close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дунё шариат томон ҳаракат қиляптими?

Дунё воқеалари шу ҳафта тез ривожланди, дейиш, ҳеч нарса демасликни англатади.Россияда конституциявий тўнтариш содир бўлди - Давлат Думаси Путиннинг президентлик муддатларини бекор қилиш ташаббуси билан унга 2024 йилдан бошлаб яна 12 йил ҳукмронлик қилиш имкониятини берди, Конституциявий суд бу масалани ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқишини айтди, федерал субъектларнинг 2/3 қисми қонунчилик йиғинлари Путининг конституцион ўзгартиришларини атиги 2 кунда умуман маъқуллади.

Шу билан бирга, нефт ва рубл нархи тушди, инқироз кўплаб фонд бозорларини қамраб олди ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди, бу эса ўз навбатида, унинг сайёрамизда ғолиб сифатида қадам қўйишини давом эттирди.
Биз бу ҳақда ҳафта ўрталарида ёздик, лекин ҳозир яна бир нарса ҳақида мулоҳаза юритишни истаймиз.
Кўплаб мусулмонлар зукколик билан пайқаганидек, ўша одамлар, хусусан, шариат қоидаларига риоя қилгани учун мусулмонларни таъқиб қилган сиёсатчилар, коронавирус таҳдиди билан дуч келгач, ўзлари билмаган ҳолда шариат қоидаларига риоя қилишни бошлдилар. Масалан, немис жамиятига "тўлиқ интеграциялашишни" ва унинг урф-одатларини ҳурмат қилишни истамагани учун Германия мусулмонларига қарши ҳужумлари билан танилган Германия вазири Ҳорст Зееҳофер, ҳукумат йиғилишида коронавирус юқтириб олишдан қўрқиб, канцлер Ангела Меркел билан қўл бериб кўришишдан бош тортди. Буни ҳамма тушунарли, дўстона ва кулги билан қабул қилди, лекин агар сиз бир лаҳзага тасаввур қилсангиз, агар мусулмон киши ёки аёл коронавирус қўрқувидан эмас, балки Худонинг ғазабидан Меркел ёки Зееҳоферни қарама-қарши жинсдаги одамлар каби қўлини сиқишдан бош тортса, қандай муносабат билдирарди?
Худди шу коронавирус қўрқувидан нафақат Европадаги кўпгина аёллар, балки эркаклар ҳам сочларини йиғиб унинг ичига киритиш мумкин бўлган бош кийими, ниқоблар ва қўлқоплар кийиб олишади ва шу билан энг консерватив мусулмон аёллари томонидан қўлланиладиган қатъий кийим дресс-кодига амал қилишади. Ваҳоланки бу яқинда Европанинг кўп қисмида тақиқланган эди.
Бугунги кунда худди шу Ғарб мамлакатларда оммавий кўнгилочар тадбирлар тақиқланиб, ресторанлар, спорт марказлари, бассейнлар ёпиляпти, яъни исламофоблар Европада шариат ғалаба қозониб, Исломий давлат барпо қилинса, нималар рўй бериши айтиб европаликларни қўрқитган нарсалар ўз-ўзидан ва оддий нарсалар каби содир бўляпти. Хўш, биз ниманинг гувоҳи бўляпмиз? "Ислом давлати" деярли бутун Ғарбнинг бирлашган кучлари томонидан мағлубиятга учради, лекин айни пайтда европаликларнинг ўзи шариатга кўра ёки ҳатто ундан ҳам қатъийроқ чораларни қўлламоқда.
Дунё тенденциялари билан боғлиқ яна бир янгилик, унга қарам бўлган аёлларга жинсий шилқимлик қилганликда айбланган америкалик продюсер Харви Вайнштейнга эълон қилинган қатъий ҳукмидир. Бу иш энди муҳокама қилинаётган бўлса ҳам, феминистларнинг кўплаб рақиблари улар яратган атмосферада эркакларни ҳар қандай ҳазил, тегиниш ва ҳоказолар асосида жинсий шилқимлик учун таъқиб қилганликлари сабабли мазах қилишган, булар эса аслида никоҳдан ва оиладан ташқарида жинсларни ажратиш ва улар орасидаги алоқа масофасини белгилаб берадиган шаръий қонунларни бажаришга мажбурлар.
Яна бир шунга ўхшаш глобал тенденция ўсмир Грета Тунбергнинг тимсолига айланган радикал экологик ҳаракат билан боғлиқ. Афтидан, бу мавзу мусулмонларга тўғридан-тўғри алоқаси йўқ, аммо аслида у бевосита боғлиқдир. Масалан, унинг натижасида вегетарианизм янада ривожлана бошлади, яъни Ғарбий жамиятларда мусулмонлар каби фундаментал сабабларга кўра озиқ-овқат танлашда чекланишган одамларнинг сони кўпая бошлади. Айтганча, дўконларда ва озиқ-овқат дўконларида вегетариан маҳсулотлар ёки овқатлар турларини кўпайтириш, айниқса, шариатга кўра рухсат этилган гўштни топиш қийин бўлган жойларда мусулмонларга хизмат қилади. Умуман олганда, кўплаб ислом олимлари ва воизлари экологлар мусулмонлар кўтариши керак бўлган масалаларни кўтаришларига эътибор қаратдилар, чунки Исломга кўра, инсон ер юзидаги халифа, ҳоким ва шунинг учун унга омонат сифатида ишониб топширилган барча тириклар ва табиатнинг қўриқчисидир.
Яъни, агар моҳиятга қарайдиган бўлсак, чақирувларга жавоб берган ҳолда, инсониятнинг ишонмайдиган қисми нафақат қилишни хоҳламаган, балки бундай чекловларни уларнинг озодлигига таҳдид ва душманлик манбаи сифатида қабул қилганларни ҳисобга олган ҳолда, бефарқ тарзда рад этган нарсаларни ўз ихтиёри билан қила бошлайди. Бошқача қилиб айтганда, бундай ҳолатларда мусулмонлар томонидан мажбуран бажарилишидан қўрққанлар шариатнинг энг қатъий қоидалари ёки ундан ҳам қаттиқроқ қоидаларга риоя қилишни бошлайдилар.
Кўпгина мусулмонлар учун бундай вазиятда бировнинг бахтсизлигидан севиниш истаги бор, аммо бу нотўғри саналади. Биринчидан, бундай ҳолатлар одамларни таҳқирлаш учун ишлатилмаслиги керак, аксинча уларни сабоқ бериш, уларга оқилона шаклда кўрсатиб бериш керак, чунки бу улар ҳақиқатни ўйлашлари ва тушунишлари учун яхши имкониятдир. Иккинчидан, мусулмонларнинг ўзлари ҳам ўйлаб кўришлари керак. Нега одамлар шариатнинг баъзи жиҳатларининг мақсадга мувофиқлигини кўп ҳолларда уларни рад этган мусулмонлар туфайли эмас, балки бошқа амалий (масалан, коронавирус) ёки мафкуравий (феминизм, экологизм) мулоҳазалар туфайли англай бошлайдилар?
Эҳтимол, замонавий мусулмонлар ўз дини ҳақидаги тушунчалари ва уларнинг амалиёти инсоният ривожланиши энг яхши жамоат сифатида, эзгуликни ҳимоя қиладиган ва ёвузликни тақиқлайдиган қоидаларни ўрнатадиган ва етказиши керак бўлган одамларга қўйиладиган талабларга мос келадими, деб ўйлашлари керакдир?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase