close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тахлил

Тахлил (533)

Жума, Нояб 22 2024

Россиянинг Украинага қитъалараро баллистик ракета билан биринчи ҳужуми Украина Ғарбий ҳамкорларини жуда хавотирга солди. Ушбу ҳаракатнинг мақсадлари ва уларнинг амалга ошиши имкониятлари таҳлил қилинади.

Чоршанба, Нояб 13 2024

Сир эмас, мен мактабдан кейин Қозоғистонда халқаро университетнинг ҳуқуқшунослик факультетини тугатганман. Атрофимдаги баъзи муллалар мени "камситиб", ғарб сиёсий илмлари ва ҳуқуқ тизимларини ўрганиш жоиз эмас, дерди. Бир куни шайх ҳазратларига шикоят қилиб шу гапларни айтдим. Шайх ҳазратлари бундай тайини йўқ  сўзларга эътибор қилмаслигимни уқтирди ва айни вақт мусулмонлар фойдасига қилаётган ишимни мадраса тугатган битта ҳам мулла қила олмаслигини айтди, роҳимаҳуллоҳ... (Ўшанда 20 га яқин сайт қилиб, ичидаги контенту, видео, расмларигача ҳаммасини ўзим бошқарар эдим...)

Чоршанба, Нояб 13 2024

Геосиёсат ва геостратегия

Жума, Нояб 08 2024

БОБ 2
Евроосиё шахмат тахтаси

Жума, Нояб 08 2024

АМЕРИКА ГЛОБАЛ ТИЗИМИ

Америка ҳукмронлиги халқаро даражада кўпинча аввалги империялар тизимини эслатса-да, у билан ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бу фарқлар ҳудудий чегаралар масаласидан анча ошиб тушади. Америка қудрати АҚШ тажрибасини акс эттирувчи глобал тизим орқали намоён бўлади. Америка жамияти ва унинг сиёсий тизимидаги плюралистик хусусиятлар Америка тажрибасининг марказида туради.

Пайшанба, Нояб 07 2024

БИРИНЧИ ЖАҲОН ДАВЛАТИ

Рақибининг қулаши натижасида Қўшма Штатлар уникал вазиятга тушди. Улар биринчи ва ягона ҳақиқий жаҳон давлатига айланди. Шунга қарамай, Америка гегемонлиги маълум жиҳатдан ўтмиш империяларини эслатади, гарчи уларнинг кўлами чегараланган, минтақавий бўлса ҳам. Бу империялар ўз қудратини вассал давлатлар, қарам ҳудудлар, протекторатлар ва колониялар иерархиясига таяниш орқали сақлаб келган. Империяга кирмаган давлатлар эса, одатда, "бошқа маданият" деб қаралган.

Сешанба, Нояб 05 2024

Сўзбоши

Бу китобни ташқи сиёсат билан шуғулланаётган ёки унга қизиқадиган барча ўқиш учун фойдали. Чунки ҳеч ким ҳозиргача Америка ҳақида "ягона супердавлат" сифатида бунчалик содда, қаттиқ ва очиқона тарзда гапирмаган. Ҳеч ким Америка ўзининг эксклюзив мавқеини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун қандай усуллардан фойдаланишини бунчалик очиқ очиб бермаган.

Душанба, Нояб 04 2024

Сурия гражданлар уруши сабабли камида Исроилчалик мусулмонлар қонини тўккан давлат бўлган Эрон ва кучли бомбалари билан Насраллоҳни ўлдирган Исроил бир-бирларига уюштирган ҳужумларда сезиларли таъсир кўрсата олмаяпти.

Шанба, Нояб 02 2024

Ижтимоий тармоқларда Ғазо ва Жанубий Ливандаги исроиллик аскарларнинг аёллар кийимларида тушган суратлари кенг тарқалмоқда. Агар бошқа армиялар томонидан содир этилган жиноятлар, масалан, Ироқнинг Абу-Ғурайб қамоқхонасидаги воқеалар фақат сиртга чиққан маълумотлар орқали ошкор бўлган бўлса, Исроил уруши очиқ-ойдин, барча тафсилотлари билан намойиш этилмоқда. Исроиллик аскарлар на фақат жиноят содир этмоқда, балки уларни ҳужжатлаштириб, мақтанмоқда.
Уларнинг энг ғалати ҳаракатларидан бири шундаки, улар Ғазо ва Ливанда аёллар кийимини кийиб юрганлари билан мақтанмоқдалар. Суратларда ва видеоларда аскарлар палестиналик ва ливанлик оилаларнинг уйларига кириб, уларни ўлдириб ёки чиқариб юборганларидан сўнг аёллар ва болалар кийимларини кийиб олишган.
Аскарлар нега бундай қилмоқда? Бу шахсий ҳолатми ёки ўзини дунёдаги энг «эҳтиётли» армия деб ҳисоблайдиган армиянинг идеологияси билан боғлиқми? Халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик нормалари бундай ҳаракатларга қандай баҳо беради?

Мазкур суратлар таҳлили, қуролли тўқнашувлар давомида эгаллаб олинган уйларда олинганлиги сабабли, мураккаб психологик ва ижтимоий масалаларни очиб беради. Бу агрессив ҳаракатлар, куйдириш ва таҳқир қилиш орқали куч ва назоратни намоён қилади. Окупацион армия ўз уйларидан ҳайдалган ва бўйсундирилган одамларни таҳқирлаш, уларнинг маданий рамзлари ва қадр-қимматини йўқ қилишни мақсад қилган.

Суратлар нима деяпти?

Психология ва социология нуқтаи назаридан бу суратлар таҳлили исроиллик аскарларнинг окупация ва зўравонлик шароитидаги хатти-ҳаракатларини, шунингдек, куч ва тўқнашув инсон ҳаракатларига қандай таъсир қилиши ҳақида бир қанча жиҳатларни очиб беради. Суратларни диққат билан ўрганиш қуйидагиларни кўрсатади:

Куч ва назоратни намойиш этиш. Ичкарига кирилган уйларда аёллар кийимини кийиш ҳокимият ва назоратнинг куйдирувчи ифодаси бўлиши мумкин. Бу ҳаракат уйларидан ҳайдалган одамларга уларнинг шахсий нарсалари ва хусусий ҳаёти босқинчилар назоратида эканини кўрсатади. Бу маданий устунлик ва асл эгалари қадр-қимматини йўқ қилиш уриниши сифатида акс этади.

Қурбонни таҳқирлаш ва дегуманизация. Бундай тўқнашувларда айрим аскарлар қурбонларни таҳқирлаш ва уларни руҳий ҳимоядан маҳрум қилиш орқали психологик уруши орқали зўравонлик қилишни мақсад қилади. Аёллар кийимини кийиш қурбонларнинг ахлоқий ва маданий жиҳатларини ҳақорат қилиш билан ҳарбий устунликни намойиш этишни кўзлаган ҳаракатдир.

Психологик зўриқишни юмшатиш. Кўпинча урушларда қатнашган аскарлар стресс ва руҳий зўриқишларни енгиш учун ғайриоддий ҳаракатларга мурожаат қилади. Масхара ва юмор баъзан қўрқув ёки айб ҳиссини юмшатувчи психологик ҳимоя сифатида ишлайди.

Оммавий ахборот воситалари таъсири. Бундай манзараларни суратга олиш ва тарқатиш мақсадли медиа таъсирига эга. Суратларни эълон қилаётган аскарлар ёки улардан фойдаланувчилар босиб олинган жамиятга нисбатан куч ва менсимаслик образини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Маданий рамзлар. Араб маданиятида аёллар кийими шараф ва иффат рамзи ҳисобланади. Бу ерда уни масхара воситаси сифатида ишлатиш маданий рамзлар билан манипуляция қилиш ва уларни таҳқирлашга уринишни ифода этади.

Абу Муслим тайёрлади

Сешанба, Окт 29 2024

 

10 кун ичида океан ортидаги гегемон мамлакат ўз тарихидаги 60-март давлат раҳбарини сайлайди, ва бу сайлов аллақон “ҳал қилувчи” деб аталган, гарчи бу АҚШнинг сиёсий шоулар, драматизация ва таъсирчанлик услуби учун одатий бўлса ҳам.

Пайшанба, Окт 24 2024

Евангелизм глобал Америка гегемониясининг диний тамал тошидир. Бугунги кунда 100 миллиондан ортиғи АҚШда, жами дунёда 500 миллиондан ортиқ христиан евангелист борлиги тахмин қилинмоқда. Католик, православ каби мазҳабларнинг етарли эмаслигини иддао қилиб юзага келган, аслида яҳудий бўлган кишилар томонидан янги ақида шакли сифатида ташкил этилган христиан мазҳабидир. Яъни динга алоқаси бўлмаган одамлар тарафидан тузилган ва тўқиб чиқарилган бир мазҳабдир.

Душанба, Окт 21 2024

Қўрқоқ араб (бадавийлар) ҳукмдорлар ўз ободончилиги билан банд бўлсалар, исроиллик яҳудийлар Ғазо ва Ливан мусулмонларини ерларидан ҳайдаб, дунёниенг кўз ўнгида тириклайин ёқмоқда...

Душанба, Окт 14 2024

2023-йил 7-октабр воқеаларининг бир йиллиги ва Ғазода фаластинликларга қарши «Исроил» геноциди бошланганида, БМТ мақтаниши мумкин бўлган ҳамма нарсани бир сўз билан ифодалаш мумкин: Қирғинга шериклик.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase