close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин Украина билан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболларини кўрмаяпти ва ҳудудларни босиб олишда давом этмоқда

Владимир Путин ҳеч қандай истиқбол кўрмаётгани учун урушни дипломатик йўл билан ҳал қилишга қизиқишни йўқотди. Энди Россия Украинанинг "иложи борича кўпроқ ҳудудини эгаллаб олишга" тайёрланмоқда, деб ёзади Financial Times ўз манбаларига таяниб. Уларнинг фикрича, Россия президенти можародан фақат ғолиб сифатида чиқиши керак.

Газетанинг ёзишича, бир ой олдин Путин Россия армиясининг бир қатор ҳарбий муваффақиятсизликларидан сўнг тинчлик битими тузиш имкониятини жиддий кўриб чиққан. Аммо энди у тинчлик жараёни иштирокчиларига бунинг учун ҳеч қандай истиқбол кўрмаётганини эълон қилди.
Путиннинг қайд этишича, Украина президенти Владимир Зеленский Россияни Буча, Мариупол ва бошқа шаҳарларда ҳарбий жиноятлар ва тинч аҳолини ўлдиришда айблаганидан сўнг тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатлар "боши берк кўчага кирди". Путиннинг таъкидлашича, Россия қуролли кучлари «Азовстал» заводини қамал қилиш ва бошқа ҳужумлар пайтида тинч аҳолини нишонга олмаган, дейди манбалар.
Шунингдек, Россия президенти, нашр манбаларига кўра, Қора денгиз флоти флагмани йўқолганидан кейин ғазабланган. "Москва" крейсери чўкиб кетганидан сўнг, тинчлик шартномасининг тузилиши Путин учун "хўрлик" бўлиб туюларди.
Бундан ташқари, манбаларнинг қайд этишича, Путин Зеленский билан икки томонлама музокаралардан қочиш учун қўлидан келганини қилмоқда. "У шахсан учрашишдан олдин ҳамма нарса ҳал қилинишини хоҳлайди".
22 апрель куни Путин Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан телефон орқали суҳбатда Россия ва Украина президентларининг тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконияти Россия ва Украина томонлари, Кремл ўртасидаги музокаралар натижаларига боғлиқлигини айтди, деб хабар қилади матбуот хизмати. Мишел Путинни Зеленский билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга чақирди. Икки президент ўртасида музокаралар ташкил этиш истагини аввалроқ Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоған билдирган эди.
Кремлнинг таъкидлашича, музокаралар чоғида Украина томони "изчиллик кўрсатмаяпти ва ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёр эмас".
Зеленский Путин билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга тайёрлигини, бироқ улар муваффақиятсизликка учраса, бу Учинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келиши мумкинлигини айтди.
"Путин билан гаплашиш имкониятини келишиб олиш учун ҳар қандай форматдан, ҳар қандай имкониятдан фойдаланишимиз керак. Аммо бу уринишлар муваффақиятсизликка учраса, бу учинчи жаҳон уруши эканлигини англатади", деди Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар давом этади, чунки бу тинч аҳоли ўлимини тўхтатиш учун имкониятдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Қуддуси шариф Геосиёсат қайтди »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase