Ҳаммаси оддий бир нарсадан – нефть қазиб олишни давлат мулкига айлантиришдан бошланди. Айнан нефть туфайли Венесуэла 1950 йилларда Латин Америкасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад кўрсаткичи бўйича учинчи ўринни эгаллади. Хусусий мулкни давлат мулкига айлантириш бу ишни бир пастда тўғирлаб қўйди ва даромад пастга қараб ҳаракатлана бошлади.
Шунда меҳнаткашлар учун маҳсулотларга қатъий нархлар белгилаб қўйилди. Маҳсулотлар йўқола бошлади. Айбдорлар, ўзингиз тушунасизки, фақат пиндослар ва чайқовчилар эди. Чайқовчиларга қарши кураш учун магазинларга қўшинлар киритилди. Лекин нимагадир маҳсулотлар пайдо бўла бошламади. Одамлар кўчага чиқа бошлади. Исёнларни бостириш учун қўшинларга туалет қоғози билан мукофот бериларди.
2016 йил, Янги йилни нишонлаш лозим бўлган бир пайтда, халқ учун ўйинчоқлар масаласи оддий ҳал қилинди: хусусий шахслардан 4 миллиондан ортиқ ўйинчоқ мажбурий равишда давлат ихтиёрига олиб қўйилди. Хўш, нима деб ўйлайсиз? 2018 йилга ҳеч ким ўйинчоқ олиб кирмади.
Мамлакатда бозор курсидан анча фарқ қиладиган расмий доллар курси жорий қилинди. Бу жараённи бошқаришга Чавеснинг яқинларидан яна бири - Алехандро Андраде қўйилди. У собиқ тансоқчидан ғазначилик раҳбарига айланди. Бу лавозимда у дўстларига боливарни имтиёзли нархда алмаштиришга имкон бериб, бир миллиард доллар ишлаб олди.
Халқ манфаатлари учун «шонли» меҳнат қилгач, Андраде Флоридага кўчиб ўтди ва у ерда ўтган йилнинг ноябрида бу миллиард учун ўн йил қамоқ жазосини олди. Ўзининг сўнгги сўзида довюрак коммунист пиндосларга қарши Венесуэла халқи бахти учун кураш бўйича барча шерикларини топширишни ваъда қилди.
Шу билан бир вақтда, нефть саноатининг пасайиши рўй берди. Венесуэла давлат нефть компанияси — PDVSA — гиннеснинг мутлақ рекордини қўйди. Бу ишни у «Роснефть»чалик уддалай олмади. Сиз бунинг имкони йўқ деб айтарсиз, лекин Мадуро яхшилаб ҳаракат қилди.
Венесуэлада нефть қазиб чиқариш 3,8 млн баррелдан уч, кейин эса икки млн баррелгача пасайди. Мамлакат иккита асосий ҳомийси – Россия ва Хитой олдида нефть етказиб бериш ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмай қўйди. Юзага келган вазиятда венесуэлаликлар, албатта, Россияни ёмон аҳволда қолдиришни афзал кўрди.
Ишлаб чиқаришни кўтариш учун Мадуро 2018 йилнинг апрелида PDVSA раҳбариятини ҳибсга олди ва компанияга ҳарбий шахс - генерал-майор Мануэль Кеведони раҳбар қилиб қўйди. Генерал-майор шу ондаёқ «социализмни чуқурлаштириш»га ваъда берди. Социализмни чуқурлаштириш унинг назарида жуда оддий – «саботажчилар» ва «ўғрилар» маошини оширишдан тўлиқ воз кечиш бўлиб кўринарди. Янги раҳбар компаниянинг барча ишчилари ва муҳандисларини шундай деб атарди. Мамлакатда инфляция бу пайтга келиб, йилига 1,4 млн фоизни ташкил қиларди ва саботажчилар маоши нолга қараб интиларди. Саботажчилар оммавий равишда ишдан бўшай бошлади. Датчиклар ва вентиллар олдига уларнинг ўрнига аскарлар қўйилди.
Аскарлар датчикларни ўқий олмасди. Ишлаб чиқариш яна, бу сафар том маънода, жисмоний жиҳатдан тушиб кетди: нефть миноралари бузилди, қувурлар ёрилиб кетди. Иқтисодий ҳалокатга экологик ҳалокат қўшилди: июль ойида маҳаллий аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган Гуарапиче дарёсига шундоққина завод ёнидан 100 минг баррель нефть оқиб чиқди. Яқин жойларда жойлашган мактабларда синфларни ёпишга тўғри келди. Бунда ҳам душманлар айбдор деб топилди, албатта.
Нефть қазиб олиш яна пасайди – бу сафар 1,4 млн баррелгача. Қазиб олинган нефть тўлалигича экспортга – Россия ва Хитой олдидаги қарзларни тўлаш учун жўнатиларди. Нефтни қайта ишлаш заводлари ишдан тўхтади. Мамлакатга бензин четдан олиб кирила бошлади. 2018 йилнинг ўрталарига келиб, кунига 300 минг баррель нефть олиб кириларди. Бунинг учун бензовозлар керак эди. Бензовоз ҳайдовчилари PDVSA ишчилари ортидан худди шу сабабларга кўра ишдан бўшай бошлади. Одамлар бензин кутиб ўзи билан каша ва бутерброд олган ҳолда беш кунлаб навбатда турарди.
Мамлакатда ҳамма нарса барбод бўла бошлади. Сув, электр токи, шаҳар инфратузилмаси – буларнинг ҳаммаси ишдан чиқди. Қайиқ ва эшаклар яна анъанавий транспорт воситаларига айланди. Госпиталларда мурдалар ёрилиб кета бошлади.
Ёрилиб кетаётган мурдалар боливар инқилоби ғалабасининг табиий оқибати эди: морг бор, электр токи эса йўқ эди. Қариндошлари ўликларни дафн этишдан бош тортарди – бунга уларнинг пули йўқ эди. Давлат ҳам худди шу сабабга кўра уларни дафн этишдан бош тортарди – пул етишмасди. Морг ходимларида махсус қўлқоплар, противогазлар ва хлорка ҳам йўқ эди.
Соғлиқни сақлашни давлат тасарруфига ўтказиш унинг ҳалокатига олиб келди. Мамлакатда болалар ўлими кўрсаткичлари Колумдан олдинги давр кўрсаткичларига яқинлаша бошлади. Қизамиқ каби қадимги касалликлар пайдо бўла бошлади. 2009 йил мамлакатда 36 минг киши безгакка чалинган бўлса, 2017 йил бу кўрсаткич 406 минг кишига етди. Қўшни мамлакатлар хавотирга тушди: венесуэлалик қочқинлар ўзи билан сариқ касалдан тортиб силгача бўлган турли юқумли касалликларни олиб келарди.
Режимнинг қонунийлиги пачаваси чиқа бошлади. Мамлакатда ғалаёнлар юзага кела бошлади. Лекин уларнинг ҳаммаси бир хилда бостириларди: титушкалар томонидан етакчиларнинг ҳибсга олиниши, қийноққа солишлар ва қатл этиш оддий ҳолатга айланиб қолганди. Бу титушкалар Венесуэлада colectivos деб аталарди. Бу бир пачка туалет қоғози учун ҳам одам ўлдиришга тайёр бўлган қашшоқ ҳудудлар аҳолиси эди.
Фернандо Альбан ислм мухолифат етакчилар бири махфий полиция биносининг ўнинчи қаватидан ташлаб юборилди ва бу ҳолат ўз жонига суиқасд деб эълон қилинди. Мамлакатга юз мингга яқин кубалик «парамилитариз» олиб кирилди. Концлагерлар ва қийноқхоналарда жой етишмасди, лекин бунинг ҳам чораси топилди – шаҳарларда савдо майдонлари бўм-бўш эди. 1960-йиллар Каракаснинг гуллаб-яшнаши ва муваффақиятлари тимсоли бўлган El Helikoid улкан савдо марказининг бўшаб қолган биноси кийноқ марказига айлантирилди.
2018 йил Венесуэлада 4228 та норозилик намойишлари бўлиб ўтди, шундан 269 таси шафқатсиз бостирилди. Бу намойишларнинг аксарияти сиёсат билан боғлиқ эмасди.
Айниқса, касалларни даволаш учун ҳеч қандай дори-дармонлар йўқлигидан шикоят қилган шификорларнинг ҳисбга олиниши алоҳида ажралиб турди. 130 дан ортиқ савдогар «иқтисодий саботаж» учун ҳибсга олинган, 200 га яқин ҳарбий ҳибсга олинган.
Colectivos, кубаликлар ва сайловлардаги таҳдидларга қарамай, норозилик ўсиб борарди. 2015 йил Миллий ассамблеяга бўлган сайловларда мухолифат ғолиб чиқди. Мадуро шу ондаёқ ассамблеяни ноқонуний деб атади, унинг ўрнига эса, хотини ва ўғли ҳам иштирок этадиган Конституционал ассамблеясига асос солди.
У Конституционал ассамблеянинг Миллий ассамблея олдидаги афзалликлари ҳақида катта ва оташин нутқ қилди. «Менинг ортимдан борасизми? Конституционал ассамблеяни қўллаб-қувватлайсизми ёки мухолифатними? Зўравонликни хоҳлайсизми? Ўлимни хоҳлайсизми?» - даъват қилди Мадуро. Бу оташин нутқ фермадаги молларга қаратилганди. Афтидан, собиқ автобус ҳайдовчиси Оруэллнинг «Ҳайвонлар фермаси» асарини ўқимаган кўринади.
Олий муд мамлакатдан тўлиқ таркибда чиқиб кетди. 2018 йил Мадуронинг сайланиши (67% титушка, қийноқлар ва «коммунерос» билан) биронта нормал давлат томонидан тан олинмади. Бунга жавобан Мадуро халққа шахсан ўзи келажакка бориб келгани ва у ерда ўз раҳбарлиги остида гуллаб-яшнаган Венесуэлани кўрганлигини хабар қилди.
Мамлакат концлагерга айлана бошлаши билан, президент ўзининг келажакка ташрифи ва оққушлар билан суҳбат ҳақида тобора тез-тез ҳикоя қила бошлади. У ўзига қилинган суиқасдлар ҳақида гапириб, венесуэлалик чепигларни солсберг шпилларига қараб завқланиш ҳақида сўзлайди. Декабрда Колумбияда консерватив президентга суиқасд қилишга қарор қилган учта венесуэлалик қўлга олинди.
Мадуро Россия тажрибасини фаол ўзлаштириб олди.
2015 йил у ўзининг «Қрим бизники» операциясини амалга оширди ва Эссекибо туманини, яъни қўшни Гайяна ҳудудининг учдан икки қисмини асл Венесуэла ҳудуди деб маълум қилди. Бу Эксон Мобил Эссекибода нефть топганидан кейин рўй берди.
2016 йилдан бошлаб режим чет элликларни гаровга ола бошлади: 59 нафар Колумбия фуқароси ҳибсга олинди ва «Сиз террорчиларсиз» сўзлари билан қамоқхонага ташланди. Аҳолининг 80 фоизи очликдан қийналаётган мамлакатда Мадуро режими қўшни Колумбиядаги FARC дан тортиб Ливандаги Ҳизбуллоҳ ташкилотигача турли террорчиларни қўллаб-қувватлай бошлади.
2018 йил охирига келиб, мамлакат энг қуйи шўнғиш нуқтасига етди. Иқтисодиёт қўшимча 18 фоизга қисқарди. Аҳолиси 30 миллион кишидан иборат бўлган мамлакатдан 3 млн киши – Европага муҳожирлар инқирози энг юқори нуқтага етган даврдагидан ҳам қочиб кетди. Қолган аҳолининг учдан бир қисми хорижий ҳарбий интервенция фойдасига фикр билдирди.
Мамлакатда итлар ва ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар ҳам ейилмоқда. Каннибализм ҳолатлари бошланди. Айрим ҳудудлардаги вазият очарчилик ёқасига келиб қолганди.
Ейиш учун ҳеч нарса йўқлиги дўкон расталарида гўшт пайдо бўлганида унинг ҳидланиб, бижғиб қолган бўлишига халал бермасди – давлат сектори, нима ҳам дердик.
Очарчиликка жавобан Мадуро аҳолида қўлида бўлган чорва молларининг давлат тасарруфига ўтказилишини эълон қилди, августда эса ички савдо вазирлигини ташкил қилди: унга мамлакатда қолган хусусий бизнесни талаш топширилди.
Халқаро ёрдам илинжида Мадуро нефть активларини сотиб юборишни бошлади. Табиийки, ўғирланган нарсаларни сотиб олиш билан халқаро миқёсда бошқа мамлакатлардан ажратиб қўйилган мамлакатлар, шунингдек, буни ўзига эп кўрадиган Хитой шуғулланди. Натижада моргдаги мурдалар ёрилиб кетаётган мамлакатга «Роснефть» 17 млрд доллар, «Газпром» эса – яна 7 млрд доллар маблағ киритди. Бу инвестицияларнинг истиқболи жуда оддий. Агар Мадуро ағдариб ташланадиган бўлса, бу пуллар йўқолди деганидир. Агар Мадуро – қийноққа солишлар, концлагерлар ва colectivos ёрдамида – ҳукумат тепасида қоладиган бўлса, унинг ўзи Россияни «ухлатиб» кетади.
Манба: Новая газета (Юлия Латынина)
Абу Муслим таржимаси