close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуддуси шариф

Ислом ақидасида Қуддуси шарифнинг диний томондан эътиборли мақоми бордир. Бу фикрга мусулмонларнинг барча тоифалари, мазҳаблари ва қарашлари ҳамфикр бўлганлар. Демак у бутун бир умматнинг ижмоъсидир. Мусулмонларнинг  барчалари Қуддуси шарифни ҳимоя қилишни вожиб деб билишлари, уни қизғанишлари, унинг муқаддасотларини, ҳурматли жойларини ҳимоя қилишлари, унинг ҳимояси йўлида ва унга тажовуз қилганларга қарши бору йўғлари билан кураш қилишни лозим тутишлари ҳайратланарли иш эмасдир.

Ислом ақидасида Қуддуси шарифнинг диний томондан эътиборли мақоми бордир. Бу фикрга мусулмонларнинг барча тоифалари, мазҳаблари ва қарашлари ҳамфикр бўлганлар. Демак у бутун бир умматнинг ижмоъсидир. Мусулмонларнинг  барчалари Қуддуси шарифни ҳимоя қилишни вожиб деб билишлари, уни қизғанишлари, унинг муқаддасотларини, ҳурматли жойларини ҳимоя қилишлари, унинг ҳимояси йўлида ва унга тажовуз қилганларга қарши бору йўғлари билан кураш қилишни лозим тутишлари ҳайратланарли иш эмасдир. Ислом ақидасида Қуддуси шарифнинг диний томондан эътиборли мақоми бордир. Бу фикрга мусулмонларнинг барча тоифалари, мазҳаблари ва қарашлари ҳамфикр бўлганлар. Демак у бутун бир умматнинг ижмоъсидир. Мусулмонларнинг  барчалари Қуддуси шарифни ҳимоя қилишни вожиб деб билишлари, уни қизғанишлари, унинг муқаддасотларини, ҳурматли жойларини ҳимоя қилишлари, унинг ҳимояси йўлида ва унга тажовуз қилганларга қарши бору йўғлари билан кураш қилишни лозим тутишлари ҳайратланарли иш эмасдир. Мусулмонлар, араблар ва фаластинликлар Исроил давлати билан тинчлик масаласида, улар билан сулҳга келиш мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида бир қарорга келган эмаслар. Бундай келишув жоизми ёки йўқми? Агар жоиз бўлса, фойдаси борми ёки йўқ? Аммо уларнинг барчалари –мусулмонлари, араблари ва фаластинликлари – Қуддуснинг араблиги ҳақида, унинг исломий ва арабий ҳолда қолиши борасида, уни яҳудийлаштиришга, ундаги муқаддасотларни ўзгартиришга, унинг тарихийлигини йўқотишга, ундаги араблар, Ислом ва масиҳийлик билан боғлиқ кўринишларни ўчириб ташлашга уринаётган Исроил кучларига қарши курашнинг фарзлигида ихтилоф қилган эмаслар. Зотан Қуддуснинг белгилаб қўйилган исломий муқаддаслиги бордир. У мусулмонларнинг эҳсосларида, исломий онгларида биринчи қибла бўлиб, Исро ва Меърож ери бўлиб, учта буюк шаҳарларнинг бири бўлиб, нубувват ва баракотлар ери, курашлар ва жиҳодлар ери бўлиб гавдаланади. Бу ҳақда қуйида баён қилиб берамиз:

Қуддуси шариф биринчи қибладир

Қуддус мусулмонларнинг эҳсослари, онглари ва диний тафаккурларида энг аввало биринчи қибла бўлиб намоён бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари нубувват замонининг ўнинчи йилидаги Исро ва Меърож кечасида яъни, ҳижратдан уч йил олдин намоз фарз қилингандан бошлаб ўз намозларида унга юзланганлар. Маккада ва Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳам унга қараб намоз ўқиб юрганлар. Бу ҳол ўн олти ой давом этган. Яъни Каъбага ёки Масжидул Ҳаромга юзланиб намоз ўқиш ҳақидаги Қуръон ояти нозил бўлгунига қадар шундай давом этган. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 150- оятида: «Ва қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томонга буринг», деб амр қилган эди ўшанда. Мадинаи мунавварада ушбу масалани таъкидлаб турадиган ёрқин мисол сақланиб қолган. У ҳам бўлса, масжидул қиблатайни бўлиб, мусулмонлар унинг ичида битта намознинг ярмини Қуддусга қараб, иккинчи ярмини эса Маккага қараб ўқиганлар. У ҳалига қадар сақланиб қолган ва ҳозирги кунга қадар у ер зиёрат қилинади ва унинг ичида намоз ўқилади.
