close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чала император Си Цзиньпин учун мағлубиятлар йили

Яқиндагина якун топган 2019 йил ХХР нинг қудратли раиси Си Цзиньпин учун ўта ёқимсиз бўлди. Биринчи навбатда, у АҚШ билан савдо урушининг олдини олиш ёки уни тезда тўхтатишнинг уддасидан чиқа олмади, бу эса, Токионинг ҳисоблашича, АҚШдан кўра кўпроқ ХХРга зиён етказди.

Тўғри, йил охирига келиб, бу низони бартараф қилиш бўйича маълум бир келишувга эришилди, лекин у осонлик билан такрорланиши мумкин. Гарчи сайлов кампанияси вақтида, эҳтимол, Трамп ўзини ёвуз хитойликлар устидан ғолиб чиққан қилиб кўрсатиш фойдалироқ бўлиб кўринар. Лекин шуниси муҳимки, Қўшма Штатлар юқори технологиялар соҳасида Хитойга мисли кўрилмаган даражада кучли босим кўрсатишда давом этмоқда – Хитойнинг электротехника гиганти «Хуавэй»ни глобал блокада қилишга уриниш давом этмоқда – бу корпорация Пекин хавфсизлик хизматларига ишлашда ва зимдан пойлаб эшитиш-мўралаш-манипуляция қилиш ўз тармоғини яратишга уринишда айбланмоқда.
Иккинчидан, раис Си ўтган йили исёнкор Гонконг билан ҳеч нарса қила олмади. У ерда маҳаллий ҳукумат органларга кузда бўлиб ўтган сайловлар шуни кўрсатдики, собиқ Британия мустамлакаси аҳолисининг аксарияти июнь ойида кучли норозилик ҳаракати намойиш этди. Пекин ҳозирча куч ишлатишга тайёр эмас ва исёнкорлар ҳолдан тойишини кутяпти – ваҳоланки, янги йилнинг биринчи куниданоқ Гонконг кўчалари яна оломонга тўлди. Нима бўлганда ҳам, бу материкдаги Хитойнинг мағрурлигига берилган зарбадир. Шунингдек, раис Сининг шахсий нуфузига ҳам зарба.
Учинчидан, ХХРнинг бошқа бир муаммоли минтақаси – Шинжон-Уйғур автоном районида, тахминан миллионга яқин уйғур мусулмонлар қайта тарбиялаш лагерларида ушлаб турилгани жаҳон миқёсида катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бу шахслар ишониб бўлмайдиган одамлар деб тан олинди ва турмуш тарзи бўйича хитойликларга айлантирилиши лозим деб айтилди. Бу билан боғлиқ шов-шувлар Пекинга, албатта, Гонконг воқеаларидан кўра заифроқ зарба берди. Гонконг ғарб учун кўпроқ тушунарли, чунки у ўз ҳудудида ғарб қадриятлари ва эркинлик тамойилларини ҳимоя қилмоқда. Лекин шуниси муҳимки, Хитой раҳбарияти узоқ вақтдан бери инсон ҳуқуқларини поймол қилиш муаммоси бўйича бунчалик босим остида қолмаганди. Ўртоқ Си даврига келиб эса бу ҳолат рўй берди.
Яна бир муаммо – Тайвань муаммоси кўпроқ ташвиш уйғотиши кутилмоқда. Унинг «битта мамлакат – иккита тизим» гонконгча схемаси бўйича ХХРга интеграцияси – Пекин сиёсатининг асосий мақсадидир. Бусиз қизил хитойликларнинг фуқаролар урушидаги ғалабаси нотўлиқ ва у қадар шон-шуҳратли бўлмай қолади. Бу ишни қила оладиган Компартия етакчиси эса худди ХХР асосчиси Мао Цзэдун каби афсонага ва абадий қаҳрамонга айлана олади.
Пекин узоқ давом этган ҳийла-найранглар йўли билан Тайванда жиддий позициялар эгаллаб олди: оролда бизнес ХХР билан чамбарчас боғлиқ, сиёси доираларда эса фуқаролар уруши бўйича «умумий Хитой» тамойили асосида собиқ душманларни яратиштириш учун ҳаракат қиладиган анча нуфузли бешинчи колонна ташкил қилинди. Лекин ҳаммасини лаънати исёнкор Гонконг чалкаштириб юборди – унинг ўтган йили тап тормасдан қаршилик қилиши «бир мамлакат – икки тизим» тамойили асосида бирлаштиришнинг ҳалокатли эканлигини яққол кўрсатиб қўйди. 11 январь куни бўлиб ўтадиган Тайвань президенти сайловларида Пекинга қарши шиорлардан сайлов кампаниясида кенг фойдаланган Демократик прогрессив партия етакчиси Цай Инвэнь ишонч билан ғалаба қозониш учун ҳаракат қилмоқда. Бу эса қудратли раис Сига нисбатан яна бир бор таҳқирлаш ва шахсиятига тегиш бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase