Украина қўшинлари тезкор қарши ҳужумда деярли бутун Харьков вилоятини қайтариб олиб, Россияни йирик мағлубиятга учратди. Ушбу муваффақият Ғарб қурол тизимларидан максимал даражада фойдаланишни ўз ичига олган кампания натижаси бўлди.
Бу ҳақида Америка урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига таяниб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.
Узоқ муҳокама ва кейин Киевнинг Херсон вилоятига қаратилган қарши ҳужум операцияси ҳақида эълон қилиши рус қўшинларини сўнгги бир неча кун ичида Украина кучлари ҳал қилувчи ҳужумлар уюштирган секторлардан чалғитди.
Украина Қуролли Кучлари Харьков ва Херсон вилоятларидаги Россия қуруқлик линияларига ҳужум қилиш учун HIMARS ва бошқа Ғарб тизимларидан фойдаланган ва бу операция муваффақиятли ўтиши учун замин яратган.
Украина ҳукумати жанубдаги зарбаларни намойишкорона равишда муҳокама қилиб, русларни Харков вилоятидаги ниятлари ҳақида муваффақиятли чалғитди.
Ҳозирги қарши ҳужум урушни тугатмайди, дейди ISW экспертлари. Украина шимоли-шарқидаги кампания охир-оқибат ниҳоясига етади, бу эса рус қўшинларига барқарор мудофаа чизиғини тиклашга ва, эҳтимол, ҳатто маҳаллий қарши ҳужумларни бошлашга имкон беради.
Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудни озод қилишни якунлаш учун янги қарши ҳужум операцияларини бошлаши керак, шу муносабат билан уруш 2023 йилгача чўзилиши мумкин.
Украина урушнинг боришини ўз фойдасига бурди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Киев асосий жанговар ҳаракатлар жойи ва характерини тобора кўпроқ белгилаб беради ва Россия Украинадан кучайиб бораётган жисмоний ва руҳий босимга борган сари ноадекват жавоб беради.
ISW таҳлилчиларининг асосий хулосалари:
Украина қўшинлари тезкор қарши ҳужумда деярли бутун Харьков вилоятини қайтариб олиб, Россияни йирик оператив мағлубиятга учратди.
11 сентябрь куни Украина ҳукумати Запорожье атом электр стансиясидаги сўнгги ишлаётган реакторни тўхтатди.
Россия Мудофаа вазирлиги россиялик қўшинлар Харьков вилояти бўйлаб позицияларни тарк этаётганини тасдиқлади.
Украина кучлари халқаро чегаранинг жанубидаги Волчанск ва Великий Бурлук шаҳарлари томон йўл олди.
Украина кучлари позицион жанглар олиб боришда ва Жанубий ўқ бўйлаб Россия ҳарбийлари, логистика ва транспорт воситаларига зарба беришда давом этмоқда.
Рус кучлари Авдеевка ва Бахмут атрофида чекланган қуруқлик ҳужумларини амалга оширди.
Россия ҳукумати Украинадаги операцияларни қўллаб-қувватлаш учун турли хил ташқи манбалардан жанговар кучларни жалб қилишда давом этмоқда ва кўнгиллилар учун компенсация тўлашга ҳаракат қилмоқда.
Украинанинг сўнгги қарши ҳужумлари муваффақияти, эҳтимол, Россиянинг аннексия бўйича референдумлар эълон қилишни номаълум муддатга қолдирилишга ёрдам берган бўлиши мумкин.
Америкалик таҳлилчилар: Украина урушнинг боришини ўзгартирди
Бироқ, у 2023 йилгача чўзилиб кетиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар