Уч кун олдин Ўзбекистоннинг Россия билан газ ва нефт соҳасидаги келишувларидан норози бўлиб, танқидий пост ёзган эдим. Кеча бир учрашув бўлди. Унга мени ҳам таклиф қилишди. Жами бўлиб саккиз-ўн журналистлар, блогерлар ва сиёсатшунос сифатида мен таклиф қилишди. Бизнинг саволларимизга икки давлат мулозими жавоб беришди. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Ўзбекнефтегаз АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев. Учрашув соат 11:30ларда бошланиб, учрашув тугаганида вақт 15:40 бўлганди. Биз бу икки мулозимга ўзимизни қизиқтирган барча саволларни бердик. Ҳеч қандай цензура бўлгани йўқ. Мулоқот жуда очиқ ва самимий руҳда ўтарди.
Тўрт соатлик учрашувни бу ерда ёзишни имкони йўқ. Энг асосий хулоса: Ўзбекистон ўзининг ҳаққини бировга текинга еки арзон гаровга бергани йўқ. Ўзбекистон бошқалар учун оғир ҳамкор бўлса бордир, лекин енгил ва онсон ҳамкор эмас. Озодлик текширувида айтилган маълумотларни иккига бўлиш мумкин. Бир қисм маълумотлар шархланганда, вазият ойдинлашади. Яни баъзи маълумотлар мутлақ нотўғри кетган. Мисол учун, Ўзбекистон ҳали Россия билан Атом Электростанцияси қуриш борасида, аниқ келишувга келгани йўқ. Музокаралар кетаяпти экан. Томонлар ҳали тортишаяпти, нарх, муддат ва бошқа масалаларда...
Энди баъзи деталлар. Ўзбекистонда жами 294 газ ва нефть конлари мавжуд. Улардан 176 таси – қўшма корхона. Қўшма корхоналардан 2 донаси Газпром билан, 13 – Лукойл билан, қолганлари Кореа, Малайзия ва ҳ.к. давлатларининг компаниялари билан тузилган. Яъни, “Россиянинг компаниялари Ўзбекистоннинг нефт ва газ соҳасини эгаллаб олди” деган тасаввур, мутлақ ўринсиз.
Озодликнинг текширувида айтилган “35 йилга берилган газ кони” ҳақида. Гап фақат битта газ кони ҳақида кетаяпти. Энергетика вазири қўлидаги ёпиқ контрактни очиб, ушбу участканинг картасини ҳам кўрсатди. Тасаввур қилинг, сизни ерингизда газ еки нефть бор. Қўлингизда маълум миқдорда пул ҳам бор. Энди, ўша пулларни самарали фойдаланиш учун, ўзингизни ерингиздаги газ ва нефтни қазиб олишни инвесторларга таклиф қиласиз. Ерингизда қанча газ ва нефт борлигини дунёдаги жиддий “текширувчи” (оценщик) компанияларга мурожаат қиласиз.
Ўртада, сизнинг ер майдонингиздаги газ еки нефтнинг тахминий қиймати белгиланади. Бирон бир инвесторга сотсангиз, кейин “тайёр махсулотни тақсимлаш” (СРП – Совместный раздел продукта) бўйича, келишув контракти имзолайсиз. Ер-кон Ўзбекистонники, технологиялар, разведка қилиш, қазиб чиқариш – барчаси инвесторники.
Яъни, Ўзбекистон давлат бюджетидан бир сум ҳам сарфланмаган. Ҳаттоки, Ўзбекистон кафолат ҳам бермайди. Лекин, қазиб олинган махсулот борасида, келишув бўлади. Қанча кўп махсулот олинса, шунчалик махсулотни тақсимлаш схемаси ўзгариб боради. Агар кам махсулот олинса – Ўзбекистонга камроқ фойда бўлади, лекин махсулот кўпроқ олинса, инвесторга ҳам кўпроқ фойда, Ўзбекистон тарафига ҳам. Контрактга кўра, махсулотни тақсимлашнинг бошлангич кўрсатгичи 50-50 миқдор қилиб белгиланган. Энди, агар инвестор бу ерни ўзига олиб, у ердан махсулот чиқара олмаса – бу инвесторнинг муаммоси, Ўзбекистон томони ҳеч қандай кафолат бермас экан.
Нима учун 35 йил? Вазирнинг айтишича, бутун дунёда бундай контрактлар шундай узоқ вақтга тузилади. Бу муддатнинг 8 йили геологик разведка ишларига кетади. Шу контракни, айтайлик, 10-15 йилга ҳам қилиши мумкинми? Мумкин, унда Ўзбекистон томони кафолат бериши керак, тайёр махсулотни тақсимлашда 50/50 эмас, инвесторга катта миқдорда махсулот бериши керак. Чунки, инвестор, харажатларини чиқариб олишни ўйлайди, қолаверса – фойда олишни. Вазирларнинг айтишича, Ўзбекистонга инвестор олиб келиш – жуда қийин иш.
Мулозимларнинг айтишича, Ўзбекистонда қонунчиликни ўзгартириш керак, яъни, контрактларни Олий Мажлис тасдиқлашни киритиш мақсадга мувофиқ; ишлаб турган конлар ташқи инвесторларга берилмаслиги керак. Мулозимлар ўз ходимларининг ойликлари пастлигидан нолишди, ходимлар хорижий компанияларга кетиб қолишаётганини айтишди.
Энди, “келишувлар, контрактлар нега ёпиқ?” деган савол бўйича. Бу бутун дунёдаги барча кампанияларнинг ишлаш формати экан. Мутасаддиларнинг айтишича, мисол учун, қўшни Қозоғистон, еки Озарбайжонда имзоланган ҳалқаро келишувларни ҳам олиб ўқиш имконсиз, бу контрактлар ҳам тўлиқ ёпиқ. Вазир Мирзамахмудов қўлидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони бўйича келишувни очиб, ундаги “Конфиденциальность” деган бўлимни кўрсатди.
Тўрт соатлик мулоқотда, журналистлар ва блогерлар, мен ҳам, бу икки мулозимни саволлар хужумига тутдик. Мулоқот охирида, вазият анча мураккаб эканини, агар бор маълумотлар жамиятга кенг тушунтирилса, одамларнинг тасаввуридаги “Эх, бутун бир газ ва нефт ресурсларимиз Россияга бериб юборилибди” деган тасаввур ўзгаришига ишондик.
Бутун бир газ ва нефт ресурсларимиз Россияга бериб юборилганми?
Уч кун олдин Ўзбекистоннинг Россия билан газ ва нефт соҳасидаги келишувларидан норози бўлиб, танқидий пост ёзган эдим. Кеча бир учрашув бўлди. Унга мени ҳам таклиф қилишди. Жами бўлиб саккиз-ўн журналистлар, блогерлар ва сиёсатшунос сифатида мен таклиф қилишди. Бизнинг саволларимизга икки давлат мулозими жавоб беришди. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Ўзбекнефтегаз АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев. Учрашув соат 11:30ларда бошланиб, учрашув тугаганида вақт 15:40 бўлганди. Биз бу икки мулозимга ўзимизни қизиқтирган барча саволларни бердик. Ҳеч қандай цензура бўлгани йўқ. Мулоқот жуда очиқ ва самимий руҳда ўтарди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Камолиддин Раббимов
Сиёсатшунос