Долзарб мавзу (1109)
Подкатегории
Тергов ҳисоботида Сурия ва Россиянинг муайян ҳудудга ҳаводан зарба бериши, кейинроқ тинч аҳоли ва шошилинч ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келганидан кейин худди шу жойга яна зарба бериши билан боғлиқ амалиёти батафсил баён этилган.
Охирги бир неча кун ичида бутун дунё АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси бортида бўлган самолёт қаерга боришини кўриш учун кузатди. Кеча у Гавайига қўнди, аммо Пелоси ўзининг кейинги йўналишини эълон қилиб, Тайван ҳақида гапирмади.
Эй меҳрибон ота, шуни яхши билгинки, ҳидоят -Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад!) Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топувчиларни яхши билувчидир” (Қасас сураси, 56-оят).
Россиянинг собиқ президенти – Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Қозоғистон ҳукуматини руслар геноцидида айблаб, СССР қайта тикланиши эълон қилди, деб хабар беради агентлик.
Париждаги кичик студияда россиялик журналист Денис Катаев ўзининг кечки янгиликлар кўрсатувини тайёрламоқда. У Украина урушига оид Кремл пропагандасига қарши курашга шу чиқишлари билан ўз ҳиссасини қўшиш умидида.
Катаев Россиянинг "Дожд" (Ёмғир) телеканали учун ишлайди. “Дожд” телеканали ўн йилдан ортиқ вақт давомида Президент Владимир Путинга содиқ овозлар ҳукмрон Россияда энг машҳур мустақил телерадиокомпания бўлган.
Қурбон ҳайитининг метафизик маъноси қурбонлик тамойилида ётади. Христианлик томонидан шакллантирилган Исо Масиҳнинг қурбонлиги тушунчасидан анча олдин, Масиҳ ва Муҳаммаднинг аждоди - Авраам (мусулмон анъаналарида - Иброҳим) номи билан боғлиқ бўлган бошқа тушунча туғилди.
Кремлнинг Европани газ экспансияси орқали ўзига бўйсундириш режалари бутунлай барбод бўлгани аниқ.
Транс-афғон темир йўли Марказий Осиё давлатларига Покистон денгиз портларига кириш имконини бериб, тезкор йўналишларни тақдим этади ва Россияга қарши жорий қилинган санкциялар билан боғлиқ муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам беради.
Москва Украинага бостириб киргани сабабли Ғарб санкцияларига дучор бўлишда давом этаётган бир пайтда Тошкентга Россия транспорт йўлакларини айланиб ўтиш имконини берадиган Ўзбекистон-Покистон темир йўл қурилиши бўйича дастлабки ишлар бошланди.
Олинган маълумотларга қараганда, расмий Москва ўз қуролли кучларининг деярли 85 фоизини, хусусан, ўз юртидаги ва дунёнинг ҳар хил бурчакларида изғиб юрган ҳарбий қабоҳатини йиғиб Россия - Украина урушига ташлашга улгурган.
Ёлғоннинг тахтдаги минг йил даврони
Ҳақиқат айтилган бир дамча бўлмас. (Омон МАТЖОН)
Россия генералиссимуси Вова Путин адашиб кетди ва "Биз ҳали ҳеч нарса бошламадик" деб юборди, ваҳоланки «Улар ...» демоқчи эди. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда - Украина шундай замонавий қуролларни оляптики, Москва ҳатто даҳшатли тушида ҳам улар билан жанг қилишни кутмаган. Шуни таъкидлаш керакки, на F-16, на SAM Patriot, на PAC- 3 ҳали Украинага етиб келмаган. Буларнинг барчаси кузда келиши керак.
Яқинда бир дўстимникидаги меҳмондорчиликда унинг беш ёшли набирасига “Улғайганингда ким бўлмоқчисан?” деган саволни бердим. Болакай ё шифокор, ё юрист, ё муҳандис, ё учувчи бўламан деб, одатда болаликдаёқ танлови бошланадиган орзусини айтса керак, деган хаёлда турувдим, унинг жавоби мени ҳайрону лол қилди. “Катта бўлсам, “Жип”да юрадиган миллионер бўламан”, деди у ёшига номуносиб аллақандай жиддийлик билан.
Сохта сўфийлик (ёки ботил тасаввуф) - бу диний таълимотнинг умумлаштирилган номи бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва сўфийлар авлиёлар деб ҳисоблайдиган шахсларларга нисбатан ҳаддан ташқари эътибор ҳисобланади. Жоҳил сўфийлик издошлари- жоҳил сўфийлар ўзларини Исломга мансуб деб ҳисоблайдилар.