Бир вақтлар Германиядаги фашизмни ўрганган, асли яҳудий тадқиқотчи аёл Ханна Арендт “Ёвузликнинг шу қадар оддийлиги” (рус тилида “Банальность зла”) асарини ёзган эди. Унда Арендт иккинчи жаҳон урушидан кейин қамоқда сақланаётган Эйхман исмли немис офицерини психологиясини ўрганади ва хулоса қилади: “Эйхман ҳеч қачон онгли антисемит бўлмаган, уни нияти фақат каръера қилиш ва тизимга содиқ қолиш эди” деб ёзади.
Бугун Исроил ва сионистлар қилаётган ишларни “шунчаки эрмакка қилинаётган ёвузлик” деб таърифлаш мумкин. Гитлер минглаб, миллионлаб бегуноҳ одамларни ўлдириб, демократик парламентларда чиқиш қила олмаган. Буни йўлини топа олмаган. Нитаньяху топди. АҚШ икки стандартлиликда янги маррага кўтарилди.
1947 йилдан буён Исроил фақат босқинчилик билан шуғилланди. Неччи миллионлаб одамларни ўз уйларидан, жойларидан қувди. Фаластинни қанча ерларини босиб олди. Қўшни давлатларни ерларини босиб олди. Кейинги 9-10 ойни ўзида 40 минг дегуноҳ инсонни шунчаки ўлдирди. Буларнинг кўпчилиги болалар ва аёллар.
Кўпчилик яҳудийларни “ақлли миллат” дейди. Ақлли миллат бу қадар қутурган зулмларга боши билан шунғимас эди. Ақлини йўқотган миллат ва давлатгина 70-80 йил давомида узлуксиз зулмлар қилиб, босқинчиликлар қилиб, оддий ҳуқуқ ва инсоний талабларни инкор этиб, давлат сифатида узоқ муддат яшашга умид қилиши мумкин. Исроил энди фақат куч ҳисобига яшаб туриши мумкин. Лекин, дунёда кучлар нисбати барибир ўзгаради. Исроил, худди ғарбни бошига боғланган оғир тошга ўхшайди. Бу тош ғарбни сув остига чўктириб бошлади.
"Эрмакка қилинаётган ёвузлик..."
Бир вақтлар Германиядаги фашизмни ўрганган, асли яҳудий тадқиқотчи аёл Ханна Арендт “Ёвузликнинг шу қадар оддийлиги” (рус тилида “Банальность зла”) асарини ёзган эди. Унда Арендт иккинчи жаҳон урушидан кейин қамоқда сақланаётган Эйхман исмли немис офицерини психологиясини ўрганади ва хулоса қилади: “Эйхман ҳеч қачон онгли антисемит бўлмаган, уни нияти фақат каръера қилиш ва тизимга содиқ қолиш эди” деб ёзади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Камолиддин Раббимов
Сиёсатшунос