close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги 20-йиллар бўсағасида

Умумжаҳон бозорлари ва Россия қимматли қоғозлари, хусусан рублнинг жаҳон бозоридаги инқирози - бу янги 2020 йилнинг бошланиши эмас, балки унинг шиддатли давомидир. Бу Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий қарама-қаршиликларнинг кучайиши (Ироқдаги АҚШ-Эрон қарама-қаршилиги ва Суриядаги Туркия-Россия қарама-қаршилиги) ва, албатта, Хитойда пайдо бўлган короновирус пандемияси билан бошланиб, у глобал иқтисодиётда тизимли ўзгаришларни келтириб чиқарди ва эҳтимол, сиёсатда ҳам ўзгаришларга олиб келади.

Жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар билан ҳаммаси тушунарли - унинг асосий йиғиш цехига зарба бўлганлиги аниқ. Гарчи ўта қаттиқ чоралар натижасида, Хитой ушбу жараённи назоратга олишга ва ишлаб чиқаришни тиклашни бошлашга муваффақ бўлса ҳам, уни тўхтатишнинг оқибатлари ва бу чоралар (кўп жиҳатдан давом этмоқда) ва энг муҳими, хитойликларнинг барчасини заҳарлагандай хурофот шундаки, кўпгина таҳлилчилар Хитойнинг ўзи учун жиддий ижтимоий муаммоларни башорат қилмоқда, бу унинг ўсиш салоҳиятига путур етказади.
Ушбу пандемиянинг ижтимоий оқибатлари бундан ҳам кескин. 800 миллион (!) киши Хитойда қаттиқ карантинга жойлаштирилди ва 15 миллион киши Европанинг қоқ марказида, ширин ҳаётга (la dolce vita) кўникиб қолган ва ҳозирда ҳолдан тойган Италияда карантин ҳолатида. Бошқа давлатлар ҳам пандемияни юқтирмаслик учун қаттиқ чоралар кўрмоқдалар.
Саудия Арабистони Умра зиёратини бекор қилди ва бундай динамикани давом эттириш билан бу йил ҳаж бекор қилиниши эҳтимоли бор деб тахмин қилиш мумкин. Кўплаб мусулмон давлатларида жамоавий диний амалиёт кескин чекланган - жума намози ва умуман жамоат намозлари бекор қилинади ёки вақти қисқартирилди, масжидларда ифторлик ва таомлар тақиқланади, бир-бирларига қўл бериб саломлашмаслик тавсия қилинмоқда ва ҳоказо. Бундай чоралар кўрилмаган ва пандемия айнан шиаларнинг диний марказларини «жароҳатлаган» Эрон минтақада ушбу инфекцияни юқтириш учун замин яратди. Бу мусулмонлар ва умуман, соғлом фикрловчи одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигига яққол мисол бўла олади.
Бу шаритларда бозорлар ва валюталарнинг қулаши - бу оддий одамлар, айниқса келажакда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур товарлар ғамлаб қўйишга, бундай карантинга тайёрланаётганлар учун керак бўлмаган нарса. Шунга қарамай, уларнинг бир нечтаси кўп мамлакатларда рецессия шароитида бўлган ва компанияларнинг ёпилишига ёки иш ўринларини қисқартириш натижасида харажатларининг камайишига олиб келадиган валюталар ва қимматли қоғозларнинг қулаши билан кўпчилик мавжуд даромад манбаларини йўқотишлари мумкин.
XXI асрнинг 20-йиллари кўпгина давлатларда ва уларнинг орасидаги ижтимоий ва сиёсий зиддиятларни кучайтириб юборган ва буюк иқтисодий депрессия билан бошланган XX асрнинг 20-йилларини эслатиб юбормоқда. Ундан сал олдин келган ва ер юзидаги аҳолининг қарийб 30 фоизини (тахминан 550 миллион киши) касал қилган ва 3-5 фоизини (50-100 миллион) ўлдирган «испанка» эпидемиясини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Албатта, бугунги кунда инсоният анча яхши ташкил этилган, жиҳозланган ва маълумотга эга, бу бизга короновирус билан боғлиқ вазит бундай миқёсга етиб бормаслигига умид қилишимизга имкон беради, аммо бу катта ривожланиш туфайли йўқотишларга, шу жумладан ваҳима ва миш-мишларнинг бозорлар тебраниши ва иқтисодий ривожланишга таъсир этиш борасида йўқотишларга нисбатан анча сезувчандир.
Ўтган асрнинг 20-йиллари инқирози пировардида тоталитар - ёки коммунистик, ёки фашизм характеридаги режимлар қарор топиши билан якун топди, улар ўртасидаги зиддиятлар эса бу инқироздан олдин юзага келган таъсир доиралари ва чегараларни ўзгартиршига интилишга сабабчи бўлди ва охир-оқибат, Иккинчи жаҳон урушига олиб келди.
Инсоният бу сафар унга қарши тура оладими? Буни фақат Аллоҳ таоло билади. Аммо, катта эҳтимоллик билан биз ўта хавфли кунлар келади деб тахмин қилишимиз мумкин.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase