Борис Джонсон Украина армияси ва украин халқининг Россияга кўрсатаётган қаршиликларига қойил қолди
Джонсон нима учун Путин Украинага бостириб кириш пайтида ядро қуроли билан таҳдид солаётганини тушунтирди. Буюк Британия Бош вазири Джонсоннинг фикрича, Путиннинг ядровий кучларга тайёрлиги ошиши билан бу кўзни хиралаштириш учун ҳийла-найрангдир.
Борис Джонсоннинг аҳволи яхшиланяпти
COVID-19 юктириб олган Буюк Британия бош вазири Борис Джонсоннинг аҳволи яхшиланяпти, у ҳозир ўрнида ўтириб, ёнидагилар билан мулоқот қила олади, хабар қилди чоршанба куни матбуот брифингида канцлер Риши Сунак. "Биз касалхонадан олган сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, Бош вазир аввалгидек реанимацияда, лекин унинг аҳволи яхшиланяпти. У ҳозирда ўрнида бемалол ўтириб, касалхона ходимлари билан мулоқот қиляпти", - деди Сунак.
Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланади
Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланади, хабар қилади РИА Новости Англия миллий соғлиқни сақлаш тизими раҳбариятига яқин бўлган бир манбага таяниб. «Унинг ўпкаси сунъий вентиляци қилинади», - аниқлаштирди РИА Новости ҳамсуҳбати.
Дунёнинг етакчилари ва коронавирус
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирус юқтириб олганлиги ҳақида хабар бугунги кунда дунё миқёсида асосий шов-шув мавзусига айланди. Жонсон билан боғлиқ ҳолат бу рамздир, ахир яқиндагина у янги вирус хавфини ошириб кўрсатмаслик ва қурбонлар муқаррар эканига қарамай, вазиятни ўз ҳолига қўйиш, бошқа кўплаб мамлакатларида йўлга қўйилагни каби қаттиқ карантин чоралари қўллаш керак эмас деб ҳисоблаган коронаскептиклар қаторига қўшилганди.
Борис Жонсон
Александр Борис де Пфеффель-Жонсон, кўпроқ Бо́рис Джо́нсон номи билан маълум (Жонсоннинг ўзи исмини русчасига Бори́с деб айтади; ингл. Alexander Boris de Pfeffel Johnson, Boris Johnson; 1964 йил 19 июнда туғилган, Нью-Йорк, АҚШ) – британиялик давлат арбоби, сиёсатчи. 2019 йил 24 июлдан бошлаб Буюк Британия бош вазири. 2019 йил 23 июлдан бошлаб консерватив партия етакчиси.
Борис Джонсоннинг ислом ҳақидаги фикрлари мусулмонларни ташвишга солди
Буюк Британия бош вазири лавозимига асосий даъвогар Борис Джонсон унинг ислом ва мусулмон дунёси ҳақидаги эссеси ҳақида маълумотлар пайдо бўлгач, танқидлар ёмғири остида қолди. 2007 йил чоп этилган эсседа у Буюк Британия Консерватив партиясидан сиёсатчи сифатида мусулмон дунёси ислом туфайли «Ғарбдан асрларга ортда қолмоқда» деб ёзганди.