Ҳукумат ўз вақтида аҳолини хабардор қилмаганликда ва ёрдам кўрсатишни ташкил қилмаганликда айбланди. Сибирнинг шимолий ва шарқий қисмида бир қатор улкан ёнғинлар 15 млн гектар ўрмонни йўқ қилди (Гринпис баҳосига кўра). Тутун Сибирдан Уралгача етиб келиб, миллионлаб россияликлар ўпкасини заҳарлади", - деб ёзади LeFigaro журналисти Эммануэл Гриншпан.
"(...) Мамлакатнинг нариги бурчагида, Архангельск томонларда 8 август куни ХДФ денгиз синов полигонида тушунарсиз бир портлаш етти кишининг (жумладан, беш нафар ядрочи-физик) ҳалок бўлишига олиб келди, шунингдек, яраланганлар сони кўпчиликни ташкил қилди. Воқеа бу ҳудудда радиоактив ифлосланишга олиб келди, бу эса янги атом қуролининг муваффақиятсиз синовдан ўтказилганлигидан далолат беради. The Moscow Times газетаси маълумотларига кўра, ярадорларни даволаган фуқаро тиббиёт персонали армия томонидан огоҳлантириш бўлмаганлиги сабабли радиоактив изотоплар билан заҳарланган. Бу эса ҳукумат худди Чернобиль фалокати даврида бўлгани каби, мудофаа билан боғлиқ сирларни аҳоли ҳимоясидан устун қўйишидан далолат беради", - дейди мақола муаллифи.
"Бу ҳодисаларнинг Владимир Путин оммавийлик рейтингига таъсири ўлчанмади, лекин сўровлар бу рейтинг охирги бир ярим йил ичида жуда пасайиб кетганлигини кўрсатади. Фақат 24% россияликлар Владимир Путин "мамлакат муаммоларини келгусида ҳам ҳал қила олади", деб ҳисоблайди деб хабар беради "Левада-центр". Бу рақобатли тизим йўқлигида Россияда энг оммавий сиёсатчи бўлиб қолаётган шахс учун антирекорд саналади. 38% россияликлар Владимир Путин ҳозирги муддат тугагач, 2024 йилдан кейин ҳам президент бўлиб қолишини истамайди", - дейилади мақолада.
"Шу нуқтаи назардан Владимир Путин учун ёзнинг энг ёмон янгилиги пайдо бўлди. Ҳаёт тарзи европаликларга яқин бўлган Москва аҳолисининг катта қисми рақобатдан маҳрум сиёсий тизимнинг зўрлаб ўтказилишига бошқа рози эмас. Июлнинг ўрталарида салов комиссияси ўнлаб мухолифатчи номзодларни Москва шаҳар Думасига бўлиб ўтадиган сайловларга қўймаганидан сўнг москваликлар оломон бўлиб кўчаларга чиқди. Ҳукумат полиция томонидан зўравонлик кўрсатиш, мухолифат етакчиларини қамоққа олиш ва мисли кўрилмаган қўрқитиш муҳити яратган ҳолда жавоб берди, лекин бу ёз мавсуми учун ҳали кузатилмаган сафарбарликни кучайтирди", - деб ёзади Le Figaro.
"Владимир Путин Москва мэри ва кучишлатар тузилмаларга у ёки бу даражада муваффақият билан бу мураккаб сиёсий масалани ҳал этишни топшириб, бу борада сукут сақлади. Норозилик намойишлар бўлиб ўтган кунларда Владимир Путин гоҳ Болтиқ денгизида, гоҳ Қрим ёки Сибирда пайдо бўлиб, Москвадан узоқда юрди. Унинг қайтишига норозиликлар бартараф қилинишидан умид қилди", - изоҳ беради Гриншпан.
Сиёсатшунос Лилия Шевцованинг фикрига кўра: "батискафда сув остига тушаётган ёки мотоциклда Қрим бўйлаб сайр қилаётган Путин образи нафақат хавфсизлик кучлари устидан назорат йўкотилганлигини, балки ҳукумат арзимас деб ҳисоблайдиган «аҳамиятсиз нарсалар»дан узоқлашиш истагини англатади".
"Ҳукумат органлари ён бериш ниятида эмас, башорат қилади сиёсатшунос, аксинча, ўз қуролларини ўткирламоқда. "Ҳукумат АҚШдаги сайловларга ёки Европа ишларига аралашувда айбвчиларга қайтариб, «намойишкор ёз мавсуми»дан фитна назариясига қарши янгича ҳимоя механизми шакллантириш учун фойдаланишга ҳаракат қилади", - хабар қилади Le Figaro.
"Россия ТИВ Берлин ва Вашингтонни аралашувда айблади, Давлат Думаси Кенгаши эса «Россия ички ишларига аралашув ҳолатларини кўриб чиқиш бўйича» навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишга қарор қилди. Бундай ички динамикани тасдиқлаш Париж билан дипломатик яқинлашув имкониятини ёмонлаштиради", - дейди журналист.
Манба: Le Figaro
Абу Муслим таржимаси