Мадиналик яҳудийлар ана шу бурилиш ҳақида катта шов- шув кўтарганлар. Қуръон эса уларнинг бу ишларига жавобан тарафларнинг барчаси Аллоҳники экани, Унга намоз ўқийдиганлар учун қиблани белгилаб берадиган зот Унинг Ўзи эканлиги билан раддия қилди:
«Одамлардан эси пастлари: «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» дейдилар. «Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлайди», деб айт».
Ўшанда яҳудийлар: «Мусулмонларнинг Қуддусга қараб ўқиган намозлари бекорга чиқиб кетди. Негаки, у тўғри қиблага қараб ўқилмаган эди», дедилар. Бунга жавобан Аллоҳ таоло:
«Аллоҳ иймонингизни зое қилмайди. Албатта, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир», дея марҳамат кўрсатди. Яъни, намозингизни зоеъ қилмайди. Чунки ҳақиқатда у тўғри ва Унинг наздида мақбул бўлган қиблага қараб ўқилгандир.

Қуддус Исро ва Меърож еридир

Исломий тушунча бўйича Қуддус шундай ерки, Аллоҳ таоло у ерни тунда ер юзи бўйлаб қилинган сайрнинг интиҳо топадиган, самога қилинадиган сайрнинг бошланиш  ери қилди. Аллоҳнинг иродаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кечадаги Маккадан ва Масжидул Ҳаромдан қиладиган сайрлари ана шу ердан бошланиб, Масжидул Ақсо билан якун топишини хоҳлади. Бу иш ўз- ўзидан, таваккалчилик билан бўлган эмасди. Аксинча, бу иш илоҳий тадбир ва раббоний ҳикмат билан бўлган эди. Бу ҳикмат шу эдики, анбиёлар ва расулларнинг хотами- сўнгисининг ўша ерда буюк пайғамбар билан учрашиши, уларга имом бўлиб намоз ўқиши эди. Ва бу ишнинг замирида  дунёдаги диний етакчилик Бани Исроилнинг қўлидан янги бир умматнинг, янги бир расулнинг, янги бир китобнинг, оламшумул умматнинг ва оламшумул расулнинг, оламшумул китобнинг ихтиёрига ўтгани ҳақидаги эълон ётар эди. Бу ҳақида Унинг ўзи шундай дейди: «Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик», «Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир».
Батаҳқиқ, Қуръон ана шу сафарнинг бошланиш ва тугаш маҳалли ҳақида ана сафарнинг исми билан аталган сура- Исронинг биринчи оятида аниқ баён қилиб берган:
«Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир». Ушбу оятда Масжидул Ҳаром ундаги баракотлару фазилатлари билан мақталмаган. Бироқ унда Масжидул Ақсога «атрофини баракали қилганимиз» дея таъриф берилган. Агар унинг атрофи баракали қилиб қўйилган экан унинг ўзи муборак бир макон эканлиги батриқаи авлодир.
Исро ва Меърож қиссаси ана шу маконнинг муҳим эканлигини кўрсатувчи ишора ва далолатлар билан тўлган. У ерда Жаброил Буроқни- Маккадан Қуддусга сайр қилиш воситаси бўлган ажоиб ҳайвонни боғлаган эди.
Исро ва Меърож ҳақидаги қиссада Жаброил Буроқни- Маккадан Қуддусга томон жўнаб кетишлик воситаси бўлган ажоиб ҳайвонни боғлаган ана шу муборак маконнинг аҳамиятини кўрсатиб турадиган рамзлар ва далолатлар жуда ҳам кўпдир. Буроқни Қуддус ёки Ақсо масжидидан бошланиб олий самоларгача, «Сидратул мунтаҳо»га қадар бўлган бошқа бир сафардан қайтгунича катта харсанг тошга боғлаб қўйган эди ва бу иш мусулмонлар учун катта харсанг тош ва Буроқнинг девори каби сафар хотираларни қолдириб кетган.   
Ана шу сафарда Қуддусга бормасдан туриб ҳам самога тўғридан тўғри Маккадан кўтарилиш мумкин эди, албатта. Аммо ана шу муқаддас бекатдан ўтиш қасд қилинган иш эди. Чунончи, бу нарсага Қуръони карим ҳамда Ҳадиси шарифлар далолат қилгандир. Исро сафарининг самараси: Исронинг бошланиш нуқтаси билан тугаш нуқтасининг ўртасини, бошқача бир ибора билан айтганда Масжидул Ҳаром билан Масжидул Ақсонинг ўртасини боғлашликдир.    Бу боғлашликнинг мусулмон одамнинг онгида, қалби ва виждонида икки масжиддан бирининг иккинчисидан ажралмайдиган, иккаласидан бирида нуқсонга йўлган қўйган киши иккинчисида ҳам нуқсонга қўйишига оз қолишлиги нуқтаи назаридан ўз таъсири ва илҳомига эгадир.

Қуддус буюк шаҳарларнинг учинчисидир

Қуддус исломдаги буюк шаҳарларнинг учинчисидир. Зеро, исломдаги биринчи шаҳар бу, Маккаи мукаррама бўлиб, Аллоҳ уни Масжидул Ҳаром деб улуғлаган. Исломдаги иккинчи шаҳар бу, Тоййиба ёки Мадинаи мунаввара бўлиб, Аллоҳ уни Масжидун Набий деб улуғлаган ва Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини ўз ичига олгандир. Исломдаги учинчи шаҳар бу, Қуддус ёки Байтул Мақдис бўлиб, Аллоҳ уни  атрофини баракали қилиб қўйган Масжидул Ақсо деб улуғлагандир. Бу ҳақида Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрийлардан ривоят қилинган муттафақун алайҳи бўлган саҳиҳ ҳадис бор.  Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади: менинг ушбу масжидимга, Масжидул ҳаромга ва Масжидул Ақсога», дедилар».
Бинобарин масжидларнинг ҳаммаси унда намоз ўқийдиганларнинг савоби борасида баробардир. Мусулмон одам намоз ўқишлик учун ҳар қайси масжидга ҳам кўчини боғлаб сафар қилиши мумкин эмас. Илло ана шу учта имтиёз берилганларда намоз ўқиш учун бўлса бўлади. Дарҳақиқат ҳадис чеклаш сийғасида келган. Демак уларни бошқалари билан қиёслаб бўлмайди.
Қуръон Масжидул Ақсонинг аҳамияти ва баракаси ҳақида Масжидун набийнинг бино қилинишидан олдин, у ерга ҳижрат қилишдан бир неча йиллар олдин эълон қилган, ҳадиси набавийлар ҳам Қуръон таъкидлаб келган нарсаларни таъкидлаб келар эди. Шулар жумласидан мазкур ҳадис ва бошқа яна бир ҳадис:  “Масжидул Ақсода ўқилган намоз Масжидул Ҳаром ва масжидун набийларни ҳисобга олмаганда бошқа масжидларда ўқилган беш юзта намоз билан баробардир”. (муттафақун алайҳ). Яна бири Абу Зарр ривоят қилган ҳадис: “Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ер юзида биринчи бўлиб қайси масжид бино қилинган?” деб сўралди. У зот дедилар: “Масжидул Ҳаром”. “Кейин қайси?”. У зот: “Масжидул Ақсо”, дедилар”.
