close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Америка халифалиги

Бугунги дунёда мусулмонлар ўзларига қўйилган яъни инсон эркинликлари, рационал фикр ва барча нарса устидан руҳонийлар, коҳинлар корпорацияси ва дин ходимлари ҳукмрон бўлган жамият қуриш орзуси айбидан ўзларини оқлашдан чарчашди. Келажакдаги сиёсий даҳшат сифатида айбловчилар Саудия Арабистони ва Эрон каби тузумларда асосий сиёсий куч бўлган Шайх ва Оятуллоҳларни мисол ва тимсол сифатида келтирадилар.

 Бугунги дунёда мусулмонлар ўзларига қўйилган яъни инсон эркинликлари, рационал фикр ва барча нарса устидан руҳонийлар, коҳинлар корпорацияси ва дин ходимлари ҳукмрон бўлган жамият қуриш орзуси айбидан ўзларини оқлашдан чарчашди. Келажакдаги сиёсий даҳшат сифатида айбловчилар Саудия Арабистони ва Эрон каби тузумларда асосий сиёсий куч бўлган Шайх ва Оятуллоҳларни мисол ва тимсол сифатида келтирадилар. Бироқ, мусулмонларни қоралаётганларнинг ўзлари бугунги куннинг энг нуфузли диний давлатлари, яъни у ёки бу дин ходимларининг ғоя ва фикрлари ҳукмронлигига асосланган давлатлари Саудия ёки Эрон эмас, балки Исроил ва АҚШ каби “демократия машъаллари” эканлигини негадир тан олгилари келмайди.
“Исроил” – яҳудий халқининг афзаллиги ва Фаластинга ҳуқуқ “юқоридан” берилгани ҳақидаги диний афсона асосига қурилган давлат экани ҳамда сиёсатчилар эмас, балки раввинлар, аниқроғи энг радикал раввинлар унинг ташқи ва ички сиёсатига катта таъсир қилиши кўпчиликка маълум бўлса керак. 
Бироқ, дунёвий демократик ғояларининг тарғиботчиси ҳисобланган АҚШ айнан шундай “теократик” давлат экани ҳақида кўплар билишмаса керак. АҚШ диний асосларга эга мамлакат экани мутахассислар тарафидан тан олинган фактдир. 1922 йили инглиз мутафаккири насроний Гилберт Честертон: “Америка – эътиқод асосига барпо қилинган ер юзидаги ягона миллатдир... Ирқий селекцияга асосланмаган, балки дин билан ҳимояланган ва черков руҳига эга миллатдир”, деб қайд қилган эди.
93 фоиз америкаликлар черковга қатнайди, уларнинг 82 фоизи насронийдир, 62 фоизи эса даҳрий (атеист) номзод учун ҳеч қачон овоз бермаслигини таъкидлаш ўринлидир. Президент Дуайт Эйзенхауэр даврида Худони ёд этиш давлат қасамёдига киритилган. Миллий валютаси бўлган долларда эса, “Худо биз билан” деган ёзув пайдо бўлган. Америка миллатининг “Инжил” миссияси, насронийликни адо қилиниши ва Қўшма Штатларнинг ҳал қилувчи ролига ишончи комил бўлган  Жорж Бушнинг АҚШ президентининг курсисига ўтириши аксар америкаликлар учун ҳақиқий байрам бўлган.
Унинг 11 сентябрдан бир кун ўтиб: “Америка бутун дунёни ўзига эргаштириши керак!” дейиши асло топталган ифтихор ҳисси эмас эди. Бироз вақт ўтиб, Худо шахсан у билан гаплашгани ва унга Ироқда уруш бошлашини буюрганини айтиб чиққан.Сўнг, ҳамма Ислом билан глобал уриш деб тушунган терроризмга қарши “салб юришини” бошлашини эълон қилганди.
Ж. Буш фақат америкалик инжилчилар ҳаракатининг қарашларини ошкора равишда айтган, холос (Американинг “ўзига хос қисмати”, “янги Исроил” ва “тепаликдаги нур тарқатаётган қалъа”). Вашингтон испан католикларини Куба ва Филиппиндан қувиб чиқарганда  Индиана штатининг сенатори Алберт Бевериж 1898 йил сўнгида мазкур концепция уришқоқ характерга эгалигини айтган эди. Сенатор ўшанда: “Худо америкаликларни тартиб йўқ (хаос) жойларда тартиб ўрнатиш учун дунёнинг асосий ташкилотчилари қилиб тайинланди”, деб айтган эди ва бу тартиб айнан америкача тартиб бўлиши кутилмоқда яъни, аслида гап бутун дунё бўйлаб, “Америка халифалиги” – Америка миллатининг ўз тушунчаларидаги Худонинг – сиёсий “ўринбосарлиги” ўрнатилиши ҳақида кетмоқда.

Жорж Буш “жиҳоди”

Бушнинг Оқ Уйга келиши на фақат ислом дунёси учун ҳалокатли бўлди, балки дунёвий ҳисобланган Европа учун ҳам шок бўлган. Чунки дунёвий давлат Президентининг гўёки илоҳий топшириқнинг бажаришини улар бошқача қандай қабул қилишлари мумкин эди? Унинг маслаҳатчилари бўлган инжилчилар таъкидлаган, “Яратган билан тўғридан тўғри гаплашишилари”га нима ҳам дея оларди?
Бугун АҚШда сайловлар яқинлашиб қолди. Кўп республикачи номзодлар деярли кичик Буш сўзларини сўзма-сўз иқтибос қилишмоқда. Уларнинг асосий номзоди эса – Митт Ромнидир. Мормон сифатида у Худо тарафидан янги ваҳий олиши ва Худо танлаган АҚШ ва америкаликларнинг алоҳида ролига ишониши керак.
2003 йил қишда, Ироқ уриши бошланишига бир нечта ҳафта қолганида  кичик Жорж Буш курашчан секуляризм ўчоғи ҳисобланган Франциянинг президенти Жак Ширакни сўнги бор ўз тарафига оғдирмоқчи бўлади. Буш “Ироқни озод қилиш” операциясининг бошланиши тамоман асосли экани ва бу Худонинг иродаси билан бўлаётганига Ширакни ишонтирмоқчи бўлган. Бунга эса Яъжуж ва Маъжуж  ҳақидаги башоратларни асос қилиб келтирган.
Нотаниш исмларни эшитган Жак Ширак ҳайрон қолганидан ҳеч нарса демайди. Бу нотаниш исмларни тез топиш Елисей саройининг маслаҳатчисига топширилади. Ахир оқибат у саволига Франция протестантлари федерациясидан жавоб топади. Уларга кўра, Библияда Иезекиил Пайғамбар қиёмат яқинлашганда Яжуж ва Маъжуж Фаластинга Бобилдан келишлигини айтган эмиш. Яжуж ва Маъжуж эса – ёвузлик тимсоли, Бобил эса, Боғдодга яқин жойда жойлашган бўлиб.... Саддам Ҳусайн тарафидан қайта тикланган эмиш!
Секуляр, дунёвий Европа дунёнинг энг қудратли давлат Президенти ўзининг ташқи ва ички сиёсатни миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда эмас, балки Библия матнларини ўзича тушуниб, уларни дастуриламал қилишидан ҳайратда қолди. Яъни, аслида глобал миқёсда Библия, инжилга кўра “жиҳод” олиб борилмоқда.
Лекин, Буш на соҳибкаромат ва на телба кимса эди. У фақат протестант оқимининг бир ноодатий тармоғи – экспансионист ва апокалиптик черков тарафдори эди.

Оқ уйнинг инжилий “жамоати”

Жорж Буш - «Born Again Christian» (“янги туғилган насроний”) яъни, “Исо Масиҳ инжилчилар черкови”дан бўлиб, ҳозирда тез ривожланиб, гуллаётган оқимлардан бирининг тарафдоридир. Уларни инжилчилар ҳам деб аташади. Секталар федерациясига ўхшаш ташкилот тузган бу черковларнинг мақсади аввал Американи, кейин эса бутун дунёни ўзларининг динларига эргаштирмоқчи экани сир эмас.
Бугун АҚШда энг қудратли сиёсий кучлардан бири айнан шунга ўхшаш инжилчилар ҳисобланади. Кичик Бушга овоз берганларнинг 40 фоизи ўзларини фундаменталист-инжилчилар деб билишади. 2000 йилги президент сайловларида оқ инжилчилар Бушга 68 фоиз овоз беришган бўлса, 2004 йили эса овозлар 78 фоизни ташкил қилган.
1980 йиллар ўрталарида типик “янги туғилган насроний” ва инжилчи ҳисобланган Роналд Рейганнинг ҳукуматга келиши билан инжилчиларнинг тараққий этиши бошланган. Сўнги йилларда АҚШда кузатилаётган энг муҳим ижтимоий-сиёсий тенденция ўша вақтдан сезила бошлаган, яъни 1984 йилдан бугунги кунгача инжилчи-фундаменталистлар АҚШ аҳолисининг ичида 40 фоиздан 60 фоизга кўпайган.
АҚШда янги инжилчиларининг қудрати мана шуларга асосланган. Энг йирик инжилчилар черкови –жанубий баптистлардир, уларнинг сони 16,3 миллион атрофида. Булардан кейинги оқим афро-америка инжилчилар бирлашмаси черкови ҳисобланади. Миллий баптистлар бўлган америкалик инжилчилар учун Библия – Худонинг сўзи, ўзига хос амал қилиш қонуни ҳамдир.
Жорж Буш атрофидаги жуда кўп одамлар ҳам инжилчилар эди.  Рус америкашуноси Анатолий Уткин: “АҚШ маъмурияти ўзига яраша жамоатдир: Президент, унинг ноиби ва улар Оқ Уйга ишга ёллаган барча одамлар инжилчилар бўлишган”, деб ёзади. Уларнинг барчаси “Худонинг каломи”ни анъанавий-маданиий нақл сифатида эмас, балки  қонун сифатида қабул қилишди. Бу эса уларнинг ўз эътиқодлари билан қилаётган нарсаларини маънавий оқлаб, нажот ҳақида хавотир олмасликларига сабаб бўлди.

Инжилий “даъват”

Иккинчи жаҳон урушидан кейин, ватани Америка бўлган инжилчилар доктринаси дунё бўйлаб бошқа диний доктриналарга - католик, протестант (методистлар ва баптистлар) ва қисман Исломга қараганда жуда тез суръатларда  тарқалмоқда. Статистикага назар соладиган бўлсак, агар 1940 йили 560 миллион насронийларнинг фақат 4 миллиони инжилчи бўлган бўлса, ҳозир эса 2 миллиард насронийларнинг 500 миллиони инжилчи ҳисобланади, яъни ҳар бир тўртинчи насроний инжилчи эканини билиш мумкин. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар куни инжилчилар эътиқодига 52 минг одам кираётган экан.
Дунёда бир миллион пастор хизмат қилаётган бир миллион инжилчилар черкови бор. “Худонинг қайтиши. Жумачилар мамлакатига саёҳат” китоби муаллифи Гарвард университетининг илоҳиёт профессори ва Харвей Кокснинг фикрига кўра, 2050 йили ҳар бир насроний инжилчи бўлади, XXI асрда эса инжилчилар таълимоти бошқа таълимотлардан устун бўлади. “Қайта туғилган насроний”ларга келсак, улар ўзларининг қайта туғилишини анъанавий чўқинтириш  билан эмас, балки Исо (алайҳиссалом) билан учрашгани ва гаплашгани билан изоҳлашади.
Кичик Жорж Буш ҳам Исо алайҳиссалом билан 40 ёшларида “учрашган”. Ўша вақт у муккасидан ичкиликка берилиб, кокаинга ҳам ружу қўйган эди, яъни оқим билан сузаётган эди. Руҳоний Билли Грэм “инжилчилар папа”си сифатида, бўлажак президент учун Масиҳ элчиси ва тафсирчиси ролини бажарди.
Буш ичкиликни ташлаб, яшаш тарзини алмаштирди. “Масиҳ”да қайта туғилиб, қанотга эга бўлди ва ҳамфикрлари билан яқинлашди. Улар эса ўз ўрнида аввалида Техас губернатори бўлишида ва Оқ Уй хўжайинига айланишга ёрдам беришди. Юқори мансабни эгаллагач, у яна бир бор ўзининг мақсади “Библия эътиқодини тарқатиш” эканини таъкидлади.
Жорж Бушга ўзларининг учдан икки қисм овозларини берган америкалик инжилчилар уни Худонинг танланган бандаси, деб ҳисоблашар эди. 2004 йилги Президент сайловлари арафасида қудратли “Насронийлар коалицияси” ташкилотчиси ва инжилчиларнинг «The Family Channel» телеканалининг собиқ доҳийси пастор Пэт Робертсон: “Мен 2004 йилги сайловларда ҳақиқий тантанали ғалаба бўлади, деган Худонинг овозини эшитмоқдаман. Кичик Жорж Буш осон ғалаба қозонади. Унинг яхшилик ёки ёмонлик қилиши муҳим эмас, асосийси уни Худо қўллаб қувватлайди, чунки у художўй одам, Худо унга фотиҳа бермоқда”,- деб эълон қилди.

Инжилий босқин

Американинг ҳалоскорлик ролига қаттиқ  ишонган, «The New World Order» (янги жаҳон тартиби) манифести муаллифи пастор: “Худо маскани ҳисобланган мамлакат ва Худо танлаган халқ ўзининг Ер куррасидаги пешволик ролини бажармаса ҳеч қачон тинчлик бўлмайди”, деб жар солган. Американинг бу аниқ таъкидланган ва “ўзига хос вазифаси” борлигига самимий ишончи бўлган ҳар бир худога ишонган америкаликни ўз эътиқодини бошқа миллатларга ҳам тарқатиш истагини туғдирди.
70 миллион (ҳар тўртинчи америкалик – инжилчи) америкаликларни бирлаштирган инжилчилар ҳаракати худди фаст-фуд, кола ёки рэп каби экспорт қилинмоқда ва ҳамма ёқда, хусусан Лотин Америкасидан Япониягача, Африка, Европа, Россия, Ҳиндистон, Хитойда илдиз отмоқда.  Ҳатто улар дадиллик билан ислом дунёсига ҳам кўз олайтирган.
Жиззакиликларининг кўлами ҳам кўзга ташланмоқда: Америка,  инжилчилар доктринасининг бешиги ва танланган ватан сифатида янги Маккага айлантирилмоқчи. Бироқ бусиз ҳам Вашингтон олдиндан “Тепаликдаги ёруғлик қалъаси”, “Янги Қуддуси шариф”, “Янги дунёнинг Сиони” эмас эдими? Бошқа томондан эса, Оқ Уй катта қизиқиш билан инжилчилар черковининг босқинларини (экспансиясини) кузатиб турмоқда.
Дунё бўйича диний ибодатларни  адо қилиниши бўйича расмий кузатувчига ўхшаш махсус бюро  динларнинг “таъқиб”га учраши ҳақида йиллик ҳисобот тайёрлашади. Инжилчилар доктринасини тарқатувчиларига қарши “шиддат билан курашаётган”  таъқибчилар рўйхатида шариат ҳукмрон бўлган Саудия Арабистони, коррупцияга ботган Россия, коммунистик Хитой, секуляр Франциялар ва бошқа мамлакатлар бор.
Инжилчилар испан ва португалияликлар мустамлакасидан кейин католикларга айланган Лотин Америкаси мамлакатларига ҳақиқий миссионерлик юришини уюштирган. Иоанн Павел II ва американинг инжилчи Президенти Роналд Рейган ўртасидаги битим минглаб “қайта туғилган” америкалик миссионер талабалар учун Лотин Америкасини очиб берди.

Инжилча “жиҳод”

Бундан эса инжилчилар оқими бутун Америка қитъаларида тарқалишида унумли фойдаланишди. “Америка миллий диний телеканаллар”ининг ижро директори Бен Армстронг ўшанда: “Гап Масиҳ аниқ қилиб белгилаган ҳудуд – Лотин Америкасини босиб олиш ҳақида бормоқда. Телевидение – бу бизларнинг ҳаво кучларимиз, янги динга кириб, уйма-уй юрганлар эса бизнинг – пиёда аскарларимиздир”, деган эди.
Лотин Америкаси инжилчилар тарафидан “босиб олиниш” стратегияси Янги Аҳднинг (“Инжил”нинг) сўнги китоби – Апокалипсисида келтирилган эмиш: “Шундан кейин бошим узра учиб бораётган бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай элу халққа абадий хушхабарни эълон қилаётган эди”. (Ваҳий, 14: 6)
Чорак аср ичида инжилчи миссионерлар лотин Америкасига чуқур кириб боришига муваффақ бўлишди. Бугун ҳар бир тўртинчи чилиялик – “қайта туғилганлардан”. Бразилияга келсак, бу нафақат энг йирик католик миллат, балки у аҳамиятига кўра инжилчиларнинг иккинчи (АҚШдан кейинги)  мамлакатидир. Энди Бразилия ўзининг 30 миллион инжилчилари билан “хушхабар” тарқатиш бўйича АҚШ рақибига айланмоқда.
Улар айниқса Португалиянинг Африка қитъасидаги собиқ колониялари – Ангола, Гвинее-Биссау, Кабо-Верд ва Мозамбикда астойдил ҳаракат қилишмоқда. У ерларда янги динга ўтказиш учун ҳаракатлар тўлиқ давом этмоқда. Кот-д’Ивуарда мамлакат раҳбари маслаҳатчиси этиб инжилчи аёл Лорена Гбагбо сайланди. Бенин ва Буркин, Конго ва Жанубий Африкада янги жумачилар (пятидесятниклар) сектаси исломий жамоалардан устун келишмоқда. Улар ўз ҳужумларини қурол билан кучайтиришмоқда. Ҳудди Нигерия шимолида бўлгани каби, улар юзлаб одамларнинг ҳалок бўлишидан чўчиб ўтиришгани йўқ.

Исломни йўқ қилиш

Бундан Мағриб мамлакатлари ҳам истисно эмас. Рабат католик архиепископининг вакили гувоҳлик беришича, 150 га яқин миссионерлар Марокашда фаол ҳаракат олиб боришмоқда. Жазоирдаги инжилчилар фаолияти эса янада таъсирлидир; янги протестант черковлари кўринарли жойларда жойлашган. Бу ерга ҳорижий миссионер руҳонийлар Франция, Миср Иорданиядан ташриф қилиб туришибди. Буларнинг ҳаммаси маҳаллий матбуот кўз ўнгида рўй бермоқда, улар эса бунчалик диний оқимларнинг эркинликларидан ҳайратда. Буларга Африка мамлакатларининг ҳайрон қолдирадиган даражада чидаб туришларини ва Вашингтоннинг Инжилчилар черковига бераётган ёрдамлари ортиқча изоҳ талаб қилмаса керак.
Американинг Жанубий Королина штати Халқаро Колумбия университети “шокли миссионерлик” бўйича мутахассисларни тайёрлашмоқда. Уларнинг мақсади - Американинг  2002 йили нашр қилган «Mother Jones» журналининг махсус сонида айтилишича  – “Исломни йўқ қилишдир”. “Жануб баптистлар конвенти”га тегишли уч мингдан ошиқ “янги туғилганлар” хатарли бўлишига қарамай мусулмон мамлакатларига бориб, мусулмонларни насронийлаштиришга тайёр эканини билдиришган.
Жануб баптистлар конвенти  - Ироқни босиб олишига “фотиҳа” берганини эслатиб ўтиш жоиз. Шу ҳодисдан кейин уларнинг сафини АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер тарк қилган эди. Ироқда «Samaritan’s Purse» нодавлат ташкилоти конвентга тегишлидир. Бу ташкилотга Билли Грэм ўғли Франклин Грэм раҳбарлик қилмоқда. Бундай ташкилотлар ислом дунёсида юз минглаб библия нусхаларини тарқатишмоқда. Черков ва ибодатхоналарни қуришмоқда ҳамда қийин аҳволга тушган ва динларидан шубҳаланаётган мусулмонларнинг жонларини сотиб олишмоқда. Бундай ташкилотлар дунё бўйлаб саноқли эмас, ҳатто ўнлаб ҳам эмас (улар жуда кўпдир).
Мусулмонлар ўз ораларида “энг зўр”и, “энг тўғриси” ким эканини аниқлаш билан овора бўлиб турган бир вақтда, бизнинг мамлакатлар инжилчи черковларининг ҳақиқий  ҳарбий стратегиясини амалга ошириш майдонига айланиб бормоқди. Улар Исломни сиқиб чиқариш ва қалбларни овлаш билан шуғулланишмоқда.
Инжилчиларнинг стратегияси йиллар мабойинида ўзгараётгани йўқ. Бугун ҳукуматни Барак Обама ва  демократлар эгаллаб, уларнинг фаоллиги сустлашиб улар пана жойга киргани билан, улар асло тўхтагани йўқ. Исталган вақтда Оқ Уйга уларнинг одами келиб қолиши мумкин.

Абу Муслим таржимаси
(Ансар.Ру)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase