Шунчаки Украина чегарасидан қўшинларни олиб кетиш НАТОни қониқтирмайди, альянс Россиянинг оғир қуролларни ҳам позицияларидан олиб чиқишини кўриш истагида.
России деэскалация доирасида Украина чегарасидан нафақат қўшинларни, балки оғир ҳарбий техникасини ҳам олиб кетиши керак, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжумани давомида.
У ўтган йили баҳорда, Россия қўшинларининг кўчирилиши қайд этилган вазиятни мисол қилиб келтирди. Унинг сўзларига кўра, ўшанда ҳам Россия ҳарбий бўлинмаларини олиб кетган, лекин ҳарбий техникаларнинг сезиларли қисми Украина чегарасида қолган. «Бу (ҳарбийларнинг олиб кетилиши — РБК) деэскалацияга интилишдан далолат бермайди», — хулоса қилди у, техникаларнинг позицияларда сақланиб қолиши қўшинларни тезда қайтаришга имкон беришини тушунтириб.
«Биз қуролли кучлар, шунингдек, оғир ҳарбий техникани узоққа олиб кетилишини кўришимиз керак», — деб баёнот берди у.
Киев Россия қуролли кучларининг дала машғулотларидан қайтарилишини «тўғри сигнал» деб ҳисобламоқда
Ўтган йилнинг охиридан бери Россия қуролли кучлари Ғарбий, Шарқий ва Марказий ҳарбий округлар бўлинмалари, шунингдек, барча флотлар иштирокида бир қатор дала машғулотлари ўтказди. Энг катта кўламли машғулотлар Белоруссия заминида ушбу армияси билан биргаликда ўтказилмоқда. У ерда ҳарбийлар Иттифоқ давлати қуролли кучлари тайёргарлигини текширмоқда. Машғулотларнинг фаол босқичи 10 февралда бошланди, унда Узоқ Шарқдан Белоруссияга январда келтирилган қўшинлар ва техника ҳам қатнашмоқда. Бу машғулотлар 20 февралда якунланиши режалаштирилган.
Душанба куни, 14 февралда, Сергей Шойгу Владимир Путинга машғулотларда қатнашган қўшинларнинг бир қисми тез орада доимий дислокация жойига қайтарилишини маълум қилди. 15 февралда Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг транспорт воситаларига жойлаштириб, маневрлар ўтказилган жойлардан олиб кетиш бошланганини айтди.
Украина президенти офиси бошлиғининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия қўшинлари олиб кетилиши бошланганидан сўнг бу «тўғри сигнал» эканлигини айтди. Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба эса Киев Россия қўишнлари тўлиқ узоқлаштирилганини кўргандан кейингина деэскалацияга ишонишини айтди. «Россия Федерацияси мунтазам равишда турли баёнотлар янграмоқда, шу сабабли бизда «эшитсак - ишонамиз» эмас, «кўз билан кўриб, кейин ишонамиз» қоидаси амалда, — деди у.