Ислом Масжидул Ақсони исломдаги икки буюк масжиднинг учинчиси қилар экан демак Қуддусни исломдаги икки буюк шаҳарлар – Макка ва Мадинага қўшиб қўйган. Бу билан У исломдаги муҳим бир асосни таъкидлади. У  ҳам бўлса шуки, ислом бузиш учун эмас бино қилиш учун, барбод қилиш учун эмас тўкис қилиш учун келганлигидир. Демак Қуддус нубувватларнинг еридир. Мусулмонлар Аллоҳнинг анбиёлари ва расулларига нисбатан одамларнинг энг муносиброқларидирлар.                   

Қуддус нубувватлар ва баракотлар еридир

Қуддус Фаластиннинг бир бўлагидир. Балки у Фаластиннинг пешонасидаги оқ ҳоли ва йирик гавҳаридир. Аллоҳ ушбу заминни Ўз китобининг беш жойида баракали деб сифатлаб қўйган.
Биринчиси: Исро ояти бўлиб, у Масжидул Ақсони «атрофини баракали қилганимиз», дея тавсифлаган.
Иккинчиси: Ўзининг халили Иброҳим ҳақида гапириб: “Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун баракали қилган ерга юбордик”, деган. (Анбиё: 71)
Учинчиси: Мусонинг қиссаси, Фиръавн ва унинг лашкарлари сувга ғарқ қилиб юборилганидан кейинги Бани Исроил ҳақида гапириб: “Ва хўрланиб юрган қавмни эса, Ўзимиз баракали қилган ернинг машриқию мағрибига меросхўр қилдик. Сабр қилганлари учун Роббингнинг гўзал сўзлари Бани Исроилга батамом бўлди”, деган. (Аъроф: 137)
Тўртинчиси: Сулаймон ва унга Аллоҳ мусаххар қилиб қўйган ундан кейин ҳеч кимга берилмайдиган мулк, шулардан бири шамолни мусаххар қилиб берилиши ҳақидаги қиссасидир. Бу тўғрида Аллоҳ таоло: “Сулаймонга шамолни қаттиқ эсувчи қилиб бердик. У(шамол)ни унинг амри ила, Биз баракали қилган ерга эсадиган қилиб қўйдик”, деган. (Анбиё:81)
Бешинчиси: Сабаъ қиссаси, Аллоҳ уларга қандай қилиб омонлик ва тўкин – сочинликни бериб қўйганининг қиссаси. Аллоҳ таоло шундай деган: “Биз улар билан Ўзимиз баракали қилган шаҳарлар орасида кетма-кет қишлоқлар қилиб, улар орасидаги юришни ўлчовли этиб қўйган ва «Уларда кечалар ҳам, кундузлар ҳам омонлик-ла юраверинг» (деган эдик)”. (Сабаъ: 18)
Аллоҳ баракали қилиб қўйган шаҳарлар бу, Шом ва Фаластиндаги шаҳарлардир. Муфассир Олусий шундай дейди: Баракали қилиб қўйилган шаҳарлардан мурод Шом шаҳарларидир. Чунки унинг дарахтлари ва мевалари кўп, аҳолиси учун бепоёндир. Ибн Аббосдан: Улар Байтул Мақдис шаҳарларидир. Ибн Атийя: муфассирлар шунга ижмоъ қилганлар, дейди.
Салаф ва халаф уламоларнинг Қуръонни тафсир қилгувчиларидан бир қанчалари Унинг: “Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам. Ва Тури Сийно билан қасам. Ва мана бу, эминлик юрти (Макка) билан қасам”, деган сўзи борасида анжир ва зайтундан мақсад ердир ёки анжир ва зайтун ўсадиган шаҳардир ва бу Байтул мақдисдир, деган фикрга борганлар.
Ибн Касир шундай дейди: баъзи имомлар дедилар: булар учта манзиллар бўлиб, Аллоҳ уларнинг ҳар биридан улул азм ва буюк шариатлар эгалари бўлган набийларни юборган. Биринчиси: анжир ва зайтун манзили ва бу Байтул Мақдис бўлиб, Аллоҳ унга Ийсо ибн Марям алайҳимассаломни набий қилиб юборган. Иккинчиси: Тури Сийно бўлиб, Аллоҳ унинг устида Мусо ибн Имрон билан гаплашган. Учинчиси: Макка ва бу ким унга кирса омонликда бўладиган эминлик юртидир. Ана шу тафсир ёки таъвил билан бу қисмлар уйғунлашиб ҳамоҳанг бўлади. Зеро агар эминлик юрти Муҳаммаднинг рисолати бўлмиш исломнинг бешигига, Тури Сийно Мусонинг рисолати бўлмиш яҳудийликнинг бешигига ишора қиладиган бўлса, бас албатта анжир билан зайтун Байтул Мақдтснинг ёнгинасида вояга етган ва ўзининг машҳур маърузасини Зайтун тоғида ўқиган Ийсонинг рисолатига ишора қилади.  

Курашлар ери

Қуддус мусулмонлар наздида курашлар ва жиҳодлар еридир. Қуръон Масжидул Ақсо ҳақидаги сўзи , Расулнинг у ерда намоз ўқишнинг фазли ҳақидаги сўзи Қуддуснинг ислом тарафидан фатҳ этилишининг, у ер мусулмонларники бўлишининг, у ердаги масжидда намоз ўқиб ибодат қилиш учун кўч боғлаб сафар қилишларининг башорати бўлган.  Дарҳақиқат, -Ийлиё деб аталадиган -  Қуддус исломдаги иккинчи халифа Умар ибн Хаттобнинг даврларида фатҳ этилди. Унинг катта патриархи Софронийга шаҳарнинг калитларини халифанинг қўмондонларидан бирига эмас айнан халифанинг ўзига топширишликни шарт қилиб қўйди. Умар Мадинадан Қуддусга шов шувли тарихий сафар билан келиб, шаҳарнинг калитларини қабул қилиб олади. Шаҳарнинг насроний аҳолиси билан тарихда “Умарнинг битими” ёки “Умарнинг кафолати” дея машҳур бўлган битим ёки келишувга келишади. Унда насронийларнинг ибодатхоналари, ақидалари, шиорлари, жонлари ва молларига омонлик берилган эди. Ушбу хужжатга Холид ибн Валид, Абдурраҳмон ибн Авф, Амр ибн Ос ва Муовия ибн Абу Суфён сингари мусулмонларнинг бир қанча етакчилари гувоҳ бўладилар.
Дарҳақиқат Аллоҳ Ўзининг набийси Муҳамма  соллаллоҳу алайҳи васалламга ушбу муқаддас заминни ғанимлар эгаллаб оладилар ёки уруш ва мустамлакачилик қилиб унга таҳдид соладилар дея хабардор қилиб қўйган эди. Шунинг учун ҳам расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини  уни ҳимоя қилишга, токи у шаҳар душманларнинг қўлларига тушиб қолмасин учун уни ҳимоя қилиш,  шаҳар уларнинг қўлларига тушиб қолган тақдирда уни озод қилиш учун жиҳод қилишга тарғиб қилдилар. Шунингдек у зот  соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар билан яҳудийларнинг ораларида бўлиши кутилаётган урушнинг, уруш охирида мусулмонларнинг уларнинг устиларидан ғалаба қилишларининг, тошлару дарахтларгача мусулмонларнинг сафларида туришларини, ҳар бир тош ва ҳар бир дарах мусулмонларга душманларини кўрсатиб ҳол тили билан бўладими ёки сўз тили билан бўладими, барибир, гапиришларини хабарини берганлар. Абу Умома Боҳилийдан: Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Менинг умматимдан бир тоифаси ҳақда устин бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. Улар душманлари учун қаҳр қилгувидирлар, уларга қарши чиққан кишилар уларга бир оз азиятдан бошқа зарар бермаслар. Ҳатто улар ўша ҳолатдаликларида Аллоҳнинг Амри келади”. Дедилар: “Улар қаерда эй Аллоҳнинг расули?” “Байтул Мақдис ва Байтул Мақдиснинг атрофларида”, дедилар у зот.
Сионизм мустамлакачиликнинг энг чўққи босқичидир
Талмуддаги яҳудийликнинг шахсиятида мужассамлашган нафсоний офатлар, ахлоқий иллатлар ва сулукдаги касалликлар, -  хусусан  сионизм ҳаракати ва унинг хатарли кўрсатмалари вужудга келганидан кейин – Британия мандати даврида, 1948 йилнинг 15 – майида Исроил барпо этилишидан олдин яҳудийча террорчилик гуруҳларини ажратиб чиқарди. Исроилнинг фаластинликлар билан, араблар ва мусулмонлар билан олиб бораётган тинч ва ҳарбий сиёсатига асос бўлган шайтоний услублар, тажовузкорона хужумлар ва   хунрезликларни келтириб чиқарди.
Ушбу офатлар тарихдаги энг ёмон кўринишдаги мустамлакачиликни, у ҳам бўлса, кимлардир: Сионизм – бу, мустамлакачиликнинг энг чўққи босқичидир, деганидек сионизмча мустамлакачиликни келтириб чиқарди.
Бунга сабаб лаънати сионизмча мустамлакачиликнинг аввал ва ҳозирда оламда машҳур бўлган, Қуръон Сабаъ маликасининг тили билан: “«Албатта, подшоҳлар бирор шаҳар-қишлоққа кирсалар, уни вайрон қилурлар ва унинг азиз аҳлларини хор қилурлар. Ана шундай қилурлар”, дея унинг асоратларига ишора қилган бошқа мустамлакачиликлардан ажратиб турадиган хусусияти борлигидир. Бу оят подшоҳларнинг мустамлакачи ҳолларида кириб, шаҳарларни хароб қилишлари ва одамларни хорлашларига ишора қилади. Янги асрларга келиб одамлар британча, французча, италянча, голландча ва бошқа бошқа мустамлакачиликларни билдилар. Уларнинг барчалари ўзлари мустамлака қилиб олганлар учун ёмонликдир.
Аммо сионизмча мустамлакачилик энг ёмон ва энг оғирдир. Зеро у, биродаримиз доктор Ҳассон Ҳатҳут айтганидек: истило ва кенгайтиришга, ирқчилик ва террорчиликка ҳамда зулмга асосланган мустамлакачиликдир.
1.    Истилога асосланган мустамлакачилик:
Яъни, у эгаллаб олиш мақсадидаги мустамлакачиликдир. Ундан мақсад
Шаҳарни унинг туб аҳолисидан тозалаб имкони борича уларнинг ерига ўрнашиб олишликдир. У ерни демографик жиҳатдан яҳудийлаштириш кетаётганига қарамасдан араблардаги туғилишларнинг кўрсаткичи яҳудийларникидан юқори бўлгани уларни безовта қилади.  Сионистлар  бошқа бир ватанни босиб олиб, келган ерларига қайтиб кетишлари мумкин бўлган салибчиларга ўхшамайдилар. Зотан сионизмнинг ўша жойда яшаб қолишдан бошқа мақсади йўқдир. Улар нафақат кўчириб юбориш ё шунга мажбур қилиш ёки уйларни бузиш ёда жуғрофияни ўзгартиришга уринадилар, балки  фаластинликлар учун боқий қолган хаётийлик чизиғи бўлган Фаластинга қарашли ҳудудлар ўрнига ўрнашиб олишлари учун дунёнинг турли бурчакларидан кўпроқ яҳудийларни чақириб олишга уринадилар.  Уларнинг,  диёримиз икки халқни сиғдира олмайди дея эълон қилган профессор Бен-Цион Динур, араб колониясини бир тоифа ўтинчи ва ошхоналарнинг официантлари бўлишгача қисиб қўямиз, деган Юрий Подвесной, ё буюк Исроил ё буюк Исмоил, (яъни, буюк Исмоил дегани арабларни битта байроқ остида жамлаб турадиган араб давлатидир ва бу Исроилнинг интиҳосидир) деган Девид Шипп каби сиёсатчилари ва мутафаккирлари бу ҳақида очиқ гапирганлар.  
2.    Кенгайтиришга асосланган мустамлакачилик:
Сионизм, иккинчидан, кенгайтиришга асосланган мустамлакачиликдир. Нилдан Фуротга қадар бўлган харита ҳали ҳам Кнессетда турибди. Яҳудийларнинг байроғининг тепаси ва пастидаги иккита кўк чизиқлар Нил ва Фуротга ишорадир. Жулда Меирдан ҳозир сиз кўриб турган Исроилнинг чегаралари ҳақида сўралганида у шундай деган: “Чегараларимизга етиб олганимизда сизларга хабар қиламиз!” Бен-Гурион: “Яҳудий давлати Ливаннинг жануби, Сурия ва Иорданиянинг жануби ҳамда Синай ярим оролига ўзининг ҳудудлари деб қарайди”, деб очиқ гапирган эди. (Шунинг учун ҳам “Осло” шартномасида “чегаралар” ҳақида гап кетмаган ва бу Исроил раҳбарларининг сири бўлиб қолади. Улар бу сирни орзулари ушалган пайтдагина ошкора қиладилар).
3.    Ирқчиликка асосланган мустамлакичилик:
Сионизм – бу, ирқчиликка асосланган мустамлакичиликдир. Бош штабнинг раиси бўлган  Рафаэль Эйтан ўзининг аввалги баёнотида  шундай деган: Жанубий Африкада оқ танлини ирқчиликда айблаётган киши каззобдир. У ердаги қора танлиларнинг ўзлари худди араблар бизнинг устимиздан ҳукмрон бўлишни истаганлари каби озчилик бўлган оқ танлилар устидан тамоман ҳукмронлик қилишни истайдилар.  1975 йилда Африкадаги давлатлар Бирлашган Миллатларнинг сионизмни ирқчилик деб эътиборга олиш ҳақидаги қарори (бу қарор кейинчалик йўқотилган) тарафида бўлиб овоз берганларида Менахем Бегиннинг гапи қуйидагича бўлганди: “Яқин – яқинларгача дарахтларнинг шохида яшаб келган халқлар қандай қилиб ўзларича дунёни бошқарадиганларга айланиб қолганмиз деб ҳисоблайдилар?”
Ирқчилик ҳатто яҳудийларнинг ўз ораларида ҳам бор. Оврўподан келган оқ танли яҳудийлар бўлган “Ашкенази” ўзини   сефардлар (испаниядан келган яҳудийлар)дан кўра олийроқ деб билади.
Сефардлар  яҳудийларнинг етмиш фоизини ташкил қилиб турган бир пайтда  таълим ва таълим харажатлари қонуни университетларда уларнинг олти фоиздан, университетларни тамом қилаётганда уларнинг уч фоиздан ошиғига рухсат берилмаслиги   белгилаб қўйилган.
Аммо шовқин – суронларга сабаб бўлган қора танли яҳудийларга келсак улар жамиятнинг чиқиндисидирлар. Шу даражадаки, қон топшириш вақтлари бўлганда идишлардаги қора танли яғудийларнинг қони фойдаланилмасин учун тўкиб юборилади ва идишлар тозалаб ювилади. Ана шу пасткашлик ошкора бўлиб қолганида қора танли яҳудийларда катта аламни, зулму истибдод ва ирққа қараб бўлинишнинг эҳсосини пайдо қилган эди. “Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир”. Ҳатто ортодоксал яҳудийлар яқинда консерватор ва реформатор яҳудийларни яҳудий эмас деган фатво чиқардилар.
4.    Зулмга асосланган мустамлакачилик:
Зулмга асосланган мустамлакачилик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу далил – хужжат талаб қилмайдиган оддий ҳақиқатдир. Бироқ биз уларнинг ўзларидан бўлган гувоҳлар кўрсатма беришларини истадик. Иброн университетининг  биринчи президенти профессор  Гуда Магнус шундай дейди: “Албатта, дунёдан адолат талаб қилишда яҳудийларнинг ҳақлари кўпроқдир. Лекин мен арабларга зулм қилиш орқали яҳудийларга адолат қилинишини қабул қилолмайман”.  Тел Авив университетининг устози профессори Бенджамин Коэн шундай дейди: “Яҳудийлар ҳар доим шафқатсизликнинг қурбонлари бўлишган. У ерда яҳудийларнинг кўплари шундай фикрдалар”. Америкада иккита катта яҳудийлик ҳаракати бор бўлиб, уларнинг номлари “Ҳозир тинчлик” ва “Тинчлик эвазига ер”дир. Улар фаластинликларга зулм қилинаётганини инкор қиладилар, ўзларини уларга ватан берганмиз, улар билан яхши қўшничиликда яшаяпмиз деб биладилар. Фаластиннинг ичида уларга ўхшаган жуда кўп яҳудийлар бор.
5.    Террорчиликка асосланган мустамлакачилик:
Сионизм шунингдек террорчиликка асосланган мустамлакачиликдир. Зотан бу ҳаммасидан ҳам равшанроқдир. Террорчилик унинг гўшти ва устухонидир. Террорчилик – бу, ваҳшийликларга қўл урган хогона ва арагоналар каби машҳур гуруҳларнинг давридан бошлаб давлатнинг барпо этилиши учун дебочадир.
Террорчилик – бу, давлатнинг асосчисидир, уни ўқ ва олов билан барпо қилди. Аёлларни, болаларни ва кексаларни тарихда мисли кўрилмаган ваҳшиёна йўллар билан ўлдириб юборди. Ҳатто ҳомиладор оналарнинг қоринларидаги болалар устида, ўғилми ё қизми, дея гаров ўйнаб сўнг ким ютганини билиш учун қаҳ –қаҳлашиб  уларнинг қоринларини ёриб кўрар, кейин эса онага қўшиб болани ҳам сўйиб юборар эдилар!
Террорчилик – бу, тақсимлаш қарори уларга берганидан ҳам кўпроғи билан давлатни кенгайтирган ишдир. Ундан сўнг 1967 йил июн ойидаги урушда бошқа жойлар  ҳам унга қўшиб олинди.
Террорчилик бу, араблардан иборат бўлган қўшниларга ҳар қандай ядровий  ёки ядровий бўлмаган қудратни қўлга киритмаслик билан  таҳдид солиб туради. Фақат уларнинг ўзларигина бу кучга эга бўлишлари керак! Шунинг учун ҳам олдинроқ улар Ироқдаги атом реакторига зарба бердилар. Ҳатто улар араб ёшларидан атом соҳасида иқтидори борларини ҳам ўлдириб юборадилар. Бунга бир қанча воқеалар далил бўлади. Улар ҳатто шу ишга уринадиган бўлсалар барча мусулмонларга таҳдиддирлар. Биз буни қўшниси ва ғаними Ҳиндистон сингари Покистон ҳам атом бомбасини қўлга киритишга уринганларида тутган муносабатларида кўрганмиз.
Террорчилик бу, -давлатнинг, ундаги органларнинг қўли билан, уларнинг раҳбарлари ва етакчиларининг амри билан – ўз ерларини, муқаддасотларини ва оилаларини ҳимоя қиладиган қаршилик қилиш қаҳрамонларини ўлдиради. Биз буни  Шиқоқий, Аёш, аш – Шарийфларга қилинган суиқасдларда, Машъалга суиқасд қилишга уринишларда кўрганмиз.
Сионизмча террор бу, - аввалроқ- Ёфа масжидида намоз ўқиб турганларни ўлдирди. Дийр Ёсийн қирғинини амалга оширди. Мисрдаги “Баҳрул Бақар” мадрасасидаги болаларни ўлдирди. Ливандаги “Кана”да ўлдирганини ўлдирди.  Ниҳоят Халил районидаги “Тарқумия” деворининг яқинидаги бегуноҳ ишчиларни ўлдирди. Ҳали ҳануз ўлдириб – ўлдириб келмоқда, ҳалигача ўз қўлларини бегуноҳларнинг қонлари билан булғаб келмоқда.
Шуниси қизиқки, сионизмча террор ана шу ишларнинг барчасини амалга оширдию биз мусулмонларни террорчиларга чиқарди, Юсуфнинг биродарлари уни қудуққа ташлаб юборганларидан ўзларини оқлаганлари каби барча айбловлардан ўзларини оқлаб кўрсатдилар!

Шайх Юсуф Қаразовий
Алоуддин Хофий таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase