"90-йилларнинг бошларида содир бўлган ҳалокатли хато тузатилишига, ҳеч қачон суверенитетлар парадлари бўлмаслигига, бир вақтлар буюк ва қудратли Совет Иттифоқида яшаган барча халқлар яна дўстлик ва ўаро ҳамжиҳатликда яшашига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак", - деб ёзди Медведев ўзининг Вконтакте ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.
Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, Россия расмийлари "на кучини, на воситаларини" аямайди.
"Ва биз аллақачон бу йўлдан боришни бошладик. Киев ва Кичик Россиянинг барча ҳудудлари улар томонидан ўйлаб топилган украинчиликни тарғиб қилган миллатчилар тўдаларидан озод қилингандан сўнг, Россия яна минг йил аввал Қадимги Русь давлати давридагидек бирлашган, қудратли ва енгилмас бўлиб қолади. Шундан сўнг, биз Москванинг ягона қўли остида, славян халқи бошчилигида, сиз билганингиздек, ҳеч қаерда тугамайдиган Ватанимиз чегараларини тиклаш бўйича навбатдаги юришни бошлаймиз. Биздан тортиб олинган барча ерлар аждодлар қони билан суғорилган, асрлар давомида кўплаб жангларда забт этилган. Ва биз уларни ҳеч кимга бермоқчи эмасмиз ", дея қўшимча қилди Россия Федерациясининг собиқ президенти.
Масалан, у "Грузия қўшиб олингунга қадар у умуман йўқ эди", деб таъкидлайди.
1801 йилда ҳозирги Грузия ҳудуди бешта суверен сиёсий субъектдан иборат эди: Картли ва Кахети - пойтахти Тифлис, Имерети - пойтахти Кутаиси, иккита Мегрелия князлиги ва пойтахти Қора денгиз соҳилидаги Кахети, тоғли ҳудудлардаги Сванети князлиги. Яъни, Грузия ўзининг ҳозирги чегараларида фақат Россия империяси доирасида яратилган. Грузия Россияга талпинди, чунки у ўзининг мусулмон давлатлари ўта душманлик муҳитида ўзининг ягона иттифоқчиси эканини тушунди", — деб ёзган Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари.
Ва энди, унинг сўзларига кўра, "худди шундай воқеа такрорланмоқда, Шимолий ва Жанубий Осетия, Абхазия ва Грузиянинг қолган ҳудудлари фақат Россия билан ягона давлатнинг бир қисми сифатида бирлаштирилиши мумкин".
"Тарихдан яна бир мисол, 17-аср бошларида Шимолий Қозоғистоннинг ёввойи ерларида руслар биринчи аҳоли пунктларига асос солган. Уч аср давомида Россиянинг бу ҳудудни мустамлака қилиш жараёни давом этди, Сибирь темир йўлининг очилиши ва Столипин аграр ислоҳоти унга алоҳида туртки бўлди. Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин Шимолий Қозоғистон аҳолисининг 62,5 фоизи славянлар эди. Қозоғистон сунъий давлат, собиқ Россия ҳудудлари, масалан, Гурьев, Семипалатинск, ҳатто Олма-Ота, 1924 йилгача у Верний шаҳри деб номланган. Жорий асрда Қозоғистон ҳукумати республикада русларни геноцид қилиш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган турли этник гуруҳларни кўчириш ташаббусларини амалга ошира бошлади. Биз эса бунга кўз юммоқчи эмасмиз. Руслар у ерга келмагунча, тартиб бўлмайди", — деди Медведев.
Эътибор беринг, ушбу материални тайёрлаш пайтидаги пост аллақачон ўчирилган, аммо кўплаб таниқли рус журналистлари ва жамоат арбоблари аллақачон скриншотларни олишга муваффақ бўлишган. Медведевнинг саҳифасига хакерлик ҳужуми содир этилгани ҳақида хабар берилмаган, пост чоп этилган саҳифа расман тасдиқланган.
Дмитрий Медведев СССР қайта тикланиши ҳақида эълон қилди
Россиянинг собиқ президенти – Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Қозоғистон ҳукуматини руслар геноцидида айблаб, СССР қайта тикланиши эълон қилди, деб хабар беради агентлик.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари