close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уруш омма устдан элита назоратини сақлаб қолиш усули сифатида

Жаҳон элитаси (оддийлик учун биз уларни энди клублар назарияси нуқтаи назаридан кўриб чиқмаймиз - барча клублар учун омма устидан назоратни сақлаб қолиш жуда муҳим, шунчаки уларда бу назоратнинг турли усуллари мавжуд) учун оммани бўйсундиришдан муҳимроқ вазифа йўқдир.

Бунинг учун Вена, Ялта, Версал ёки Вестфалия каби барча турдаги тизимлар ташкил қилинади: улар қонли урушларнинг тугашини ва нисбатан узоқ муддат "тинчликда яшаш"ни белгилаб беради.
Аммо баъзида назоратни ушлаб туриш учун уруш ёки унинг имитацияси - қарама-қаршилик керак: аммо бу ҳар доим ҳам керакли натижаларга олиб келмайди, масалан, Биринчи Жаҳон уруши Европа қитъасида қисқа муддатли юқори интенсивликдаги тўқнашув бўлиши, шундан сўнг асосий актёрлар дунёни яна қайта тақсимлашлари керак эди, лекин янги асосларда. Бизга маълумки, ҳаммаси бироз бошқача ёки тўғрироғи, умуман бошқача бўлиб кетди. Шу сабабли 20 йил ўтгач, охирига етказишга тўғри келди, Версал шартномаси узоқ давом этмади.
Совуқ уруш тугагандан сўнг, элита олдида яна ўша долзарб савол пайдо бўлди: қарама-қаршилик бўлмаганда, омма устидан назоратни қандай сақлаб қолиш керак? Агар ўйлаб кўрсангиз, бу арзимас иш эмас. Нима учун омма ўз бойликларининг катта қисмини элита билан бўлишиши ва улкан очкўзларга чидаши керак? Элита самарали ҳимояни таклиф қиладиган таҳдид бўлмаса, бу беҳуда савол эмас.
Шу сабабли, 2001 йилда ноаниқ душман ва ноаниқ уруш ҳаракатлари саҳнасида кенг кўламли, аммо ноаниқ "террорга қарши глобал уруш" бошлашга тўғри келди. Бу, бир томондан, исталган жойда ва исталган вақтда душманни тайинлаш учун кенг имкониятлар берган бўлса, иккинчи томондан, асабийлашиш ва саросимага тушириш орқали оммани маълум даражада руҳий тушкунликка туширди.
Жаҳон ҳамжамиятини бир чизиққа тортиш учун "коалициялар" ташкил қилинган, аммо улар умумий манфаатлар ва ҳар хил иқтисодий неъматлар билан сақлаш керак эди. Бу мавзу йигирма йилликнинг охирида, Ғарб қўшинларининг Афғонистондан тартибсиз равишда олиб чиқилиши билан ниҳоят тугади.
Омма устидан назорат масаласида ортидаги дунё сўнгги пайтларда қийин вазиятга тушиб қолмоқда, буни ковидга карши баёнотлари ва хусусан, Канада инқирози кўрсатмоқда. Бу ерда синовдан ўтган эски усул - уруш ёрдамга келиши мумкин. Бироқ, урушнинг муҳим камчилиги бор - натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Шунинг учун, қайноқ босқичдаги қарама-қаршиликсиз амаллаган яхшироқдир, чунки бу вазиятни кескинлаштирган ҳолда назоратни ушлаб туриш учун анча қулайроқдир. Аммо бу усул ҳам камчиликлардан холи эмас: ундан чексиз фойдаланиб бўлмайди.
Элиталар васваса қўзғатиш йўли билан ҳозирча ўз мақсадларига жуда самарали тарзда эришсалар, босқиндан воз кечиш мумкин. Бироқ, Путин аралашувни кечиктириб, кўпроқ нарсани йўқотади. Бу худди қўл кутариш, лекин урмаслик каби. Агар у ортга чекинса, обрўга путур етказади.
Шундай қилиб, босқинчилик эҳтимоли минимал бўлса ҳам, нолга тенг эмас ва ҳар бир кейинги "қўшинлар марказлашуви" билан у тобора юқорироқ бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase