Шубҳасизки, Путин унга ҳокимит тепасида қолиш имконини берадиган схема топган. Аввалроқ Россияда РФ раҳбари таъсир кучини йуқотмаслик учун бориши мумкин бўлган яна учта йўл муҳокама қилинганди. Масалан, Конституцияга тузатиш киритиш Путинга келажакда ишга жойлашишнинг учта вариантини таъминлаши мумкин:
Давлат кенгаши раҳбари
Ахборот манбаларининг таъкидлашича, ўзини таништириш ва хатларга имзо қўйишда Путин барча лавозимлари орасида охирги пайтларда Давлат кенгаши аъзоси эканлигига қўпроқ эътибор қаратмоқда. Изоҳ беришларича, ушбу орган эндиликда янада муҳим аҳамият касб этади.
Федерация кенгаши Спикери
Конституциядаги ўзгаришларга мувофиқ, Россия ҳукуматининг ушбу органи мақоми кўтарилади. Янги барча кучлар вазирларини тайинлашда президент Федератсия Кенгаши билан маслаҳатлашишга мажбур бўлади ва айни ўша идора барча судлар раҳбарларининг истеъфога чиқишига яшил чироқ беради. Уларнинг таъкидлашича, шу тарзда Путин ҳали ҳам назоратни қўлида ушлаб туради.
Конституцион суд Раиси
Конституцияга ўзгаришларга мувофиқ, энди Конституцион суд президентнинг илтимоси билан парламент томонидан қабул қилинадиган қонунларнинг конституцияга жавоб беришини тасдиқлаши мумкин. Бу Путинга қонун чиқариш жараёнида қатнашиш ва зарур ҳолларда унга ёқмайдиган қонунни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш имконини беради.
Аввалроқ Италиянинг Corriere della Sera газетасига берган интервьюда Путин айтишича, 2024 йилдан кейин сиёсатдан кетиш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Энди Россия президентининг бундай гапириш учун жиддий сабаблари борлиги аниқ бўлди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бошиданоқ Россия Федерацияси Конституциясига киритилган ўзгартиришлар Путиннинг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган эди.
Россиялик сиёсатшунос Валерий Соловейнинг таъкидлашича, Путиннинг президентлик муддатини бекор қилишга розилик бу ҳокимиятни кейинги ўтказишни яшириш учун қилинган операция. Унга кўра, руслар етакчиси барибир ҳукуматни тарк этади ва бу 2022 йилгача содир бўлади.
Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия Федерацияси раҳбари ўз лавозимида 2036 йилгача қолиши мумкин.
"Конституцион ўзгартиришлар бўйича Путиннинг шарти деб номланган умумхалқ овози каби Конституциявий суднинг қарори, қатъий назорат остида бўлган сиёсий тизимда Кремль учун фойдали бўлиши аниқ. Бу расмий равишда конституциявий чекловлар сақланиб қолганига қарамай, ҳозир 67 ёшда бўлган Путин учун 2036 йилгача яна иккита президентлик муддатига йўл очади", деб ёзади Bloomberg.
OBOZREVATEL хабар қилишича, 10 март куни Россия Федерацияси президенти РФ Владимир Путин конституцияга унга қайта сайланиш имконини берадиган ўзгартиришларни қўллаб-қувватлади. Натижада Давлат думаси Россияда президентлик муддатларини бекор қилиш учун овоз берди.
Абу Муслим таржимаси