close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус Трампнинг қайта сайланишини хавф остига қўймоқда

"Жаҳон биржаларидаги қулаш америка президентининг молиявий соҳада билимдонлигига бўлган ишончга путур етказди. У фитна назарияси билан жавоб қайтарди", - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung. "Дональд Трамп машъум коронавирус билан ҳаммаси тугади деб эълон қилганига икки ҳафта бўлди. Касаллик юқтирганлар сони нолга қараб кетяпти, вазият назорат остида, деб айтганди у.

Бир неча кундан кейин эса Трамп дунёси мутлақо бошқача бўлиб қолди: АҚШда ўлим сони ўсиб бормоқда, бешта юқори лавозимли республикачилар, шу жумладан Оқ уй маъмуриятининг янги раҳбари Марк Медоуз партия йиғилишидан кейин карантинда, президент эса ҳар куни ўнлаб одам билан қўл сиқишган ҳолда нимага унинг ўзи вирусга таҳлил топширмаётгани ҳақида саволга жавоб беришига тўғри келади. Сешанба оқшомида Трамп ён берди: "жуда катта" комплекс ёрдамида у ҳеч бўлмаганда соғлиқни сақлаш инқирози иқтисодий инқирозга айланмаслиги учун фуқаролар ва корхоналарга юкни камайтириш чораларини кўришни хоҳламоқда ", деб ёзади нашр.
"Қолаверса, қарашларнинг бундай ўзгариши душанба куни мисли кўрилмаган даражада америка акциялар пасайиши рўй берган биржа инқирозини англаб етиш билан боғлиқлиги энг пастдир. Сешанба куни бозорлар яна бир оз тикланган бўлса-да, президент қўрқув исканжасига тушиб қолганди: уч йилдан ортиқ вақтдан бери у фонд бозори бумини ўзига хос сифат белгиси сифатида ишлатиб келмоқда, бу унинг фикрига кўра нафақат ўз сиёсатининг тўғрилигини тасдиқлайди, балки ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик учун сайловларда унга яна сайланиш ҳуқуқини беради".
" Ўз твитларида ва чиқишларида у курс даромадини унинг шахсияти, ғолиблик менталитети ифодаси сифатида тақдим этди. (...) Аслида, сўнгги йиллардаги бумнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ дейиш адолатсизликдир: Трамп солиқларни қисқартириш ҳамда экологик ва ижтимоий стандартларнинг юмшаши билан кўпгина компаниялар кўп фойда олиб, ўз акцияларини қайтариб сотиб олишга қодир бўлишига ҳисса қўшди", - қайд қилади нашр.
Бироқ, Трамп нафақат маълумот ва фактлар, балки умид ва қўрқув ҳам биржада роль ўйнашини эътиборсиз қолдиради. "Аммо биржа буми Трамп учун ўзининг қайта сайланиш стратегиясининг устунларидан бири бўлганлиги сабабли, Трумп соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётда коронавирус хавфини мунтазам равишда пасайтириб кўрсатди. Президент твиттерда эпидемия ҳақида сукут сақлаб ҳатто акциялар курсларнинг ўзгаришига янги сабабларни кашф этишга ҳаракат қилди. (...) Бозорлар асабийлигида қандайдир вирус эмас, балки нефть экспортчиларидан бўлган Саудия Арабистони ва Россия ўртасида нефть билан боғлиқ можаролар, шунингдек, ОАВдаги фейк-хабарлар айбдор.
"Бироқ, бу тушунтириш, шубҳасиз, муҳим маслаҳатчилар учун ҳам жуда кенг тарқалди, улар эҳтимол, баъзи ултра-консерватив шарҳловчилар президент учун аҳолини ҳимоя қилиш ва эпидемияга қарши курашишдан кўра молия бозорларини тинчлантириш муҳимроқми, деб ўйлашди".
Натижада, сешанба куни Трумп ўз йўналишини тубдан ўзгартириши ва Конгрессга "даромад солиғини камайтириш бўйича жуда кенг кўламли чора-тадбирлар" тўпламини ва коронавирус инқирозининг, яъни уни бир неча соат олдин рад этган коронавирус билан боғлиқ инқирознинг иқтисодий оқибатларини назорат қилишга қаратилган бир қатор бошқа чораларни таклиф қилиши керак эди.
"Бироқ, агар ўзгариш янги фитна назариялари билан бирга бўлмаганда, Трамп Трамп бўлмас эди. АҚШда жуда жиддий қабул қилинадиган Vanity Fair журналига кўра, Трамп маслаҳатчилар билан суҳбатда оммавий ахборот воситаларининг коронавирус ҳақидаги ошириб юборилган хабарларига таъсир кўрсатмоқчи бўлганлигига шубҳа билдирди. Мақолада айтилишича, президент, у билан доимий равишда мамлакат бўйлаб биринчи рақамли кемада учиб юрган бир ёки бир нечта журналист атайлаб коронавирусни юқтиришдан – уни, Трампни юқтиришдан”, деб хабар беради Süddeutsche Zeitung.

Манба: Süddeutsche Zeitung

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase