Тахлил (530)
"Владимир Путин қарийб 20 йилдан бери ҳокимият тепасида. У журналистларнинг саволларига камдан-кам жавоб беради – айниқса, ўзининг президентлик муддати ҳақидаги саволларга. Бироқ яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида у бир ишора берди", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
Англиянинг «Арсенал» футбол клубида тўп сурадиган, келиб чиқиши турк-немис миллатига мансуб бўлган Месут Ўзил билан Хитой ўртасидаги можаро – кўплаб жиҳатлардан сабоқ берса арзигулик воқеадир. Эслатиб ўтамизки, ўзининг туркий-исломий илдизларини ҳеч қачон яширмаган Ўзил бу сафар ХХР раҳбариятини уйғурларни геноцид қилишда, мусулмон мамлакатларини эса бу борада сукут сақлаш ва шу тариқа ушбу жиноятга шерикликда айблади.
Туркиянинг собиқ бош вазири, бир пайтлар президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг яқин иттифоқчиси бўлган Ахмет Давутўғлу, пайшанба куни Эрдўған ва унинг ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партиясига рақобатчи бўлиши мумкин бўлган сиёсий партия ташкил қилиш ҳақида ариза берди, хабар қилади Reuters.
Охирги бир неча кун ичида Иордания армияси бўлинмалари Исроилнинг бостириб киришини имитация қилган ҳолда ҳарбий машқлар ўтказди. Машқлар қирол Абдуллоҳ II ва мамлакат бош вазири иштирокида кенг расмий қизиқиш шароитида ўтказилиб, қиролликдаги умумий кайфият турли хил сценарийларга, шу жумладан, у ҳақида аллақачон маълум бўлган нарсани ҳисобга олган "аср келишувидан" ҳам баттар бўлган ҳолатларга тайёрланиш кераклигини англатади.
Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдўған унга хос бўлган кескинлик билан ва бу сафар умуман мос келмайдиган тарзда, Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан НАТО ва унинг аъзоси сифатида Туркия ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.
Ироқ парламенти якшанба куни расман бош вазир Адел Абдул-Махди истеъфосини қабул қилди ва шу тариқа бутун Ироқ бўйлаб норозилик намойишлари давом этаётган шароитларда янги етакчи излашни бошлади. Шу аснода намойишчилар ҳукуматга қарши митингларда ўлдирилганларга аза тутиш ва йиғлаш учун якшанба куни кўчаларга чиқдилар. Намойишлар ҳаттоки илгари уларга қўшилишни истамаган суннийлар ҳудудларида ҳам бўлиб ўтди.
«Ғарбда ҳам либераллар, ҳам консерваторлар, Россия яна глобал миқёсда улкан кучга айланди деган фикрга қўшилаяпти. Россиянинг ўзида эса, таниқли ташқи сиёсат экспертлари Ғарб ўз мамлакатининг тикланишини қабул қилгани маъқул, деб таъкидламоқда.
"Украинага нисбатан сиёсат юритиш билан асосланадиган президент Дональд Трампга импичмент марказидан ўрин олган Рудольф Джулиани, собиқ Нью-Йорк мэри, ўз компаниялари орқали киберхавфсизлик бўйича тавсиялар сотиш билан кун кўради. Президент Трамп уни ҳаттоки киберхавфсизлик бўйича маъмуриятнинг биринчи нормасмий маслаҳатчиси деб ҳам атади.
"Белоруссия президенти ўз ҳукуматини кучайтирмоқда. Лекин шу билан бир пайтда, Россия билан муносабатларда кескинлик ва Владимир Путин олдидаги қўрқув кучаймоқда", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Rundschau. Белоруссия президенти Александр Лукашенко учун парламент сайловлари «ўта жиддий амалий масала» ҳисобланади.
Тарихнинг фарс бўлиб қайтиши
Хитой ҳукуматининг ўз мусулмон фуқароларига қилаётган даҳшатли жиноятлари Германиянинг ўттизинчи-қирқинчи йилларда яҳудийларга нисбатан қилган жиноятларини эслатмоқда. Унинг устига Хитой германиялик нацистлар каби жаҳоннинг турли давлатлар устидан назоратини ўрнатишга ҳаракатда. Яна бир хавотирли ўхшашлик: Хитойда, ўша вақт Германияда бўлгани каби, ҳарбий саноати жадал ривожланиб кетган.
Украинанинг «Хвыля» сайти Суриянинг мустабид ҳукмдори Башар Асад томонидан яқинда "Ал-Сурия" ва "Ал-Ихбарийя" ОАВ журналистларига берилган катта интверьюни чоп этди
Кўп йиллар давомида турк расмий шахслари Al-Jazeera English нашри томонидан Туркиянинг ёритилиши борасида шикоят қиларди ва Қатар томонидан молиялаштириладиган телеканал мамлакатда тахмин қилинган инсон ҳуқуқларининг бузилишига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратади деб айтарди.
Ўтган ҳафта Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Озарбайжон ва РФ президентлари ўртасидаги учрашувда РФ “Росатом” давлат қўмитасининг (ДҚ) Озарбайжонда атом электростанцияси (АЭС) қуриш ҳақида таклифи янгради. Бироқ, махаллий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Озарбайжон бунга рози бўлмайди, боз устига, ҳеч қандай жиддий иқтисодий асосларсиз.