасида «Толибон» ва Покистон қуролли кучлари ўртасида жанговар ҳаракатлар бошланди. Кобулнинг таъкидлашича, Покистон аскарлари Афғонистон ҳудудини ўққа тутгач, «Толибон» уларга қарата ўт очган.

Чоршанба, Дек 29 2021

Америка разведкаси Ар-Риёд Пекин ёрдамида ўзининг баллистик ракеталар дастурини ишлаб чиқишда муваффақиятга эришганлиги ҳақида ишончли далиллар олди - Давадмида қаттиқ ёқилғили баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришда қолган моддаларни йўқ қилиш излари аниқланди.

Сешанба, Дек 28 2021

Ватикан оммавий ахборот воситалари, католик епархиялари ва ташкилотларининг 2021 йил 20-26-декабрь кунларидаги нашрларининг мавзулари қуйидагилар эди: Рим папаси Франциск Рождество мурожаати билан чиқди; патриарх Кирилл православ бўлмаган черковларини табриклади; Исроил Муқаддас Ер черковлари раҳбарларининг баёнотини рад этади; Германиянинг янги канцлери миналанган майдондан ўтмоқда; Патриарх Варфоломей коронавирусга чалинди.

Якшанба, Дек 26 2021

Украина ҳарбийлари Америкада ишлаб чиқарилган Javelin танкга қарши ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказди, машгулотлар Украина шарқида фронт чизиғи яқинида бўлиб ўтди. Javelin кўчма қурол бўлиб, яқин масофадан жанговар таҳдидларга дош бера олади, у аскарларга иккинчи нишонга тегиш имкониятини берувчи “ўт қўй ва унут” технологиясидан фойдаланади.

Шанба, Дек 25 2021

Шу ҳафта иккита суд қарори, бири немис ва иккинчиси рус судининг қарори, Россиядаги ҳукмрон режим уни - бошқа давлатлар ҳудудида судсиз қотилликларни амалга оширувчи ва уларнинг ҳудудларини эгаллаб олган халқаро террорчи давлатга айлантирганини расман тасдиқлайди. Биринчиси, Берлин судининг икки йил аввал Зелимхон Хангошвилининг ўлдирилиши бўйича қарори.

Жума, Дек 24 2021

Француз ОАВ ва жамияти Макроннинг хотини қайси жинсга мансублигини аниқлаштиришни талаб қилмоқда

Чоршанба, Дек 22 2021

Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қиёматга қадар бу умматнинг етмиш уч тоифага ажралиб кетиши, уларнинг бари жаҳаннамий бўлиб, фақат биргина жамоа нажот топиши ҳақида хабар бериб кетганлари саҳиҳ тўпламларда ўз тасдиғини топган.

Пайшанба, Дек 16 2021

Хитой Халқ Озодлик Армияси (ХХОА) қўшма ҳарбий бригадаси яқинда ядро, кимёвий ва биологик уруш шароитларини моделлаштирган “ҳақиқий жанговар машқлар” ўтказди. Машқлар Тибетда, Шарқий Ладахдаги Хитой-Ҳиндистон чегарасида давом этаётган кескинлик фонида ўтказилгани айтилмоқда.

Пайшанба, Дек 16 2021

Австралия таҳлил маркази ҳисоботида айтилишича, хорижий ижтимоий тармоқлар Хитой Коммунистик партияси томонидан Шинжон минтақасида инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишини оқлаш учун “глобал ташвиқот кампанияси” доирасида фойдаланилмоқда.

Чоршанба, Дек 15 2021

Вашингтон Туркиядан фарқли равшда, Ҳиндистон CAATSA қонуни доирасида санкцияларга «лойиқ эмас» деб ҳисоблайди. Ҳиндистоннинг Россиядан янги авлод С-400 «Триумф» ракета комплексларини сотиб олиш ҳақидаги қарорига жавобан Вашингтон позициясининг ноаниқлиги Туркияда норозиликка сабаб бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase