Унинг таъкидлашича, россиялик мусулмонлар "Исломий давлат" террорчилик гуруҳи аъзолари (ИШИД) "Сурияда мусулмон давлати, халифалик қураётгани"га ҳеч қачон ишонмаган.
"Ҳалифалик - бу ҳамма одамлар бир-бирини ҳурмат қилган ва тинч-тотув яшаганидадир. Бугун Россия Худонинг халифалигидир", - дейди Талғат-хазрат.
Шу билан бирга, муфтийнинг қайд этишича, Россияда ҳали қилинадиган ишлар бор. Шу нуқтаи назардан у, хусусан, анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш бўйича яқинда қабул қилинган давлат сиёсатининг асосларини эслатиб ўтди, деб ёзади "ТАСС".
Россиянинг олий муфтийси Россияни "Худонинг халифалиги" деб атади
Россия ҳозирда анъанавий қадриятлар сақланиб қолган, турли миллат ва дин вакиллари тинч - тотув яшаётган ҳақиқий "Худонинг халифалиги" дир, деди Россия Олий муфтийси Талғат Тожуддин сешанба куни "Православлик ва Ислом – глобал тинчликка эришиш йўлида динлараро мулоқот" халқаро конференциясида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар